Санжар Саид | канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Журналист, блогер ва PR-менежер
Ўқиган-ўрганганларим асосида яшайман, яшаганларим ҳақида ёзаман

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Toʻliq qoʻllab-quvvatlayman: Xorijiy atamalarning o‘zbekcha muqobillari taklif etilmoqda

Atamalar komissiyasining ishchi kengashi – O‘zbekiston Fanlar akademiyasi O‘zbek tili, adabiyoti va folklori instituti olimlari tomonidan bir qancha variantlar koʻrib chiqilgan. Bu yakuniy variant emas, ishchi organ taqdim etilayotgan atamalarning milliy muqobillari boʻyicha boshqa fikr va mulohazalarni ham eshitishga tayyor.

Hozircha 30 ta atamaning o‘zbekcha muqobili taklif etilmoqda:

Aysberg —> Muztog‘
Bruschatka —> Yo‘lg‘isht
Diskussiya —> Bahs, munozara
Zona —> Hudud
Instrument —> Ish quroli
Intensiv —> Jadal
Kamera —> Bo‘lma
Konstruksiya —> Tuzilma
Koordinator —> Muvofiqlashtiruvchi
Koridor —> Yo‘lak
Lider —> Yo‘lboshchi, yetakchi
Marshrut —> Yo‘nalish
Progress, progressiv —> Ilg‘or, rivojlanish
Dostavka —> Yetkazish
Probeg —> Yurim
Set (ovqatlar seti bo‘yicha) —> To‘plam
Oprava —> Ko‘zoynak bandi
Polik —> To‘shama
Balansirovka —> Muvozanatlashtirish
Vnedorojnik —> Yo‘ltanlamas
Chelenj —> Chorlov
Navigator —> Yo‘llagich
Sеlfi —> O‘zchekim
Svеtofor —> Yo‘lchiroq
Ekspluatatsiya —> Foydalanish
Aksiya —> Yalpi harakat
Kulеr —> Suvlik
Kеshbеk —> Hadya-qaytim
Povеrbank —> Kuchlantirgich
Karving —> Meva bezakchiligi

Mana bu sahifada har bir atama bo‘yicha izohlar berilgan hamda siz ham o‘z fikringizni bildirsangiz bo‘ladi.


Ҳаммага Рамазон муборак бўлсин.

Бу ойни Аллоҳ рози бўладиган тарзда ўтказиш насиб қилсин.


Бугун – Халқаро китоб совға қилиш куни. Ардоқлиларингизга китоб совға қилишни унутманг )


Таржима: Уч тепки

Мамлакатда машҳур ёш бир адвокат ёввойи ўрдак овлаш мақсадида Қораденгиз соҳилига борибди.

Осмонда бир ўрдакка кўзи тушибди. Дарҳол нишонга олиб, тепкини босибди: банггг!

Қуш айланиб-айланиб ерга қулашни бошлабди. Ниҳоят тевараги симтўр билан ўралган бир далага тушибди.

Адвокат дарҳол далага кириб, қушни олмоқчи бўлибди. Энди далага кирмоқчи бўлган экан, кекса ёшли бир деҳқон йўлидан чиқибди.

Деҳқон адвокатдан сўрабди:

- Даламда нима қиляпсан?

Адвокат:

- Бир ёввойи ўрдакни отгандим, шуни олмоқчийдим.

Деҳқон:

- Дала меники экан, ичидаги ҳамма нарса қатори ўрдак ҳам менга тегишли.

Адвокат қизишиб кетибди:

- Мен бу давлатдаги энг кучли адвокатларданман. Мен билан ўйнашманг, амаки! Суд харажатлари палон пул бўлади, далангизгача қўлингиздан тортиб оламан, ўзингиздан кўринг!

Деҳқон кулиб дебди:

- Биз бу ерларда бунақа майда масалаларни суд билан эмас, "уч тепки" билан ҳал қиламиз.

- Қанақа бўларкан бу "уч тепки" деганингиз? - деб сўрабди адвокат қизиқиб.

Деҳқон:

- Аввал бири иккинчисини уч марта тепади, кейин униси... Кейин яна биринчиси... Қайсидир бири таслим бўлгунича давом этади. Таслим бўлган ютқазади.

Адвокат ёш, бақувват, спортчи эди. Деҳқон эса қари. Ичида "Бунинг жойини соламан", деб ўйлаб:

- Маъқул, дебди.

