Mohir Speaks


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


— Китоблардан иқтибослар;
— Ўта шахсий фикрларим билан танишамиз.
Админ: @light_upon_light2

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Зидан каби калла қўй!

2006-йил жаҳон чемпионати финали. Франция - Италияга қарши.

Франция лидери — Зидан учун икки карра муҳим ўйин:

Биринчидан, финал. Бунданда аҳамиятлиси — Зиданнинг футболдаги энг сўнгги ўйини. Истеъфога чиқади.

Ўйиннинг тугашига икки дақиқа қолганида, италиялик футболчи Зиданнинг опасини сўкиб қўяди:

Зидан ҳеч иккиланмай шу заҳоти унга калла қўйиб, ағдариб қўяди. Ҳакамлар Зиданга қизил карточка беради:

Футболни оёғи билан бошлаган Зидан боши билан тугатади. Қизиқчи айтгандай — "футболингаям, ҳакамингаям, кубогингаям тупурдим", деб чиқиб кетади.

Зиданнинг тарк этиши Францияга ёмон таъсир қилади. Якунда Италия ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони бўлади.

Аммо мағлуб Зидан унданда машҳур бўлади. Ҳамма ерда уни муҳокама қилишарди:

"Калла қўйди" ибораси Зидандан оммалашган бўлса ажаб эмас.

Италиянинг ғалабаси эса унутилди. Медаллари чанг босиб ётган бўлса керак.

Зиданнинг ўзини тутиши ва тамойилларига содиқлиги натижадан ҳам устун бўлиб чиқди.

Қиссадан педагогик ҳисса:

Биз эса кўпинча болаларнинг баҳоларига ҳаддан ташқари эътибор қаратамизу, уларда шахсиятни шакллантиришга бепарвомиз.

Дарсда жим ўтирса, уйга вазифани бажарса, беш баҳо олса, IELTS'дан юқори балл олса ёки Университетга кирса бўлди. Етарли.

Эҳтимол, ўқувчи биз берган билимларни унутар ёки улар унга ҳаётида асло керак бўлмас.

Лекин ўзимизни қандай тутишимизни бола аниқ эслаб қолади. Ўзи сезмаган ҳолда ўрганади. Ўзлаштиради.

Хулоса:

Натижа муҳим, албатта. Лекин шахсият унданда муҳим!

Шахсият устида ишлайлик, азизлар.

P.S.: Сарлавҳадаги “калла қўй” ибораси кўчма маънода ишлатилди. Ўқувчиларга калла қўйиб юрманг яна)

@ustoz_kundaligi


Кичкина шаҳзода

"Кичкина Шаҳзода" асарини абитуриентлик вақтимда тестга тайёрланиш учун ўқигандим.

Бугун маза қилиб қайта ўқиб чиқдим. Фалсафий қисмини энди тушундим.

Асарнинг мен учун энг «ширали» бўлган иқтибосларини улашигим келди:

1. — Биласанми, саҳро нима учун яхши? — деди у. — Чунки унинг бағрида, кўз илғамас аллақаерларда булоқлар яширинган бўлади…

— Ҳаа, — дедим оҳиста. — Юлдузми, уйми, саҳроми, нимаики бўлмасин, ундаги энг гўзал нарса, кўзга кўринмайдиган нарсадир… Энг асосий нарсани кўз илғамайди, у сийратда, ботинда пинҳон…

2. Одамлар бир ҳақиқатни унутди, – деди Тулки, – аммо ҳеч қачон ёдингдан чиқарма: кимники қўлга ўргатган бўлсанг, унинг тақдирига ҳамиша жавобгарсан.

3. Аввалига барча катталар бола эди, кўпчилиги буни эслай олмайди;

4. Сен танада эмас, ҳаракатларингда яшайсан. Сен – бу сенинг ҳаракатларинг. Бошқа сен йўқ;

5. Катталар ҳеч қачон бирор нарсани ўзларича тушуна олмайдилар. Уларга ҳадеб ҳижжалаб тушунтириб беравериш эса охир-оқибат болаларнинг ҳам жонига тегиб кетади.

6. Мабодо катталарга: “Мен қизғиш ғиштли бир чиройли уйни кўрдим, деразасида ёронгул очилиб турибди, томида каптари бор”, — деб айтсангиз, улар бу иморатни сира ҳам кўз ўнгларига келтира олмайдилар. Уларга: “Мен юз минг франкли уйни кўрдим”, — деб айтиш лозим — шунда улар: “Ана гўзаллигу мана гўзаллик!”, дея хитоб қиладилар…

7. Дўстим қўзичоғи билан бирга мени тарк этганидан буён орадан олти йил ўтди. Уни унутиб юбормаслик учун ҳам у ҳақда сўйламоқчиман. Чунки дунёда дўстларни унутиб юборишдан ҳам қайғулироқ нарса йўқ. Ахир дўст бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайдида. Қолаверса, мен ёруғ оламда рақамдан бошқа нарсага қизиқмайдиган катталарга ўхшаб қолишни сира-сира истамайман.

8. — Бир сафар мен бир кунда қирқ уч марта қуёш ботишини томоша қилганман!

Орадан сал ўтгач, хиёл андуҳ билан яна шундай дединг:

— Биласанми… баъзан юрагинг нимадандир ғуссага тўлиб кетганда, ботаётган қуёшга бирпас термулиб ўтирсанг борми…

— Демак, ғурубни қирқ уч марта томоша қилган кунинг жудаям хафа бўлган экансанда?

Аммо Кичкина шаҳзода бунга жавобан индамади.

9. — Одамлар қаёқда, одамлар? — деб тағин сўради Кичкина шаҳзода. — Саҳрода ҳарқалай ўзингни ёлғиз сезаркансан киши.

— Одамлар орасида ҳам ёлғиз сезаверасан, — деб қўйди илон.

10. — Мен дўст излаб юрибман. Хўш, “қўлга ўргатиш” дегани нима?
— Бу аллақачонлар унут бўлиб кетган тушунча, — деб тушунтирди Тулки. — Бу дегани — ришталарни боғламоқ демакдир.
— Ришта боғламоқ?
— Худди шундай, — деди Тулки. — Ҳозир сен мен учун дунёдаги ўзингга ўхшаган юз минг боланинг бирисан, холос. Ҳозирча сен менга керак эмассан. Мен ҳам сенга ҳозир дунёдаги юз минглаб тулкининг бириман, холос. Аммо бордию сен мени қўлга ўргатсанг, иккимиз бир-биримизга керак бўлиб қоламиз. Сен мен учун дунёдаги ягона одамга айланасан. Мен ҳам сенинг учун дунёдаги ягонага айланаман…

11. — Яхшиси, ҳар куни бир пайтда кела қолгин, — деб илтимос қилди Тулки. — Масалан, агар соат тўртда келадиган бўлсанг, мен соат учдан ўзимни бахтиёр ҳис қила бошлайман. Муддат яқинлашган сари бу қувонч орта боради. Соат тўртда эса юрагим ҳаяжонга тўлиб, шодумонлик билан тепа бошлайди. Ана шундагина мен бахт-саодатнинг қадрини сезаман. бордию, сен ҳар куни ҳар хил вақтда келадиган бўлсанг, мени бу бахтиёрлик туйғусидан маҳрум қиласан…

12. — Сенинг сайёрангда, — деди Кичкина шаҳзода, — одамлар бир чаманзорда беш мингта гул ўстирар экану, излаганини тополмас экан…
— Тополмайди, — деб маъқулладим мен.
— Ҳолбуки, улар излаган нарсани бир дона гулдан, бир қултум сувдан ҳам топиш мумкин.
— Тўғри айтасан, — деб тасдиқладим яна.
Кичкина шаҳзода тағин ўйга чўмди:
— Афсуски, кўзлар басир, кўнгил кўзи билан излаш лозим.

@Ustoz_kundaligi


Кўринди бу кеча гулда муножот,
Забони ҳол билан кечди мулоқот.
Дедим: “Эй гул, нечун чеҳранг қизилдир?”
Деди: “Эй қул, юз изҳори кўнгилдир”.
Дедим: “Недан ажаб нозикбадансан?”
Деди: “Дил нозик эрса, найласин тан?!”.
Дедим: “Жисмингда йўқ ғунчангдаги бўй?”
Деди: “Хулқинг оғиздан кўрсатар бўй”.
Дедим: “Баргинг яшил эркан, гўзалдир”,
Деди: “Орзу-умидлардан масалдир”.
Дедим: “Сўлғин кўрингайсан хазонда?”
Деди: “Бу ерга ётмоқдан нишон-да”.
Дедим: “Ҳосилларингни не қиларсан?”
Деди: “Сув ичган ўрнимга тўкарман”.
Дедим: “Узмиш гулингни бир неча ёш?”
Деди: “То лаб очилди, кетди бу бош!”
Дедим: “Борми сенинг бир боғбонинг?”
Деди: “Жисминг турарми, йўқса жонинг?”
Дедим: “Булбул сенга ошиқ экан кўп?”
Деди: “Боғбондир ишқ аҳлига маҳбуб”.
Дедим: “Ҳар япроғинг санъат нишони”,
Деди: “Ҳар бири боғбон достони”.
Дедим: “ Нега боқарсан кўкка доим?”
Деди: “Дил талпинар, айтиб “илоҳим”.
Дедим: “Қанча қуёшдан баҳравар тан?”
Деди: “Ҳар қанча унга юзланарман”.
Дедим: “Ёнингда бу ажриққа не бор?”
Деди: “Тушса назарлар, айлагай кор”.
Дедим: “Нега гўзаллик рамзи сенсан?”
Деди: “Доим табассум суннат эркан”.
Дедим: “Сен қўлма-қўл халқ ичра доим”,
Деди: “Сен ҳам тиконсиз бўл, мулойим”.
Дедим: “Эл юзингга мафтун бўларлар?”
Деди: “Бадбўй эсам, ташлаб кетарлар”.
Дедим: “Эсса шабода тебранарсан?!”
Деди: “Гар тебранолмассан, синарсан!”
Дедим: “Ари асал олгай гулингдан”.
Деди: “Яхши, ёмон бори тилингдан”.
Дедим: “Ҳуснингга ошиқлар саноқсиз”,
Деди: “Ўткинчи ҳусн ишқ(қ)а яроқсиз”.
Дедим: “Қумғоқ нега гул-ғунча очмас?”
Деди: “Бебаҳра сув бирлан кўкармас”.
Дедим: “Меванг йўғ-у, сен серхаридор?”
Деди: “Хушчеҳраликда яхшилик бор”.
Дедим: “Жисмингни юлганни нетарсан?”
Деди: “Илгин ўпиб, атрим сепарман”.
Дедим: Недир ҳаётинг қилди барбод?”
Деди: “Барвақт очилмоқ бўлди, ҳайҳот!”
Дедим: “Қайдансан-у, сўнг қайга кетмоқ?”
Деди: “Туфроғдан-у, туфроққа қайтмоқ”.
Дедим: “Бу ўртада шаънингга не бор?”
Деди: “Гуллик вазифам қилмоқ изҳор”.
Дедим: “Умринг, валекин, унча эрмас”,
Деди: “Бир гул бўлишга етмоғи бас”.
Дедим: “Энди қачон сен-ла кўришмоқ?”
Деди: “Сен-ла кўришмоқ ўрни учмоқ”.
Дедим: “Менга насиҳат айла бир дам”,
Деди: “Туфроғни ёд эт, ожиз одам!”
Дедим: “Менга васият қил, қадрдон”,
Деди: “Қуллик вазифанг, ҳазрат инсон!”


Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид


"Ҳали ҳаммаси олдинда!" эмас

Спорт бошлаш учун қулай вақт излаяпсанми?

— У вақт ҳеч қачон келмайди.

Китоб ўқиш учун бўш вақт бўлишини кутяпсанми?

— У вақт ҳеч қачон бўлмайди.

Ибодат қилиш учун мос шароит излаяпсанми?

— У шароит ҳеч қачон бўлмайди.

Ишларинг битганида, яқинларингга вақт ажратмоқчимисан?

— Ишларинг ҳеч қачон тугамайди.

Лойиҳа бошлаш учун идеал шароит кутяпсанми?

