Репост из: Mubaşşir Ahmad
Солиҳлар ахлоқи
Солиҳ салафларимизнинг хулқларидан бири - дунёга муҳаббат ва шаҳват кўзи билан эмас, балки ибрат назари билан қараш бўлган.
Ҳотам Асомга: "Биз қачон ибрат эгалари бўламиз?", дейишганда, "Дунёдаги ҳамма нарсанинг оқибати харобга кетаётганини ва эгаси туроб (тупроқ)га кираётганини кўра олсангиз!", дея жавоб қилдилар.
Умар ибн Абдулазизнинг хотинлари Фотима бундай деганлар: "Умар баъзилар айтганидек заҳарланмадилар ҳам, ўлдирилмадилар ҳам. Балки Аллоҳдан қўрқиш ва дўзахдан хавф қилаверишдан вафот этдилар".
Яҳё ибн Муоз айтардилар: "Дунёга назаринг ибрат бўлсин, ҳаракатинг зарурат бўлсин ва уни рад этишинг ихтиёр бўлсин!". (Яъни унга ибрат билан қара, зарурат бўлганда ҳаракат қил ва ихтиёрий равишда уни рад эт).
Ҳотам Асом айтардилар: "Кимнинг уйидан ўлик чиқсаю, бундан ибрат олмаса, унга илм ҳам, ҳикмат ҳам ва мавъиза ҳам кор этмайди".
@MubashshirAhmad