- Бу ер менинг далам бўлгани учун биринчи бўлиб тепишга ҳаққим бор, дебди деҳқон. Шундай деб адвокатнинг биқинига бир тепибди.

- Иғғғғ, деб тиззалаб қолибди адвокат.

Иккинчи тепки қорнига тушган адвокат "ўўўўў" деб тўрт оёқлаб қолибди.

Деҳқон учинчи тепкини нақд чотига туширган экан, адвокат узаласига ялпайиб ётиб қолибди. Аксига олиб, сал аввалроқ шу ерга деҳқоннинг сигири тезак ташлаб кетган экан, адвокатнинг оғзи-бурни тезакка буланибди.

Адвокат:

- Энди навбат менга, қари тулки, дебди ўрнидан туриб, камзулининг енги билан юз-кўзидаги совумаган тезакни артар экан.

Кекса деҳқон кулиб:

- Мен таслим бўламан. Бу ўрдак муштлашишга арзимайди. Қушингни ол-да кетавер, дебди. 😄

Жунейт Жейлан. Туркчадан Санжар Саид таржимаси


Ватанимиз мудофааси соҳасида бир жабҳа бутунлай ҳимоясиз, эътиборсиз қолдирилган, бу – тил!

Душман қурол кўтариб сарҳадларимизга яқинлаша олмаслиги мумкин. Аммо тилимиз борасида бизни ичдан емириб, жангсиз таслим қилиши мумкин. Аниқроғи, аввал тилини, сўнг эътиқоди, охирида виждонини йўқотган авлод арзимаган нарсага ҳам ватан дарвозаларини очиб бериши ҳеч гапмас!

Йиллар давомида ҳукуматнинг онгли ёки онгсиз, қасддан ёки беқасд, харакатсизлик, лоқайдлик, ношудлик, манфаатпарастлик, мансабпарастлик оқибатида тилимиз жуда кўп йўқотишларга учради.

Натижада бутун бошли авлодлар чаласавод бўлди. Сифатсиз таълим тизимидан "Софе" деб ёзадиганлар битириб чиқаряпти ("Суфе" сенга!)

Бу масалада фақат бир киши ўзгаришларга сабабчи бўлиши мумкин. Унинг иродасигина чаласаводликка, икки алифболикка нуқта қўя олади. Сиздан шу қадамни кутяпмиз, жаноб Президент! Агар сиз кўчаларда русча, инглизча ёки хато ёзувларни кўрмай, десангиз, ҳамма жойда ижобий ўзгаришлар бошланади. Бошқа йўли йўқ!


ACLED маълумотларига кўра, 2024 йилда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатида уруш, қуролли тўқнашувлар ва беқарорлик қайд этилган. 233 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган, дунёдаги ҳар 8 кишидан бири хавфли ҳудудларда яшамоқда.

Бундай пайтларда тинчлик ва хотиржамликнинг нақадар буюк неъмат эканини англаб, тинимсиз шукрона келтирсанг арзийди. Ватан тинчлиги ва миллат хотиржамлиги эса уни қўриқлайдиган, асраб-авайлайдиган ҳақиқий эрлар қўлидадир!

Бугун биримиз сотувчи, биримиз ўқитувчи, биримиз устадирмиз. Бироқ Ватан чорлаганда ҳаммамиз аскар, ҳимоячимиз!

Ватан ҳимоячилари кунимиз муборак бўлсин!


Биз ҳар доим муаммоларимиз сабабларини ташқарида деб ўйлаймиз:

кимларнидир ёки нималарнидир айблаймиз.

Аслида эса барча муаммоларнинг илдизи, асоси ичимизда, онгимизда, ўй-хаёлларимиз, орзу-ниятларимизда.

Биз нимани ўйласак ўша бўлади, худди "Матрица" фильмидагидек. Кейин шуни сезгандим, айтмаганмидим, деб юрамиз.

Ҳа, азизларим, биз айтган гапларимиз, ўйлаган фикрларимиз билан келажагимизни, тақдиримизни қурамиз, касал бўламиз ёки тузаламиз, бахтли ёки бахтсиз бўламиз.

Қўрқув ва хавотирларимиз, шубҳа-гумонларимиз, араз ва шикоятларимиз билан ҳаётимизни мусибатлар, дарду хасратларга тўлдирамиз, ҳатто ўз умримизга ўзимиз зомин бўламиз.

Бизни бир нарса қутқариши мумкин – ишонч! Ҳа, Яратганга, унинг қазо ва қадарига, дуоларнинг кучига, дунё яхшиликка ва яхши инсонларга тўла эканлигига қатъий, қусурсиз ишонишда!

