АПЛнинг ажойиб жамоаси бор — “
Борнмут”. Охирги марта ўтган йилнинг ноябрида ютқазган. Ушбу мавсум “
Сити”, “Арсенал”, “Тоттенҳэм”, “МЮ”, “Ньюкасл” ва “Челси”ни енгди, аристократлар билан иккинчи ўйинда дуранг ўйнаган Ираола йигитлари максимал тўғри ўйин кўрсатишади.
Рақибни қуршаб оладиган схема билан марказни ёришади. Қанотлардан рақибнинг нозик нуқталарини юзага чиқаришади. Юқорида сўнгги уч ўйиндаги иссиқлик харитаси. Ўхшаш, а?!
“Борнмут” кейинги турда “Ливерпуль” билан ўйнайди. Ираола айнан Слотни маҳв эта олмади. Ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам йирик ютқазди — 0:3.
24-турнинг марказий баҳси биз учун ҳам, АПЛ учун ҳам Артета—Пеп жанги. Лекин қизиқарлилиги, мураббийлар ёндошуви масаласида Борнмутдаги учрашув ўта муҳим.
Korzinkada — 29-yanvar oxirigacha Milter (5 L) yog‘i katta idishi 84 490 so‘mdan. Bir litri bor-yo‘g‘i 16 898 so‘m!@xayrulla_hamidov