Репост из: Mohir Speaks
Мени ўйлантираётган саволлар..
1. Аёллар фақат уларни кулдирганларни севиб қоладими, ёки фақат севиб қолганларига кулишадими?
2. Ақллилиги учун муваффақиятли одамлар билан дўстми, ёки шундай дўстлари бўлгани учун ақллими?
3. Камбағаллиги учун уни фикри инобатга олинмайдими, ёки фикри инобатга олинмагани учун камбағалми?
4. Бизни алдашгани учун одамларга ишонмай қўямизми, ёки барибир ишонмаганимиз учун бизни алдашадими?
5. Одамлардан узоқлашганимиз учун ўзимизни ёлғиз ҳис қиламизми, ёки ўзимизни ёлғиз ҳис қилганимиз учун одамлардан узоқлашамизми?
6. Кўп калтак егани учун тарбияси бузилганми, ёки тарбияси бузилгани учун кўп калтак еганми?
7. Унга ёмон муомала қилишгани учун характери қўполми, ёки қўполлиги учун унга ёмон муомала қилишганми?
8. Қизлар калта кийингани учун эътиборга тушадими, ёки эътиборга тушиш учун калта кийинадими?
9. Бизни кўп солиштиришгани учун ўзимизни ноқис ҳис қиламизми, ёки ўзимизни ноқис ҳис қилганимиз учун бизни кўп солиштиришадими?
10. Ўзимизга бўлган ишонч камлиги учун — ҳаммадан биз ҳақидаги фикрини сўраймизми, ёки ҳаммадан фикр олаверганимиз учун ўзимизга бўлган ишонч пастми?
11. Дангасалигимиз учун бу постни ҳеч кимга улашмаймизми, ёки бу постга изоҳ ёзиб, улашмаганимиз учун дангасамизми? 😉
Сен нима деб ўйлайсан?
MOHIR — SPEAKS