𝔹𝕒𝕩𝕥𝕚𝕪𝕠𝕣 𝕠𝕚𝕝𝕒🫀


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Bismillah🤍
Kanal ko'ngillar uchun yaratilgan🕊
Maqsadimiz ko'ngillardan qolish emas,
Ko'nglingizda qolishdir💞
Reklama uchun @Aangel_aloqa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥹🌸

Baxtiyor_oila




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Haddim yoʻq Hudodan ortiq suyushga,
Haqqim yoʻq ortiqroq suydirishga ham...”


Baxtiyor_oila


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
35~қисм

Битта қиз учун ўлайми энди деди. Ўлмади. Аммо ўлгандан баттар бўлган кунлари бўлди. Айниқса, келин кўйлак танлагани борган кунлари. Очиқ бўлмаслиги керак, ўзим кўришим шарт деб борганига пушаймон еди. Қайтишаётганда, машинани олд ўриндиғида ўтирган эди. Кўзи узоқдан келаётган сочлари тарқатилиб, битта шарф билан номига тугиб қўйилган. Таксист таниб кетасанми деди. У кулиб қўли билан бозорни кўрсатди. Абрам аста кўз қири билан ўрта ўриндиқда ўтирган Ломияга қаради. У бепарво қарама~қарши томонга қараб турарди.
- Ҳозир келаман,- деб машинадан тушди. Нега бундай қилганини ўзи ҳам билмайди. Тез~тез юриб, бекат атрофидаги ёйма бозорча томон кетган қизни изидан тушди. Амира деҳқон бозорига киришга эриниб, йўл четидаги мевалардан оларди.
- Менга ҳам икки килограмм олма беринг.
   Таниш овозни эшитган Амира ялт этиб қаради. Охирги марта уч ой олдин кўришган эдилар. Амира унда оддий ва пардозсиз, синиққина кўринганди. Ҳозир Абрамни қаршисидаги қиз эса... Амирани ўртамиёна макияж билан ҳам, гул~гул ёниб турган юзида тушуниксиз бир ифода бир неча дақиқа қотиб туриб, кейин сўнди. Қиз бепарво бир тусга кириб салом берди.
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом,- Абрам қанча истамасин қиздан нигоҳини узолмади. Бутун танасида қизга талпиниш ҳис этарди. Яна нимадир деб гап топгунича, Амира тез~тез юриб, ундан узоқлашди. Абрамни қалби эса сувни кўриб ичолмаган ташнадек буришиб қолди. Изига қайтиб йўл бўйи ҳам қиздан кўз узолмай дамба~дам машинани атай қилгандек Амирага тўғирланган кўзгусидан қараб кетди... Норози эди. Тақдирни бу ўйинидан жуда ранжиб кетди. Қизни айби бўлиб нафратланганда ҳам майли эди...
   Камига Ломия асабини бузди. Абрам бутун дунё менинг асабим билан ҳисоблашсин деган одамлар типидан бўлгани учун, Ломиянинг ҳақли аразини бир тийинга олмади. Аксинча, қизни ҳаммасига у айбдордек ўлгудек ҳақорат қилди..
   Турмушларини кейини ҳам совиб қолган ошдек таътимади. Жўраларидан бирини:
- Келинни сал тергаб қўй, дўст душман бор. Эрим мен билан ётишни ҳоҳламайди деб юрган эмиш,- дегани ҳаммасига нуқта қўйди. Зотинини ҳайдаб юборди. Ҳеч ким олдини қайтара олмади...
   Аммо бир ҳафта ўтмай, келини тараф бўлиб ялиниб юрган онаси дағ~даға билан кириб келди.
- Келин ҳомиладор экан!

