Репост из: Асанов формати
Охирги етти-саккиз йил ичида ўзбек ижтимоий майдонида жиддий ўзгаришлар бўлди.
Ҳа, очилди, муҳокамалар кенгайди, танқид пайдо бўлди. Лекин конструктив муҳокамалар учун майдончалар шаклланмади; муҳокамалар толерантликни оширмади.
Каримов даврининг охирги йилларида жуда кўпларда (шу жумладан менда ҳам) бир тасаввур бор эди: аслида яхши жамиятмиз, одамлар яхши, меҳрибон, оқибатли, ўқимишли инсон жуда кўп, асосий муаммо ҳукуматда ёки, кенгроқ айтганда, сиёсий элитада. Ўша ярамаслар ҳаммаёқни коррупцияга ботирган, халқ билан иши йўқ, сиёсий ва ижтимоий фаолликни цензура ва назорат остида ушлаб турибди.
Аммо бу назорат бироз заифлашуви, оммавий муҳокамалар пайдо бўлиши билан маълум бўлдики, жамиятнинг ўзида ҳам ички бўлиниш жуда кучли. Илгари Каримовдан ёки сиёсий элитадан норози бўлиб юрган зиёлилар, фаоллар, одамлар мамлакатнинг маданий ва сиёсий қиёфасини ҳар хил тасаввур қилади. Шу даражадаки, бир-бири билан елкама-елка яшашга тайёр эмас. Консерватор учун либерал сиёсий элитадан кўра жиддий хавф бўлиб кўринади, дунёвийга - диндор.
Қолаверса, муаммо фақат ҳокимиятда эмаслиги билиниб қолди: монополиядан, ҳуқуқлари бузилишидан, коррупциядан, ижтимоий адолатсизликдан норози одамлар баъзида ўзлари ҳам бошқаларнинг ҳуқуқларини жон деб чеклашга, умуман ҳозиргидан-да ёпиқроқ, консервативроқ давлат қуришга тайёрлигини кўрдик; амалдорларни танқид қилувчилар ўз идеологияларининг танқидига тайёр эмаслигини билдик. Уни-буни қўйинг, ҳали илм-фан ҳақиқатларини ва маданий хилма-хилликни қабул қиладиган қатлам жуда кичкина.
Бир сўз билан, жамиятнинг ўзи ҳам ҳали муаммо ва зиддиятларга тўла экан. Коррупционер, монополист, цензор ҳокимият ҳам шу жамиятнинг мантиқий давоми экани ойдинлашди. Аммо бу касални даволашнинг йўлини ҳам кўрмаяпман: ҳар қандай танқид "халқ айбдор эмас, иллат миллатга хос эмас" деган ғазабли эътирозларга сабаб бўлади.
Аслида, ёмон миллатлар бўлмаганидек, яхши миллатлар ҳам бўлмайди; жамият турфа одамлардан иборат бўлади. Жамиятга хос иллатлар ҳам бўлади. Уларни тан олишни ўрганмасак, ечимлар ҳам топилмайди.
@AsanovEldar