Rasmiy | News


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Барчаси миш-миш гаплар, постлар олиндими манба берилсин!
Ҳурмат билан блогер!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Оиласини аралаштириб нима керак? Тизимдаги камчиликлар гапирилиб чиқилган)

Заказнойчилар!


❗️Қибрай тумани тинчми?

Шаҳарга кирувчи ҳар битта машиналар текширилмоқда, ҳолат юзасидан изоҳ йўқ.

«Айтишларича кимгадир суиқасд уюштирилибди»

@rasmiy_news


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон шаҳрининг сўконғич ва бузуқ собиқ ҳокими янги лавозимда

Андижон шаҳрининг собиқ собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев орадан 5 йил ўтар-ўтмас бугундан янги лавозимга тайинланган.

Раҳматуллаев ҳозирги ҳокимдан олдинги ҳоким Баҳром Ҳайдаровдан ҳам олдинги ҳоким эди. 2019 йилда сўконғичлиги ва бошқа ҳунарлари учун ишдан олинганди.

Раҳматуллаевнинг қилиқларига ундан катталарам жим қараб турмаган. Масалан, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов: "Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман. Қадамингни ўйлаб босгин деганман. Мана қўлимда унинг қандай ишлагани тўғрисида маълумотлар бор", деганди.

Бош вазир Абдулла Арипов эса 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларини мажбуран гул сотиб олдиргани учун қатъий огоҳлантирганди.

Мана, Андижон шаҳрининг ҳозирги ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг бугунги қарори билан Раҳматуллаев шаҳар ободонлаштириш бошлиғи лавозимига тайинланган.

У шунча қилиқлари учун БҲМ 30 баравари миқдорида жаримага тортилган холос, кейинчалик ишдан бўшаб қутулган.

Видеода бир жувон билан тарқаб кетган видеосига берган изоҳини кўриш мумкин. У бу ҳолатни лаънатлаган ва қоралаганди.


Репост из: Эффект Макаренко
🔥 Шок-контент. Как вы помните, недавно на территории здания СНБ вырубили чинары. Тогда и хокимият города Ташкента, и Министерство экологии заявили, что не вырубили, а "пересадили". И наперебой оба ведомства хвалили руководителя компании Muna Mag Фарруха Хакимова, который совершил "пересадку". Говорили, какой он молодец и инноватор.

Столичный фотограф Камиль Еникеев съездил посмотреть на пересаженные чинары. И столкнулся там с господином Хакимовым.

Посмотрите это видео обязательно. Чтобы увидеть, с помощью кого наши госорганы воплощают так называемую "пересадку". Я очень надеюсь, что и хокимият, и Минэкологии и правоохранительные органы дадут свои комментарии. Или заведут дело.

@makarenko_channel


⚡️⚡️⚡️Тошкент шаҳрига ҳоким тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2023-йил 24-март куни Ш.Умурзаковни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди, ва бугун Ш. Умурзаков ушбу лавозимда тасдиқланди.

@rasmiy_news


Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланмоқда.

Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

@rasmiy_news


Репост из: Muhrim / Муҳрим
Пойтахтни аёз урган оғир қишдан сўнг 2023 йилда бутун энергетика тизимида қайта қуриш бошланиб кетганди. 2024 йилга ўтар қишда пойтахт совқотмаслиги учун ТошГРЭСда бутун шаҳар ҳавосини ифлослантирадиган даражада кўп мазут ёқилгани учун (пойтахт атрофидаги иссиқхоналар газ ўрнига резина ёқишга мажбур бўлганиниям унутмаслик керак, албатта), мана, кўриб турганингиздек, экология оид қарорлар ҳам бирдан кўпайиб қолди. Энергетика вазирлиги яна аввалгидек: “Э, ТошГРЭСни деб ҳаво бузилгани йўқ”, деб жар солиши мумкин, лекин юзимизга кўзгу тутган IQAir’га қаранг - иситиш мавсуми тугаганидан бери Тошкент ҳавоси яхши шаҳарлардан бири. Ваҳоланки, машиналар кўпайган бўлиши мумкин, лекин камаймаган; сассиқ Аи-80 ҳали ҳам ишлатиляпти. Яъни, ТошГРЭСдан бошқа ҳеч нарса ўзгармади.

Хуллас, юртимизда сўнгги икки йилда кузатилаётган ўн йилларга татигулик ўзгаришлар учун Энергетика вазирлигига миннатдорлик билдирган ҳолда, шу вазирликда бўлган кечаги тайинловлар ҳақида, аниқроғи, битта тайинлов ҳақида кичик бир фикрча билдиргим келди: 2021 йил августидан бери энергетика вазири биринчи ўринбосари ҳисобланган Азим Аҳмедхўжаев энди “Ўзатом”га ҳам раҳбарлик қиларкан (тўғриси, у “Жиззах сургуни”дан яқинда қайтган бўлса керак, деб ўйларканман - уч йилча бўлиб қолибди-я).

Ўзи, ҳафта ўрталаридами, “Росатом” Ўзбекистон билан АЭС қуриш бўйича музокаралар “анча муваффақиятли” кечаётгани ҳақида баёнот берганида, “шу музокаралар қанақа кечса ҳам, 100 йил, ундан ҳам кўпроқ давом этсин, ишқилиб ҳеч қачон тугамасин ва ҳеч қачон Россия бизда АЭС қурмасин”, деб хаёл суриб тургандим, (барибир очиқ-ойдин йўқ дея олмаслигимизни билиб). Ҳафта охирида Аҳмедхўжаев “Ўзатом”га бошлиқ бўлгани айтилгач, тўғриси, юракка ғулғула тушди.

Тан олишим керак, мен Азим Аҳмедхўжаевнинг таржимаи ҳоли ва шахсиятини жуда зўр биламан, деб мақтана олмайман. Мендаги ҳозирги ғулғула ҳам, кўп жиҳатдан, унинг 2018 йили АКТ вазири сифатида ярим йиллик фаолиятидан қолган узуқ-юлуқ таассуротлар ҳосиласи. Адашмасам, энг биринчи ёқимсиз таассурот 1980 йилларда Наврўзни Навбаҳор қилмоқчи бўлган Раъно Абдуллаева ҳақидаги қандайдир материал сабабми ОАВга (аниқроғи, “Хабар.уз”га) босим қилингани ҳақидаги асоссиз деб бўлмайдиган гап-сўзлардан қолганди. Айтишларича, Абдуллаева - Аҳмедхўжаевнинг бувиси.

Яна ўша эски таассуротларим бўйича, Аҳмедхўжаев халқлар дўстлиги тарафдори. Албатта, халқлар дўстлиги тарафдори бўлишнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Лекин Аҳмедхўжаев менга миллий манфаатлар устуворлигига асосланган халқлар дўстлиги эмас, кўпроқ кремлча халқлар дўстлиги тарафдоридек кўринади. Ўша, 2018 йилнинг Хотира ва қадрлаш кунида у ижтимоий тармоқларига Георгий ленталарини қўйганидан, “сан Россия эмас, Ўзбекистон ҳукуматининг вакилисан, олиб ташла бунақа гажакларингни” деб асосли эътироз билдирган фойдаланувчилар билан сан-манга борганидан қолган таассурот бу.

Оддий қилиб айтганда, у менга россияпарастдек кўринади. Энди, биладиганлар: “Йўқ, адашяпсан, у россияпараст эмас”, деб ёки: “Ҳукуматимиздаги мен билган россияпараст ярамаслар олдида унинг россияпарастлиги ҳеч нарса эмас”, деб айтиши мумкин. Бўлса бордир. Ҳар ҳолда, мен уни россияпараст деб тахмин қилишим учун у оз бўлса-да, самарали ҳаракат қилган, аммо аксини исботлайдиган уринишларини кўрганим йўқ. Ҳозир қидириб кўрсам, ўзи жуда ёпиқ амалдор экан - қарийб уч йилдан бери Энергетика вазирлигининг салкам раҳбари, лекин борлиги ҳам, йўқлиги ҳам билинмагандек. Ваҳоланки, охирги бир йилда қанча янгилик бўлди соҳада - қанча хоҳласа, шунча пиар қилиши мумкин эди ўзини...

Ҳай, майли - Аҳмедхўжаев ҳақидаги таассуротларим тўла ёлғон бўлиб чиқиб, ғулғулаларим аришига, “Ўзатом” унинг раҳбарлиги даврида тугатилишига, Россия билан АЭС бўйича музокараларимиз эса ортга бурилиб олиш имкони бўлмаган боши берк кўчага кириб қолишига тилакдошман (бу одам “Росатом” ҳозирча “анча муваффақиятли” деб баҳолаётган музокараларни “ўта муваффақиятли” статусга ўтказиб, охири Россия фойдасига ҳал қилиб юборишига бўлган ишончим кучлироқ бўлса-да).


Одамлар гавжум жойлар ИИБ махсус бўлинмалари томонидан қуроллар билан кучайтирилган режимда қўриқланади

Тошкентда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилади.


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.   

@rasmiy_news


⚡️⚡️⚡️Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024-йил 11-март, душанба кунига тўғри келиши маълум қилинди - Мусулмонлар идораси

@rasmiy_news


⚡️“Док-1 Макс” иши: Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

@rasmiy_news


⚡️⚡️⚡️Метан “заправка”лар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан босқичма-босқич олиб ташланади

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, газ босимининг камайганини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида мамлакатдаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.

Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади.

@rasmiy_news


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент пора билан қўлга тушган Когон тумани прокурори иши ҳақида


Репост из: davletovuz
Учтепа тумани, 11-кварталда ҳам "точечний" қурилиш кетяпти, шу ҳудудда яшовчи аҳоли бундан норози, 2018 йилда ҳам қурилиш қилишга бир уриниш бўлганини айтишяпти.

Бу гал ноилож судга мурожаат қилдик, дейишмоқда. Суд ажримага кўра, иш мазмунан кўрилгунча тўхтатиб турилиши керак. Аммо қурилиш ишлари ҳам давом этаётганидан норози бўлишмоқда.

"Қурилишга берилган рухсатнома ўрганиб чиқилганда, бир қанча қонун ҳужжатлари бузилгани маълум бўлди. ОАВ вакилларининг ёрдамига муҳтожмиз. Чунки ҳудуддаги прокурор ҳам, ИИБ вакили ҳам ҳаракатсизлик қиляпти. Ягона умидимиз одил Суддан", дейди мурожаатчи.

Видео ва ҳужжатлар канал ўқувчиси томонидан тақдим қилинган.

Яккасаройликлар ҳам норози.


Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.


Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Фарход Исамович Мирзаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

@rasmiy_news


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Пойтахт кўчаларига атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатилади.

Facebook|Instagram|X


Транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.


Ўзбекистонда хориж пропагандасига қарши курашиш таклиф қилинмоқда

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори Минҳожиддин Мирзо Ўзбекистон аҳолисини заҳарли ғоялардан сақлаш учун мамлакатдаги хорижий давлатлар пропагандасига хизмат қилаётган барча радио-телевидение каналлар ҳамда уларнинг интернетдаги сайтларини зудлик билан чеклаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилибди.

Показано 20 последних публикаций.