Baxtiyor_oila


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
34~ қисм

Абрам учун ҳам Амира ҳақидаги гап~сўз қаттиқ зарба бўлди. Унинг типидаги унча~мунча қизни оёқ учида кўрсатадиган йигит қанчалик севмасин, қиз билан муносабатига якун ясади. Аслида Ёқутойни гапидан кейин, қиздан шубҳаланди, лекин бу муносабатларнт узишгача бормасди. Амирани курсдоши бўлган қариндош қиздан бугун ўқишга борган~бормаганини суриштирди. Кечга ўзидан сўраганда ёлғон айтиши қаттиқ жаҳлини чиқарди.
- Яхши қол,- деб телефонни ўчирди. Чунки қаерда эканини билиб олдидан чиқиб, таъзирини бермоқчи эди. Аммо вазият бутунлай ўзгариб кетди...
   Амирани ўзи телефон қилганда ҳам силтаб ташлади. Шу билан юрагини ҳам кўмди деса бўлади. Бошида бошқа биттасини топаман деб ўйлаганди. Аммо икки йил изидан чопиб, энди муродига етиб гаплашишни бошлаган қизидан умид узиши қийин кечди.
🌼🌼🌼
- Сенга қиз топдим,- кузни бошида онаси коллежни энди битирган, Амира тенги қизни суратини кўрсатди,- Исми Ламия.
- Ҳиммм. Танийман.
- Танисанг ундан яхши. Шу пайтгача топган қизларимни у билан гаплашган, бу билан гаплашган деб ноз қилдинг. Буни обдон суриштирдим, ҳеч ким билан гаплашмаган тоза қиз.
- Шартми ҳозир тўй, она. Ишга кириб оила боқадиган бўлайчи.
- Дардим ўша Амира ҳалиям дегин ундан кўра.
- Она!
- Нима унда. Жонимга тегиб кетдинг. Шу қизга совчи қўйган пайтимиз, ишни оила боқишни ўйламаётган эдинг~ку! Бор бўлмаса ўша номи чиққанни олдига. Шунчалик ғуруринг йўқ бўлса...
   Амирани ёнига бориш... Абрам олти ойдан бери уни дея жинни бўлай деди. Гап ~сўзлар асоссиз эканига кўпчилик ишонди. Қанча таниши юзига рўйи рост "шу қиз бировни шаталига қолди, эссиз" деб ҳам айтди. Абрам ҳам унута олмаслигини сезди. Бироқ... Бироқ ғишт қолибдан кўчиб бўлган. Амира энди ўлса ҳам Абрамни ёнига қайтмасди. Ўқишга ҳам кирди. Атайин қўшни вилоятга топширди. Чунки битта қишлоқ одами бўлишгани учун барибир учрашиб қолишарди. Шунда нигоҳларни сўзлари қалбга етиб борарди.
- Сени соғиндим...
- Сизни ҳеч қачон кечирмайман!
   Абрам қизиққон йигитлигига бориб, ўша пайти атрофидагиларига ҳам "мен бу қизни китобини ёпдим" деганди. Қайта очмади. Зеро тупурган тупигичини олиш унинг учун эмасди. Онасига сизга ёқса бўлди розиман деди.

Baxtiyor_oila


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
33~қисм.

