Бухорода ҳам Қурбон ҳайити кенг нишонланди
Бугун Бухорода ҳам муборак Қурбон ҳайити кенг нишонланди. Мўмин-мусулмонлар ҳайит намозини эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этиши учун масжидларда қулай шарт-шароит яратилди.
Вилоятдаги 105 та жомеъ масжидларида минглаб бухороликлар ҳайит намозини ўқишди.
Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидаги жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан намозхонлар билан гавжум бўлди.
Ҳайит намози маърузасида Қурбон ҳайити байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.
Саодатли кун ибодатида вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этиб, барча бухороликларни байрам билан табриклади.
Нуроний отахонлар ушбу қутлуғ кунда юртга тинчлик-фаровонлик, қут-барака сўраб дуолар қилишди.
Айни пайтда жойларда Қурбон ҳайити муносабати билан уламолар, имом-хатиблар, фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Мутасадди ва саховатпеша ҳомийлар томонидан саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube