Safoyev Fikri ️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Билимнинг чегараси бор,
Аҳмоқлик эса чек-чегарасиздир!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


“СОХТА ЖАБРДИЙДАЛАРГА ИШОНМАНГ”
Айрим одамлар учун ҳокимият ўйинларига онгли равишда иштирок этиш муҳим эмас, чунки, улар буни ўтган замонлардан қолиб кетган ва жамиятга қарши ёвузлик деб билишади. Бу тоифа одамлар турли ўйинларсиз ва ҳокимият билан ҳеч қандай алоқага киришмасдан ўз мақсадларига етишмоқчи бўладилар. Бундай одамлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки, улар мазкур маслак ва қарашларни оғизда айтишгани билан, аслида бундай кимсаларнинг жуда кўпчилиги ҳокимият учун зимдан курашаётган бўлади. Улар ниҳоятда устамонлик билан ҳокимият учун кураш ўйинларини фош этишдек стратегик усулни қўллашади. Бу типдаги одамлар ўзларининг ожизликлари, сиёсатга аралашмай юрганлари, ҳокимиятдан четлашганлари ва мансаблари йўқлигини маънавий-ахлоқий фазилат сифатида ҳаммага кўз-кўз қилишади – ўзларини жабрдийда қилиб кўрсатишади. Бироқ, ҳақиқатда мансаби йўқ, унга интилмаётган ва ҳеч қандай манфаат кўзламайдиган кимса одамларнинг меҳри ва хайрихоҳлигини уйғотиш ҳамда ҳурмат қозониш учун ўзининг заиф жиҳатларини жамоатчиликка намойиш қилмайди. Ўзининг заифлигидан томоша ясаш – ҳақиқатда ҳокимият учун ўйинларда анча самарали, шу билан бирга нозик ва маккорона усул.
Роберт Грин, “Ҳокимиятнинг 48 қонуни”.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ҲУЖУМНИНГ САБАБИ”
Мабодо сизни бўлар-бўлмасга, турли баҳоналар билан танқид қилиб, камситишга уринишаяптими, демак – бу сиз ўз ишингиз тўғри қилаётганингизни англатади. Чунки, одамлар ақл-идроки бор ҳар қандай кишига ҳужум қилишади.
Хитой мақоли
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