— Бу шароит ҳеч қачон бўлмайди.

Тил ўрганиш учун мукаммал пайт қидиряпсанми?

— Бу пайт ҳеч қачон бўлмайди.

Хуллас

Яхши кунлар олдинда!

Яхши кунлар йўқ!
Идеал вақт йўқ!
Қулай пайт йўқ!

Сенинг бугун кунинг.
Кунинг бугун сенинг.
Бугун сенинг кунинг!

@Ustoz_kundaligi

442 0 12 1 22

Устига китоб ортилган эшак, на олим ва на донодир бешак.

Саъдий Шерозий


Ўйин

Улуғбек Қодиров ўйнаган — «Ўйин» деган фильм бор. Зўр кино. Эски бўлса-да, кучли фалсафага эга:

Жамшид исмли йигит отасидан эрта етим қолади. Ёшлигидан тадбиркор тоғаси қўл остида катта бўлади. 

Отасиз ўсгани ўз сўзини айтиб, қиморга қизиқишни бошлайди. Ўзбекистоннинг энг катта қиморбози — Аброр ака билан танишиб қолади. 

У сабабли катта қиморбозлар ўйинига қўшилади. Биринчи сафар катта пул ютиб олади. Қиморга қизиқиши янада ортади. 

Аммо Жамшид кейинги қиморда жуда катта пул ютқизади. Бўйнигача қарзга киради. Унга 1 ҳафта муҳлат беришади. 

Шу ҳафта ичида қиморбозлар тинмай таъқиб қилишади. Ўлим билан бир неча бор таҳдид қилишади. 

Жамшиднинг ҳаёти жаҳаннамга айланади. Ҳеч қаердан пул тополмайди. Шу қадар қийналадики, ўзини осмоқчи бўлади. Ўхшамайди.

Белгиланган кун келади. Қиморбозлар каттаси — Аброр ака, қарзини тўлолмаган Жамшидни ўлдириш учун олиб кетади. 

Уни боғлаб, кўзини олдида пичоқларни чархлашади. Шу вақтда Жамшид қўрқувдан, хушидан кетади. 

Уйғонса Аброр ака Жамшидни ўз уйига олиб келаётган бўлади. Ҳайрон бўлади. Қиморбоз Аброр ака унга қараб:

Қимор ўйнаш қандай оқибатларга олиб келишини кўрдингиз. Бу йўлга қайта кирманг!

Дейди-да, унга қимордан ютқазган пулларини қайтиб беради. Уйига ташлаб кетади.

Нега? 

Сабаби, Жамшиднинг тадбиркор тоғаси ва қиморбоз Аброр ака аслида яқин танишлар бўлади. 

Жамшиднинг тоғаси унинг қиморга қизиқаётганидан хабар топиб, атай шу воқеаларни Аброр ака билан уюштирган бўлади. 

Қимордан ютқизишадан тортиб, уни ўлдиришгача бўлган воқеалар тоғасининг ўйини бўлиб чиқади!

Видеоси бу ерда: https://t.me/mohirspeaks/963

Жиянига панд-насиҳат қилиш ўрнига, қимор нималарга олиб боришини Жамшиднинг танасида ҳис қилдириб кўради. Идеал тарбия!

Сценарий ва ғояга тасанно.

Шунга ўхшаш пост ҳам ёзгандим: https://t.me/ustoz_kundaligi/368

@Ustoz_kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ҳақиқатни айтолмаган профессорга берилган ойлик порадир.

Ҳамид Содиқ

@Ustoz_kundaligi


Кулган бошқалардир, йиғлаған менмен,
Ўйнаған бошқалар, инграған менмен.
Эрк эртакларини эшиткан бошқа,
Қуллик қўшиғини тинглағон менмен.

Бошқада қанот бор, кўкка учадир,
Шохларға қўнадир, боғда яйрайдир.
Сўзлари садафдек, товуши найдек
Куйини ҳар ерда элга сайрайдир.

Менда-да қанот бор, лекин боғланғон…
Боғ йўқдир, шох йўқдир, қалин девор бор.
Сўзлари садафдек, товуши найдек.

