Репост из: Xayrulla Hamidov official
Феде Вальверде:
Онаизор ҳамма жойда бир хил..
📱 @xayrull_hamidov
Уругвайда ҳаёт бошқача. Қийинчилик қонимизда бор. Биз қашшоқ эдик демайман, кўпроқ ота-онам меҳнаткаш эди, дейман.
Дадам қўриқчи бўлиб ишлаган. Онам эса бозорда кўчма аравада кийим-кечак ва ўйинчоқлар сотар эди. Ҳали ҳам улкан қутилар билан савдо аравасини кўча бўйлаб туртаётганида чиқадиган ғилдиракларнинг шовқини қулоғимда. Буни фақат Халк(Суперқаҳрамон) қилиши мумкиндек туюларди, лекин бу менинг кичик, ожиз онам эди! Менмас, у ҳақиқий жангчи эди. Қайси об-ҳаво бўлмасин — иссиқда, совуқда, ёмғирда — у аравасини бозорга етказар эди.
Баъзан мен у билан бориб, қутиларнинг устида машиналарни кузатар эдим, унинг қандай қийинчилик кўраётганини англамасдим. Энг ёмони, узоқ иш кунидан сўнг кийимларни йиғиш, ҳаммасини қадоқлаш ва аравада уйга қайтиш керак бўларди. Кейин тушлик тайёрлаш, кирларни ювиш… Тасаввур қилинг, онам, у! Ҳақиқий қаҳрамон.
Мен ота-онамнинг 24 соат ишлаганини кўрдим. Бу осон эмас эди. Улар менга яхши пойабзал олиб беришди, энг яхши имкониятларни яратишди, ҳатто такси пули тўлашди, мен машқ қилишим учун, ёмғирда, совуқда қолиб кетмаслигим учун.
Мен улардан жуда миннатдорман!
Онаизор ҳамма жойда бир хил..
📱 @xayrull_hamidov