820 1 23 1 14

“ДЎСТ ВА ДУШМАННИНГ ФАРҚИ БОР”
Американинг душмани бўлиш хавфли, дўсти бўлиш эса ҳалокатли.
Жеффри Сакс, америкалик иқтисодчи ва сиёсатчи
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ҚАЛБИМИЗ САРАНЖОМ-САРИШТАМИ?”
Энг муҳими – феъл-атворимиз ва қалбимизда тартиб ўрнатиб, уни саранжом-саришта сақлашимиз зарур. Учта қоидаги амал қилайлик: тақдирдан нолимаслик, бировни айбламаслик ва ҳеч кимнинг олдида ўзимизни оқламаслик.
Бернард Шоу, Нобель мукофоти лауреати
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“БИЗ ЕВРОПА ЭМАСМИЗ”
“Саройдан ҳайдаб юборишдан олдин менинг (Россия императори Александр II. Таржимон) Победоносцевга бўлган эътиборимни ҳамма кўриб қўйиши учун унинг олдига шахсан ўзим бордим...
Ва шундан кейин унинг монологи бошланди:
-Ҳазрати Олийлари, ишонинг, биз... бошқачамиз! Биз Европа эмасмиз. Бизнинг ўз тараққиёт йўлимиз бор. Илоҳий китобимизда бизнинг азалий ва абадий анъаналаримиз жо бўлган... Биз барча ишларни шошмасдан қилишимиз керак. Майда қадамлар билан ҳам Европага етиб олса бўлади... Шошқалоқлик биз учун ўлим билан баробар. Файтон ҳайдовчисига: “Манзилимга шошилмай олиб боришинг учун ҳақ тўлайман, деб айтаман”. Шунда бизнинг абжағи чиқиб кетган йўлларда ҳам арава ағдарилиб кетмайди. Бизнинг одамларга эрк берсангиз қанчалик хавфли бўлиб кетишини тушунмай туриб Европа биздан тезроқ барча эркинликларни жорий қилишни талаб қилмоқда. Подшо Александр Павлович жуда қадрлаган Пьемонт элчиси Жозеф де Местр тез-тез шундай деб турарди: “Россия халқига жуда кўп озодлик бериб юбориш – ҳеч қачон оғзига вино олмаган инсонга кўп ичириб, сўнг унда ақлли ишлар кутиш билан баробар”. Қояга михлаб ташланган қароқчи Степан Разин ҳақида ибратли афсона бор... Халқнинг қояга занжирбанд этилган исёнкор ва бошбошдоқликка мойил руҳини фақат подшонинг кескин қонунлари ва шафқатсиз ҳокимиятигина тийиб туради. Бизнинг бепоён мамлакатимизда ёввойи одам қўлида чўқмор билан қоя занжирларини узиб чиқишга ташна бўлиб турибди. Ҳеч қачон эрки ўзи қўлида бўлмаган ёввойи одам биз берган озодликда қўрқинчли махлуққа айланади ва атрофидаги барча нарсани вайрон ва ғорат қилиб, охирида ўзини ҳам ҳалок қилади... Европаликлар – булар тартиб одамлари... Европаликни бирор нарсадан аччиғи чиқса – аччиқланганлигини аниқ-тиниқ кўриб турасиз... Бизнинг одамлар эса сизга боши ерга текунича таъзим бажо айлайди ва ана шундай мулойим ва итоаткор башараси билан шартта гирбонингизда олиб, бўғиб ташлайди. Бу қилиғидан олдин ҳатто чўқиниб олишни ҳам эсдан чиқармайди... Ҳазрати Олийлари, ишонинг, сиз бирданига жуда кўп ислоҳотларни бошлаб юбордингиз... Бизнинг ёшлар қанчалик хавфли эканлигини университетда дарс берганимда англаб етганман. Россия қўлга киритилган озодликдан маст бўлиб қолди ва эндиликда жуда хавфли тарзда уйғонмоқда... Буларнинг барчаси қон тўкилиши билан якун топмаса, деб қўрқаман, Ҳазрати Олийлари! Энди университет таълимини олган Пугачев пайдо бўлмасин ишқилиб... Менинг яқин танишим ва ёшлигида ўзи ҳам адашган таниқли ёзувчи Достоевский бизнинг ёшлар ҳақида жуда ажойиб гап айтган: “Бизнинг бирорта ёш йигитимиз қўлига юлдузларнинг аниқ ўрни белгиланган харитани ўрганиш учун берсангиз, у ишни харитани дарҳол тузатишдан бошлайди”. Ҳазрати олийлар, сиз уларга етарли даражада кўп нарсани бердингиз, аммо кўриб турганингизек улар барча нарсани талаб қилишмоқда...
У яна жуда кўп гапирди.
Мен уни жуда катта қизиқиш билан тингладим. Бу ақлли одам ичимда мудом гапириб турган бошқа овозни... отамнинг (Россия императори Николай I. Таржимон) овозини менга эшиттирганди...
Мен Победоносцевни саройда қолдирдим ва тахт вориси Сашанинг (бўлғуси Россия императори Александр III.Таржимон) бош устози этиб тайинладим”.
Эдвард Радзинский. “Князь. Чақимчининг хотиралари”
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ЁМОНЛИКДАН ТИЯДИГАН КУЧ”
Мабодо уларни бажариш учун зўр тиришқоқолик талаб қилинмаса инсон энг даҳшатли, ёвуз ва разил ишларга жазм этиши мумкин.
Сьюзен Зонтаг, ёзувчи ва файласуф
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