Куйим бор. Уни-да деворлар тинглар…
Эркин бошқалардир, қамалғон менмен,
Ҳайвон қаторида саналғон менмен.

Чўлпон

2k 0 10 3 23

Отилганлар сотилмади,
Сотилганлар отилмади.

Ҳақни айтиб чиқиш керак,
Эй инсонлар гапиринглар!

Ўзингчи?

Энди мени қўйинглар бола чақам бор..

Эркин Воҳидов


Инсон ўз ёлғонига осон ишонади.

Фейнман


Одамларнинг мен ҳақимдаги фикрларига эътибор бермай – умримни 10 йилга узайтирдим.

Буховский


Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла — гўзал яша.

Румий


Ёлғизликнинг энг даҳшатли тарафи — вақт ўтиши билан у роҳат беришни бошлайди.

Кейин эса, ҳеч кимни ҳаётинизга киришига изн бермайсиз..

@mohirspeaks


Дедим: Эсса шаббода, тебранарсан?

Деди: Гар тебранолмассан, синарсан.


Иблис Одамни жаннатдан чиқариб хурсанд бўлди. Аммо у билмайдики, сувга чуқур шўнғиган ғаввос бир кун сув юзасига дур-у марваридлар билан қайтиб чиқади.

Ибн ал-Қаййим


Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага нуқсонли бўлишни фарз қилган.

Айман Ёғий


Дедим: “Ҳуснингга ошиқлар саноқсиз”,
Деди: “Ўткинчи ҳусн ишқ(қ)а яроқсиз”.

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

@Ustoz_kundaligi


Улар адн жаннатларига кирурлар. Унда тилло билакузуклар ва инжулар ила безатилурлар. Унда либослари ипакдир.

Улар: «Биздан ғам-қайғуни кетказган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Албатта, Роббимиз ўта мағфиратли ва Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи)дир», – дерлар.

У зот бизларни Ўз фазли ила бир турар жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ ҳам етмас, ҳорғинлик ҳам етмас.

Фотир 33/34/35

@Ustoz_kundaligi


Бахтсиз болалик — буюкликка йўлми?

Дунёнинг жисмоний ва руҳий энг кучли инсони — Давид Гоггингс ҳақида

Давид Гоггинс ақл бовар қилмас рекордлари билан дунёни лол қолдирган:

• 2000-йили қисқа вақт ичида: 135 дан 86 кгга вазн ташлайди (расмга қаранг)

• 2004-йили 24 соатда 217 км югуриб, гиннес рекордини ўрнатади

• 2014-йили Давид турникда 24-соат ичида 4030 (!) маротаба тортилиб, яна гиннес рекордини янгилайди

• 2015-йили узоқ вақт сувда сузиш бўйича навбатдаги рекордини ўрнатади: 11 соат тинмай сузиб, 130 км йўл босиб ўтади

• 2018-йили бутун дунёда «бест-селлер»га айланган "Can't Hurt Me" китобини ёзади

Энди Давид Гоггингсни тарихига назар ташлаймиз:

Болалиги ичкиликка берилган дадасидан калтак ейиш билан ўтади;

Мактаб даврида ўрганишдаги нуқсони сабабли, унга ақлий заиф ташхиси қўйилади;

Ирқчилик сабабли тенгқурларидан давомий «Буллйинг» — ҳақоратга учрайди;

Ўсмирлигида эса ўта оғир вазндан азият чекади.

Давид оғир болалик травмаларини бошидан кечирганига қарамай, замонамизнинг муваффақиятли инсонига айланди:

Шароитини баҳона қилмади. Масъулиятни ўзига олди. Ўзгарди.

Хулоса

Балки сизнинг болалигингиз ҳам: жисмоний, руҳий, оилавий азоблар билан ўтгандир.

Сизда энди иккита йўл бор:

1. "Мени шароитим йўқ", "мен соғлом муҳитда катта бўлмаганман", "ёшлик жароҳатларим бор", - деб баҳона топиш;

2. Масъулиятни олиб, ушбу қийинчиликларни мотивацияга айлантириш.

Иккинчисини танланг.

@Ustoz_kundaligi

Показано 20 последних публикаций.