🔴 🟦🟦🟦
❗️Реимбурсация дастури: Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори-дармонлар берилади
📍 Реимбурсация, яъни “харажатларни қоплаш” маъносини англатадиган бу тизим 2020 — 2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирги пайтда эса Сирдарё вилояти билан бирга Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилаётир.
❓Хўш, бу дастурнинг асосий моҳияти нимадан иборат, бу орқали қандай мақсадлар кўзланмоқда?
🟢 Зеро, унда шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситалари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида беморга дорихоналар томонидан бепул берилиши ва барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.
➡️ Тизимдан фойдаланиш имкон қадар соддалаштирилган. Фуқаро, аввало, оилавий шифокорга бориб учрайди. Борди-ю, унда сал илгарироқ номлари келтириб ўтилган касалликлардан бири ёки бир нечтаси аниқланадиган бўлса, шифокор электрон рецепт шакллантиради.
📲 Сўнг бемор телефонига СМС код келади ва шу код Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага ҳам боради. Бемор ёки унинг яқинларидан бири шу СМС кодни дорихона ходимига кўрсатиб, рецептдаги дориларни олиши мумкин бўлади.
💊 Бемор ёки унинг яқинларидан бири QR-кодли электрон рецептни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихона ходимига тақдим этади ва ўзига керакли дори воситаларини олади.
🧾 Аммо шу билан жараёнлар якунланмайди. Бемор ўзи олган дориларни қабул қилиб бўлгач, яна шифокор ҳузурига келади. Шифокор уни текшириб бўлгач, янги электрон рецептни шакллантиради.
✔️ Шу ўринда яна бир жиҳатни кўздан қочирмаслик жоиз. Гап беморларда кузатиладиган ўзига хос “инжиқлик” ҳақида бормоқда. Айрим беморларнинг дори воситаларини вақтида қабул қилмаслиги ҳолатлари учраб туради.
⏰ Бу жиҳат ҳам дастур ижодкорлари эътиборидан четда қолмаган. Патронаж ҳамшираси ўзининг ҳудудида дастур доирасидаги неча бемор борлигини яхши билади ва тез-тез уларнинг уйига бориб, назорат қилиб туради. Кимдир дорини вақтида қабул қилмаётган бўлса, ҳамшира тушунтириш ишлари олиб боради.
🟣 Бежиз аҳолининг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини оширишни алоҳида эслатиб ўтмадик. Юртдошларимиз орасида ўз соғлиғига беэътибор бўлганлар ҳам кам эмас. Кимдир дори-дармонни олишга олиб, вақтида қабул қилмаса, бошқа бирлари овқатланиш тартибларига амал қилмайди.
✅ Қачонки, биз ўз саломатлигимизга масъуллик билан ёндашар эканмиз, ана шунда дастурдан кўзланган мақсадларга тўлиғича эришамиз.
‼️Эслатиб ўтамиз, Реимбурсация дастури 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги трансформация жараёнлари янги босқичга кўтарилмоқда. Буни амалиётга татбиқ этилаётган Реимбурсация дастури мисолида ҳам кўриш мумкин.
📍 Реимбурсация, яъни “харажатларни қоплаш” маъносини англатадиган бу тизим 2020 — 2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирги пайтда эса Сирдарё вилояти билан бирга Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилаётир.
❓Хўш, бу дастурнинг асосий моҳияти нимадан иборат, бу орқали қандай мақсадлар кўзланмоқда?
🖥 Аввало, ушбу эзгу ишда Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлганини айтиш зарур.
🟢 Зеро, унда шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситалари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида беморга дорихоналар томонидан бепул берилиши ва барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.
🩺 Ҳозир дастурга 7 хил сурункали хасталик — гипертония, юрак-ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2 тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив хасталиги киритилган бўлиб, уларга чалинган беморларга 27 хил дори-дармонлар бепул берилади.
➡️ Тизимдан фойдаланиш имкон қадар соддалаштирилган. Фуқаро, аввало, оилавий шифокорга бориб учрайди. Борди-ю, унда сал илгарироқ номлари келтириб ўтилган касалликлардан бири ёки бир нечтаси аниқланадиган бўлса, шифокор электрон рецепт шакллантиради.
📲 Сўнг бемор телефонига СМС код келади ва шу код Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага ҳам боради. Бемор ёки унинг яқинларидан бири шу СМС кодни дорихона ходимига кўрсатиб, рецептдаги дориларни олиши мумкин бўлади.
❓СМС яхши ишламайдиган жойлардаги беморлар нима қилади? Албатта, бу масала ҳам ҳисобга олинган. Оилавий шифокор томонидан QR-кодли электрон рецепт шакиллантирилади ва беморга берилади.
💊 Бемор ёки унинг яқинларидан бири QR-кодли электрон рецептни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихона ходимига тақдим этади ва ўзига керакли дори воситаларини олади.
🧾 Аммо шу билан жараёнлар якунланмайди. Бемор ўзи олган дориларни қабул қилиб бўлгач, яна шифокор ҳузурига келади. Шифокор уни текшириб бўлгач, янги электрон рецептни шакллантиради.
📈 Бу галги дорилар миқдори, яъни дозаси фарқ қилиши мумкин. Муҳими, ана шу жараён то бемор дарддан тўлиқ фориғ бўлиб кетгунича давом этади.
✔️ Шу ўринда яна бир жиҳатни кўздан қочирмаслик жоиз. Гап беморларда кузатиладиган ўзига хос “инжиқлик” ҳақида бормоқда. Айрим беморларнинг дори воситаларини вақтида қабул қилмаслиги ҳолатлари учраб туради.
⏰ Бу жиҳат ҳам дастур ижодкорлари эътиборидан четда қолмаган. Патронаж ҳамшираси ўзининг ҳудудида дастур доирасидаги неча бемор борлигини яхши билади ва тез-тез уларнинг уйига бориб, назорат қилиб туради. Кимдир дорини вақтида қабул қилмаётган бўлса, ҳамшира тушунтириш ишлари олиб боради.
🔎 Бу каби хайрли саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад янада эътиборли. Яъни бу билан сурункали касалликларни тизимли равишда даволашни йўлга қўйиш, касалликларнинг олдини олиш ва дори таъминотини яхшилаш орқали аҳолини молиявий ҳимоялаш ҳамда юртдошларимизнинг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини ошириш мақсад қилинган.