🔴 🟦🟦🟦
❗️Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида 125 минг нафар бола саломатлигини тиклади
📊 Ўтган йилда клиникада 125 мингдан зиёд бола саломатлигини тиклагани ҳам шундан далолат бериб турибди. Чет эллик бемор болалар минг нафардан ортиқни ташкил этган...
🔎 Албатта, бу шунчаки кўрсаткич эмас. Ҳар бир рақам ортида инсон ҳаёти, ташвиш ва қувончлари баробарида, мазкур тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар, шифокор ва ҳамшираларнинг юксак маҳорати, энг муҳими, касбига бўлган фидойилиги мужассам, десак айни ҳақиқат.
📌 Ҳозир клиникада мингга яқин малакали тиббиёт ходимлари самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ерда ёш кадрлар масаласига алоҳида эътибор берилаётгани ҳам диққатга сазовор.
🔬 Ушбу муассасанинг юртдошларимиз, шунингдек, хорижликлар орасида шуҳрати ошиб боришида замонавий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилиб, 20 дан зиёд янги даволаш ва диагностика усуллари ўзлаштирилгани ҳамда бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилаётгани ҳал қилувчи омилга айланди.
🩺 Виртуал колоноскопия, контрастсиз холецистохолонгиография, йўғон ичакни трансанал эндоректал тушириш, бўғимнинг йирингли яллиғланиш касалликларида ва ўпка бактериал деструкциясида эрта УТТ диагностикаси, эндоскопия усулида ҳалқум, ҳикилдоқ хавфсиз ўсмаларини олиш ана шулар жумласидандир.
📍 Шу жумладан, ўтган йилда Хоразм, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида шундай тадбирлар уюштирилиб, салкам 3 минг киши тиббий кўриклардан ўтказилди. Шуларга мос ҳолда 347 нафар беморда турли даражадаги жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу хусусидаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🟣 Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида кечаётган трансформация жараёнларига мутаносиб равишда тараққиёт босқичларини бошдан кечирмоқда.
📊 Ўтган йилда клиникада 125 мингдан зиёд бола саломатлигини тиклагани ҳам шундан далолат бериб турибди. Чет эллик бемор болалар минг нафардан ортиқни ташкил этган...
🔎 Албатта, бу шунчаки кўрсаткич эмас. Ҳар бир рақам ортида инсон ҳаёти, ташвиш ва қувончлари баробарида, мазкур тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар, шифокор ва ҳамшираларнинг юксак маҳорати, энг муҳими, касбига бўлган фидойилиги мужассам, десак айни ҳақиқат.
📌 Ҳозир клиникада мингга яқин малакали тиббиёт ходимлари самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ерда ёш кадрлар масаласига алоҳида эътибор берилаётгани ҳам диққатга сазовор.
✅ Клиникада 12 та кафедра жойлашган бўлиб, улар учун 97 та ўқув ва 6 та маъруза хонаси ажратилган. Бу эса кадрлар салоҳиятини оширишда катта рол ўйнаётгани ҳеч кимга сир эмас.
🔬 Ушбу муассасанинг юртдошларимиз, шунингдек, хорижликлар орасида шуҳрати ошиб боришида замонавий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилиб, 20 дан зиёд янги даволаш ва диагностика усуллари ўзлаштирилгани ҳамда бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилаётгани ҳал қилувчи омилга айланди.
🩺 Виртуал колоноскопия, контрастсиз холецистохолонгиография, йўғон ичакни трансанал эндоректал тушириш, бўғимнинг йирингли яллиғланиш касалликларида ва ўпка бактериал деструкциясида эрта УТТ диагностикаси, эндоскопия усулида ҳалқум, ҳикилдоқ хавфсиз ўсмаларини олиш ана шулар жумласидандир.
📍 Клиниканинг муваффақиятларида, албатта, халқаро ҳамкорликнинг ўрни катта. Ўтган йили муассасанинг 10 нафар ходими АҚШ, Италия, Австралия, Россия, Туркия ва Беларусдаги нуфузли клиникаларда билим ва малакасини мустаҳкамлаб келди. Ўз навбатида, АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан келган шифокорлар бу ерда тажриба алмашиб қайтди.➡️ Муассаса ходимларининг тиббиётни халққа яқинлаштириш борасидаги интилишлари ҳам эътиборга молик.
📍 Шу жумладан, ўтган йилда Хоразм, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида шундай тадбирлар уюштирилиб, салкам 3 минг киши тиббий кўриклардан ўтказилди. Шуларга мос ҳолда 347 нафар беморда турли даражадаги жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
🏥 Клиниканинг Маслаҳат-ташхис поликлиникаси ҳам ўз ишини фаол олиб бормоқда. Бу ҳам муассаса фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Шу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ одамларнинг бу масканга бўлган ишончи тобора мустаҳкамланиб бораётир.