   Аслиддин ҳам бундан яхшигина фойдаланиб қолди. Аввалига пана~пастқамда яширинчи қизни тортқилаган бўлса, кейин ўзи рози бўлди...
Ўзи чакки қадам ташлаб юргани учун синглисини тинмай тергаб турарди.
  Синглиси қуруқ туҳматга қолганда бирон марта, мен қилган ишлар учун шундай бўлмадимикин деб ўйламади. Зеро, иймони сустлашган инсон виждони овозини эшитмай қўяди.
У ҳаммасига Ёқутойни ўзини айбларди. Ҳаёси бор қиз, пул учун илондай бағрида тўлғанмасди... Чунки қўшни қизни ҳам бир~икки пойлади. Фақат бегона рўзғор бўлгани учун кўп эркин бўла олмади. Унинг отаси йўқ эди. Онаси ҳам дала ишларида юрарди. Лекин ён бермади. Аксинча ошхонасига қамаб олганида пичоқ кўтариб тахдид қилди. Сал қолса суқиб олай деди. Кейин амакисини ўғлига айтиб берди. Ҳаммасини айтмаган бўлса ҳам, "кўтарма" деган лақабли отасини ўғлилигини исботлаб, бўғзидан олди. "Ўлдираман яна бир оғиз гапирсанг" деди ўдағайлаб. Шу қўшни қиз ҳалиям афтига қарамайди. Ўтмайди ҳам... 
    Ёқутой эса, ўқишга кириб, ёши улғайиб озроқ ўзини идора қилишни ўрганиб, қарамай қўйганидан кейин ҳам бир~икки кўз сузиб қўрди. Аммо энди Аслиддин чегарасиз ва пулга сотиладиганларни топиб бўлганди.
   Ҳатто Ёқутой уни ўзини йиғиштириб олибди деб ўйлади. Бироқ у ҳалиям одамлар кўзига тарбияли йигит кўрингани билан шаҳвоний ҳислар ботқоғига тобора ботиб борарди.
Ёқутойда орият деган тушунча оқсаб турарди. Диний тушунча эса ҳатто онасида ҳам йўқ эди. Чунки узоқ давом этган Собиқ Советлар тузими таъсирида "Дин афюндир" деб катта бўлган авлод вакилларидан эди улар.
   Ёқутой ҳеч ким билмагани Аллоҳ уни қўллагани деб тушиниб кетаверди. У ўқиган муҳит, туғилган оила таъсири қизнинг суст иродасини бирдан енгиб, осон йўлларга йўллаб қўйганди. Оилада кўрмаган эркак меҳрини кўчадан аҳтарди. Ҳамма қизларни йигити бор, ҳаммаси билган ишини қилиб юрибди деган фикр унга дастак эди. Ҳолбуки, на ота, на ака меҳрини ҳимоясини кўрмаган бўлсада, номусини жонидек асрайдиган қизлар атрофида йўқ эмасди.
   Синфдош қизлар олдида паст кўринмаслик, йигитлар олдида жозибадор бўлиш, уни севишлари эътибор беришлари... Ўн олти яшар қиз фақат шуларни истарди. Истабгина қолмай бунга эришиш учун қўлидан келганини қиларди.

Baxtiyor_oila


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
32~қисм.

     Аслиддин кичкиналигидан бирон вазият бўлса, шартта бировни бўйнига уриб, ўзи оппоқ бўлиб оладиган айёр бола эди. Мактаб давридан одоби ва билими учун роса мақтов эшитиб фаҳрланиб юрарди ота~онаси. Аммо ўзига яқин дўстлари уни қитмир феълини жуда яхши билишарди.
   Ўсмирлик йиллари бошлангач, унда қарама~қарши жинс вакилларига нисбатан ғалати иштиёқ пайдо бўлди. Синфдош қизларини орасидаги бўшроқ, соддароқ, уятчанроқ қизларга қармоқ ташлаб, учрашувларга чақирарди. Дарс қилгани кетяпман деб, ўзига ўхшаган дўстлари билан беҳаё видеолар тамоша қилишарди. Коллежга ўтгач эса учинчи курс бўлан Шоҳруҳ билан қилмаган ҳунарлари қолмади.
-Нормўмин акани қизи даҳшату,- деди бир куни Шоҳруҳга.
- Ҳаракат қилиб кўрганман ўралмайди.
- Ийе сен ўролмайдиган қиз ҳам борми?
- Ҳа сенга ҳамма қизлар йигит деса ўзини оёғинг тагига ташлайдими? Ичида меҳр ва назорат кўрмаганлари бор. Қўпроқ ўшаларни илинтир. Уйланиш вақти келса, энди мактабни битирган, ҳеч ким билан гаплашмаган, ёки ўзини тутиб юрган қизларга борамиз.
- Бу қизларчи?
- Йигитларга нима ёқишини билиб кетади. Ўзи овлаб олади биронта "лох" ни.
   Аслиддин шу тариқа Шохруҳдан анча таълим олди. Зеҳни яхши бўлгани учун репетитор дарсларини ҳам яхши ўзлаштириб, ўқишга кирди. Орада топиб олган янги эрмаги Ёқутой билан "овуниб" юрди. Асли кўзига анчадан буён олов бўлиб кўринаётган қиз тўй куни янада жозибали кўринди. Холаси уйга олиб бориб қўй, бувиси ёлғиз қолиб кетди дегани айни муддао бўлди. Йўлда гапга солиб борар экан, шайтон яширинча ичган ароғидан кириб, эгаллаб олган онги қандай қилиб ниятига етиш йўлларини изларди. Ниҳоят жин кўчага етганда, таваккал қилди. Машинани ўчиб қолгандек кўрсатиб, ўчирди, ва оз қолди пиёда кетаман деган Ёқутой турган эшик томонни шартта очиб, унга ташланди... Қути ўчган қизни уйига ташлаб бир оз қизиққонлик ортидан қилган ишидан бир оз афсусланди. Айтиб берса~я... Аммо қизгина индамади. Ёки ўзига ёқди. Аслида ҳам Ёқутой йигитлар олдида қандайдир нозланиб ўзини кўрсатиб гапирадиган одатини ўзи ҳам биларди. Қолаверса пул топиш, оила тебратиш ғамида ота~онаси балоғат ёшидаги қизни касалманд бувига ташлаб кетишга мажбур бўлишди.