Яхши нарсаларни ўйлаб, умримизга шукур ва ҳамдга тўлдиришимиз билан ҳар қандай муаммо, хоҳ у моддий, хоҳ жисмоний, хоҳ руҳий бўлсин, албатта ҳал бўлади. Кутилмаган ечимлар, бахт ва омад, қувонч ва хурсандчиликлар қуйилиб келишни бошлайди, ўйламаган жойдан ризқу неъматлар ёғилади. Фақат!

Фақат ўшанда ўзимизни йўқотиб, шукроналикни унутиб қўймасак бўлди!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бизнинг юртимизда учта бебаҳо ҳуқуқ бор:

Сўз эркинлиги

Виждон эркинлиги

Учинчиси...


Сербия пойтахти Белградда жамоат транспорти 1 январдан бепул бўлибди.

Улар гўёки бошқа оламда яшайдигандек...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Ўзбекистон ССР мадҳиясини сал ўзгартириб, мустақил Ўзбекистон мадҳияси сифатида қабул қилинган кун.

Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз,
Барҳаёт доҳиймиз Ленин, жонажон, жонажон!
Озодлик йўлини Сиз кўрсатдингиз,
Советлар юртида ўзбек топди шон!

Нақорат:
Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!
Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
Дарёлар бўйида эдик сувга зор, сувга зор.

Тонг отди, Инқилоб, Ленин раҳнамо,
Раҳнамо Лениндан халқлар миннатдор!

Нақорат:

Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!
Коммунизм гулбоғи мангу навбаҳор,
Тоабад қардошлик — дўстлик барҳаёт, барҳаёт!
Советлар байроғи ғолиб, барқарор,
Бу байроқ нуридан порлар коинот!
Нақорат:
Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!


***
Менинг ҳаққим, менинг ҳуқуқим,
Сен қайдасан, бормисан – билмам...
Нега сени танимайман мен,
Нега мени билмайсан сен ҳам?

Китобларда, шеърларда кўрдим –
Бахт қомуси экансан тугал.
Фаровонлик кафолати ҳам
Эрк экансан – ойдан-да гўзал!

Ўқиб қолдим газеталарда,
Телевизор ураяпти бонг!
Сен экансан ишонч қояси,
Сен экансан чинакам қалқон...

Бироқ ...
Қуёш уч ой ёндирди –
Тўсолмадинг нечундир ёздан...
Қиш келмоқда найзасин чархлаб
Ҳимоя қил энди аёздан.

Ташналарга сув бўл беминнат,
Имконсизга бўл ўзинг имкон...
Совқотганга иссиқ кўрпа бўл,
Кўкламларга етайлик омон.

Лекин...
Кўрдим сени китобда
Номинг экан ўша адолат!
Тобе экан шоҳлар ҳам сенга,
Куч экансан – бемисл, беҳад!

Қани ўшал шиддат, қудрат, куч?
Ўзинг билан ўзинг машғулсан.
Қалин, силлиқ саҳифаларга
Гўё банди этилган қулсан...

Қай жоҳилга тиралган қилич,
Қай золимга отилган тошсан?
Қай мискинга тиргагу таянч,
Қай мазлумнинг кўзида ёшсан?!

Китобдан чиқ, танишайлик кел,
Олиб борай қишлоқ, шаҳримга...
Ҳаётда ҳам учратай сени –
Раҳмат айтиб босай бағримга.

Етар шунча мақтову олқиш,
Тингла оддий одамлар дардин...
Ўзинг кўтар, ўзинг тиклаб қўй
Инсон эмас, инсонлар қадрин!

Токи, билсин қимирлаган жон
Билмасликдан қилсинлар ҳазар!
Меҳнат таги фароғат, зотан –
Жиноятга жазо муқаррар!

Йўқса, сенинг борлигинг бекор,
Ипакни ҳам кесмас шамширинг...
Ҳа, сен менинг ҳақ-ҳуқуқимсан,
Фақат бошқа қўлда занжиринг!

06.12.2024 й.

Зоҳиджон ОЛОВ


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!

Salim Ayyubiy ёзяитилар.

Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...

*

Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:

1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.

2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.

3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).

4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).

Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.

Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.

Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).

Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.

Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).

Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.

Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...

НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...