Эдвард Радзинский: “МЕН ТАРИХЧИ ЭМАСМАН”
– Ҳар бир ёзаётган янги китобим – бу, энг аввало, бутунлай янги ва биринчи бўлиб мен истеъмолга олиб кираётган ҳамда менинг ортимдан тарихчилар фойдаланаётган ҳужжатлардир. Тўғри асарларимда хаёлларга эрк бераман, бироқ хаёл ва тасаввурлар ҳужжатлар қанчалик имкон берса шу даражада холос.
Мен турли уйдирмалар билан шуғулланмайман. Мен қаҳрамонларимнинг ўзим англаб етган руҳий дунёси орқали ҳужжатлардаги кемтикларни тўлдираман, тарихнинг ўзи ёзиб қўйган романни қайта тирилтираман. Шартли қилиб айтганда қаҳрамонларимнинг ҳужжатлардаги қорнонғулик қаърида қолиб кетган ҳаёт йўларини фонар ёрдамида ёритиш вазифасини зиммамга оламан. Бундай усул профессионал тарихчи учун ўзига жуда эрк бериб юбориш эмасми? Буниси билмайман. Дарвоқе мен ўзимни ҳеч қачон тарихчи деб ҳисобламаганман. Бор гап шу

Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ “ОЛТИН ДАВРИ” ЯРАТУВЧИЛАР КИМ ЭДИ?
(Америкалик олим эътирофи)
Бағдод халифалигида мужассамлашган араб дунёси илм-фан ва таълимининг олтин давридаги... ўша «араб» олимларининг кўпи (аксарияти бўлмаса агар) аслида Марказий Осиёдан келиб чиққан туркий ёки форсийлардан бўлган. Буни ал-Беруний каби ҳозирги Ўзбекистон сарҳадларида жойлашган Хоразм ўлкасидан келиб чиққан ва шунинг учун «ал-Хоразмий» шарифини қабул қилган математик ва астроном Муҳаммад ибн Муса ал-Хоразмий мисолида кўриш мумкин. Унинг бир қатор кашфиётларидан бири бўлган алгоритмларда унинг - бузилган шаклда бўлса-да - исми акс этган бўлиб, бизнинг «алгебра» атамамиз эса унинг математикадаги кенг эътироф этилган асари сарлавҳасидан олинган. Шунга ўхшаш тарзда, Ғарбда Алфарабиус номи билан танилган ва Аристотель этикасини инновацион таҳлил қилишда Томас Аквинас (русча - Фома Аквинский)дан ташқари барча Ғарб мутафаккирларидан илғорлаб кетган Абу Наср ал-Форобий (тахм. 872-961) араб эмас, балки туркий олим эди.
Аббосийлар халифалиги аслида Марказий Осиёликлар томонидан ташкил этилганлигини ҳисобга олсак, Туронлик даҳоларнинг Бағдодда мисли кўрилмаган муҳим роли табиий бўлиб қолади. Ҳа, халифаларнинг ўзлари Шарқда жойлашиб қолган этник араблардан эди, аммо вақт ўтиши билан араблар «маҳаллий тус олдилар» ҳамда ўзлари вояга етган форсий ва туркий дунёга ғарқ бўлдилар. Халифа Ал-Маъмун милодий 818 йилда тайинланганига қарамай, Марказий Осиёни тарк этишдан бош тортди ва мусулмон дунёсининг ҳозирги Туркманистон ҳудудида жойлашган Марв номли бетакрор воҳа шаҳаридан туриб бошқарди. Кейинчалик Бағдодга кўчар экан, у туркий лашкарлари билан бир қаторда ўзи билан форсий ва туркий маданиятлар таъсирининг “қоришмасидан” ҳосил бўлган Марказий Осиёнинг қадриятларини олиб кетади.
Фредерик Старр, АҚШ Марказий Осиё ва Кавказ институтининг раиси, сиёсатшунос ва тарихчи
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“БЕМАЪНИ ҲАЁТ ИНСОННИ ҚАЁҚҚА ЕТАКЛАЙДИ?”
Инсон ҳаётидан маъно-мазмун топмагач, ўйин-кулгу, кайф-сафони излашга отланади. Мабодо инсон ҳаётида мазмунни, ўзида ақл-идрокни ҳис этмаса – ҳузур-ҳаловат, ўйин-кулгуни оғриқни қолдирувчи малҳам деб билади.
Виктор Франкл, австриялик психиатр, психолог ва файласуф.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


Репост из: Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази
🇮🇹Италияда “Бобурнома” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилмоқда.

Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци” қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.

🇺🇿 UZ: БАТАФСИЛ

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site


Чилининг Punta Arenas шаҳри соҳилидаги Ел Агуила кўрфазида байдаркадаги сайёҳни кит ютиб юборган ва бироздан сўнг уни қайтариб чиқарган. Бу ҳақда Ел Паис газетаси хабар бермоқда. Видео, кит ютиб юборган 24 ёшли йигитнинг отаси томонидан олинган .Кит бир муддат кўздан ғойиб бўлган . Бир неча сониядан сўнг, йигит ҳеч қандай жароҳатларсиз ян


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


«КЛАССИК ИСТЕҲЗО”
“Ўз устидан кулиш лаёқатига эга халқ – буюк халқдир”, деган афоризм бор. Грузин, яҳудий, француз киноси ва адабиёти бунга яққол далил. Грузинларнинг қисқа метражли фильмлари ёки яҳудий ёзувчиси Эфраим Севеланинг “Тўхтатинг самолётни, тушиб қоламан” романини бир эсага олинг -а. Бизда эса халқимиз характери, турмуш тарзи, ижтимоий ҳаётидаги кемтикларни сатира тиғи ёки кулгу нишонига олган киночиларимиз ёки адабиётчиларимизга нисбатан “миллатни мазах қилдинг”, деб хархаша қилиш одатимиз бор. Бу – юмор туйғуси жуда ноёб туйғу эканлигини, бундай хислат ҳаммага ҳам берилмаслигини кўрсатади. Мухтасар сўзимиз истеҳзонинг классик намуналаридан бири, Словениялик файласуф ва культуролог Славой Жижекнинг қуйидаги гапи билан якунламоқчимиз: “Кутилаётган катта фалокат мабодо содир бўлмаса, таназзул янада кескинроқ бўлади”. (Иқтибос муаллифнинг таржимаси).
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ЁЛҒОН – БАҲСДАН ҚЎРҚАДИ”
“Эркинлик – бу ҳамиша бошқаларга ўхшамаган, ўзгача одам бўлиш эркидир. Эркинликни хоҳлаган ишимни қилишга ҳаққим бор деб эмас, бошқаларнинг сиздан кутаёган умидлари ичида ўзлигингиз сақлаб қолиш лаёқати сифатида қабул қилмоқ керак”.
***
“Ҳақиқат ҳимояга муҳтож эмас – фақат ёлғонгина баҳслардан қўрқади. Баҳс-мунозара ва ошкораликдан қўрққан томоннинг – демак позицияси ўта мўрт ва кучсиз”.
Григорий Померанц — философ, культуролог, эссеист.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ЎЙ-ХАЁЛЛАРИНГ ТАҚДИРИНГНИ БЕЛГИЛАЙДИ: ЭЗГУ ЎЙЛА, ЯХШИЛИКНИ ХАЁЛ ҚИЛ!”
Ўз тақдирингни фикр ва хаёлларинг кучи билан белгилайсан. Бу худди табиатни жон озиғи – ёмғир манбаи бўлган булутларга ўхшайди: фикр-ўйларингни бошқариш – ҳаётингни узлуксиз гуллаб-яшнаши манбаидир. Инсон фикр-хаёллари билан ўзига дўст ёки душманга айланади. Мабодо сиз ўзингизни эзгу ўй-хаёлларингиз билан қутқармасангиз – бошқа ҳеч қандай восита сизга ёрдам бермайди.
Шивананда Свами, ҳинд йога фалсафаси намояндаси ва врач.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

885 0 15 1 16

“ҲИССИЁТ УНУТИЛМАЙДИ!”
Одамлар гап-сўзларингизни унутади, қилган ишларингизни ҳам эсдан чиқаришади, аммо уларни нимани ҳис этишга мажбур қилганингизни ҳеч қачон ёддан чиқармайдилар.
Майя Энджелоу, америкалик ёзувчи ва шоира
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“МАНГУЛИК МАЪНОСИ”
Мангу яшайдиган руҳ учун худди унинг ўзидек абадий яшаб қоладиган иш қилиш лозим. Ва бу ишнинг номи – узлуксиз ўзингизни ва дунёни такомиллаштириб, комиллик сари интилишдир.
Лев Толстой, ёзувчи ва файласуф
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“МАНИПУЛЯЦИЯ НИМА?”
Айрим кимсалар ўзларининг заҳарли хулқ атвори ва муомаласига нисбатан сизнинг жавобингиз учун яна сизни айблашади ва сизни ана шундай жавоб қайтаришингизга сабаб бўлган ҳамда уларнинг ўзлари бошлаган ноўрин ва одамларни таҳқирловчи хатти-ҳаракатларини кўрмасликлари – бу манипуляция.
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

709 0 11 1 17

“БИРОВНИ ИШИГА БУРНИНГ ТИҚМА”
Чечак вирусига қараганда ўзининг иши анчайин кам бўлганлиги учун, бошқаларнинг ишига бурнини тиқиб юрадиган дунёдаги ўн-йигирма фоиз одамдан барча ёмонликлар тарқайди, деган хулосага келдик. Умуман олганда, ёмонлик бу моҳиятан бошқалар ҳисобига яшайдиган ҳаромтомоқ вирус бўлиб, бош мияни шикаслантириши оқибатида Ҳақиқат доимо мен томонда, Ҳақлик маркази менман деган нарсани туғдиради. Шундан келиб чиқсак, типик разил кимсанинг асосий жиҳати – у ўзини доимо ҳақ деб билишидир.

Уильям Берроуз, америкалик ёзувчи. «Пространство Мертвых Дорог»
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


БОШҚАЛАРДАН ОЛДИНГА ЎТИБ КЕТМА – ЕЛКА ЖУДА ОСОН НИШОН

Бизда ҳали ҳаммаси олдинда. Худди шу нарса хавотирга солади.
*


Ўтган йилги зиёфатни эсга олганининг билан қорнинг тўйиб қолмайди.
*

Раҳбариятнинг қанчалик эси паст бўлса, ўзининг донолигидан шунчалик оз шубҳаланди.
*
Отлар кечувда алмаштирилмайди, аммо аравакаш алмаштирилса фойдадан холи бўлмасди.
*
Кўпчиликни сиёсатчи бўлиб кетишининг биргина сабаби бор: қуролли талончиликдан кўра бу соҳа анчайин сердаромад.

*
Нотиқларнинг икки тури мавжуд – биринчиси аҳмоқона гапларни ёддан гапиради, иккинчиси эса қоғозга қараб ўқиб беради.
*

Аҳволимиз яхшиланишига умид қилиш даражасидек ишларимиз унчалик ёмон эмас.
*
Ғалаба қозонган томон аниқ бўлгач, мағлуб томонда ҳеч ким йўқлиги маълум бўлди.
*
Балким давлатни ошпаз хотин бошқарганида эди ҳеч ким оч қолмас эди-ми?
*
Диктатуранинг демократиядан афзаллиги ҳар бир одамга аён – кўплаб мутатаҳамларни боққанда кўра битта муттаҳамни боқиш осонроқ.
*
Демократлар бўлмаганида эди демократия албатта қарор топган ва яшаб қолган бўларди.

*
Биз беҳуда яшамадик, лекин умримиз зое кетди.
*
Ўзингизга яхши таниш бўлган касаллик нотаниш врачдан кўра хавфсизроқдир.
*
Унинг дунёқариш шунчалик кенг эдики – бирорта дарвозага сиғмасди.
*
Аслида пул эмас, пулнинг йўқлиги одамларни бузади.
*
Ёшликнинг романтизми ўрнига албатта қариликнинг ревматизими келади.
*
Давлат идорасида коррупция ботқоғига ботмаган бўлса, демак бу идоранинг ҳеч кимга кераги йўқ.
*
Махсус адолат жамияти.
*
Агар бошқалар қўли билан қилинса бирорта иш жирканч эмас.
*
Россиясиз жаҳон уруши содир бўлишининг имкони йўқ.
*
У армани сифатида ҳеч нарсага арзимайди, аммо яхши инсон.
*
Россияга қаттиқ қўл эмас, соғлом бош керак.
*
Россияни ҳайратлантириш учун ўтакетган аҳмоққа гап айтиш жуда-жуда қийин.
*
Бошқалардан олдинга ўтиб кетма – елка жуда осон нишон.
*
Қўрқинчли киноларни томоша қилиб ҳақиқий ҳаётимиздан бироз дам оламиз.

Леонид Владимирович Шебаршин, КГБ генерал-лейтенанти

Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси

Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

1k 0 28 2 18
Показано 20 последних публикаций.