@MubashshirAhmad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида яшил белбоғ яратиш ташаббусини бошлаб берди. Менга энг ёққани кўчат экилаётган жойга гилам тўшалиб, олтин белкураклар қўйилмагани бўлди )


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тоғ сафаримиздан кичик видеоҳисобот )


Репост из: Hayot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌 Агар Истанбулни кезиш учун фақат бир кун вақтингиз бўлса, саёҳатни қандай режалаштириш мумкин?

🌟 Сиз учун энг ажойиб йўналишни тайёрладик. Қисқа видеомизни кўринг, манзиллар билан танишинг.
Сиз Истанбулнинг яна қаерларини кўришни истайсиз?

📌 Қизиқарли йўналишлар, фойдали маслаҳатлар ва янги манзиллар учун саҳифамизга обуна бўлинг! 🌍✈️

👉 Сафар йўналишини сақлаб қўйинг ва яқинларингизга жўнатишни унутманг!

#Ketdik #Ketdiktravelshow #travelshow

💝 Каналга уланиш:
https://t.me/Ketdik_Travel_Show


Яна бир чўққи забт этилди!

Бўстонлиқ туманидаги 2008 метр баландликдаги Дўдикатим чўққисига чиқдик.

Чўққига чиқиб тушиш учун жами 18,5 км юрибмиз. Йўл устида Палтау шаишараси ва Обираҳмат ғорини ҳам кўрдик.


Яқинда ижтимоий тармоқларда бир телбанинг метро бекатида кичик ҳожатга чиққан видеоси тарқалди.

Бугун эса Тошкент метросининг 9 та гавжум бекатидан она-бола хонаси ва ҳожатхоналар қурилиши маълум қилинди.

Яхшиям ўша телба бор экан, минглаб одамларнинг мушкули осон бўладиганга ўхшаяпти 😄


Америкада сайлов тугади, катта эҳтимол билан Трамп президент бўлиб сайланди. Кўпчиликда энди нима бўлади, деган савол туғилиши мумкин.

Аввало, Америкада ким президент бўлиши унчалик муҳиммас, муҳими унинг ортида кимлар тургани. Яъни, улар истаган одамини, ҳатто қариб, мияси айниб қолган чолни ҳам президентлик курсисига ўтқазиб қўйиб, ўз ҳукмронлиги, тижоратларларини давом эттираверади.

Аммо республикачилар ва демократлар ниқоби остидаги бу гуруҳларнинг бир-бирига зид манфаатлари бор. Масалан, республикачи Трампни президентликка келтирганлар (кучли сайлов кампанияларини ташкиллаштиришга жуда катта маблағ ва ёрдам ажратиш ваҳоказо йўллар билан) биринчи ўринга АҚШнинг кучли ва барқарор бўлишини қўйишади.

Эсингизда бўлса, айнан Трамп даврида Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилди, чегараларга баланд деворлар қурилиб, мигрантларга қаттиқ чекловлар қўйилди.

Демократлар эса глобал бошқарув ва назорат учун бор куч ва ресурсларини тикишади. Байден даврида АҚШнинг Украина ва Исроилга мислсиз ёрдамини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ёрдамлар, табиийки , Америка бюджети, фуқаролар тўлаган солиқлар ҳисобидан бўлади. Хўш, фуқаро мана бу пулим украин аскарига ўқ олиш, мана буниси фаластинлик оиланинг устига бомба ташланиши учун деб солиқ тўлайдими? Албатта йўқ.

Кеча Илон Маск агар Харрис ғалаба қозонса, бу охирги сайлов бўлишидан огоҳлантирганди. Миллиардернинг бир асоси борки буни гапирди. Менимча, демократлар яна ғалаба қозонганида, Америка чокларидан сўкилишни бошларди ва бу яқин келажакда барибир рўй беради. Чунки воқеалар ривожи шунга олиб боряпти.

Шахсий фикрим


Тошкентда ҳаво ифлослик даражаси "жуда зарарли" даражага чиқди. Бунда шаҳарни қамал қилган иссиқхоналарда ёқилаётган кўмир, ҳазон ва бошқа алламбалолар асосий сабабчи.

7 ноябрдан пойтахтда иситиш мавсуми бошланаркан. Янада ифлосроқ ҳавони кутаверинг.


Истанбулда вақтим Befit Pro челленжида қатнашиб, бир кунда 91 минг қадам (70 км) юргандим.

Бутун умр эсда қоладиган машғулот бўлганди. 7 ноябрь куни яна челленж ўтказилаётган экан. Бир ҳафта спортга янада яқинроқ бўлиб, камида қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш мумкин экан. Шартлари ҳақида бу ерда

Показано 20 последних публикаций.