Baxtiyor_oila


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
31~қисм

Муаллиф.
   Васила онаси ва отаси ажралиб кетгач, асабий онасидан зада бўлиб, ўзига йигитлардан паноҳ излади, ўқишга кирганидан кейин у йигитдан, бу йигитга юриш яхшилик келтирмади. Атрофига боқиб, ўзидан қийин шароитда бўлса~да, ор~номусини баланд тутиб юрган қизлардан намуна олмади. Оқибатда эса бир нобакордан ҳомиладор бўлиб қолди. Йигит уни қўйнини, ана совчи қўйдим, мана совчи қўйдим деб пуч ёнғоққа тўлдириб Россияга қочиб кетди. Васила Сабрия квартирасидан чиқариб юборгач, боласини отаси билан учрашиб юрадиган қўшмачи олдига келди. Ўша кечани ўзида машъум режасини тузди. Амирага аммам келар экан деб собиқ йигитларидан бирига қўнғироқ қилди.
- Мени ҳам Россияга олиб кет, пулим бор. Бир ой ишлаган пулим сеники, олиб кетсанг бас,- деди.
   Режа аниқ эди. Вақти соатигача. Болани ташлаб қочади. Амира бирон чора кўргунча яширин йўл билан бўлса ҳам қочиб қолади. Содда дугонаси, ҳатто пул ҳам ташлаб берди. Фақат туғуруқни ҳисобга олмаган Василага кетиш насиб қилмади. Ўзи қочган шармандаликка икки ҳисса кўпроқ ботди. Ўқишдан ҳам ҳайдалди. Фақат амакиси тарафини олиб, ота~онаси ғазабидан асраб қолди. Отаси эр топиб бериб юборди. Болани эса, биринчи аёли вофотидан кейин, уйини ўғли ва келинига ташлаб шаҳардан уй олиб уйланган Эркин амаки асраб олди.
- Жабр сенга бўлди,- деди Сабрия сўлиб қолган Амирага,- кечир... Мен ҳам қўрққандим.
- Пешонада бори, дугонажон. Шу кунлар бор экан пешонамда.
   Амира ғалвалар билан бирга, Абрамни совчилари ҳам тинганига бошида тушунмади. Аммо йигит ғуруридан кечиб ўзи қилган қўнғироқ жавобан ҳаммаси тамом дегач, Амира ҳам тамом бўлди. Бу ёқда қишлоқдаги гап ҳам роса урчиб кетди. Орасида куракда турмайдиганлари ҳам бор эди.
Айни гап қайнаган пайти Амирани сал кам фоҳишага чиқариб қўйганлар ҳам бўлди. Аммо Амира коллеж директори айтган гапни қаттиқ тутди.
- Сен ўзингни айбдор ҳисобласанг, сени айбдор ҳисоблашда давом этишади. Бошингни баланд кўтариб юр. Бу оғир бўлса ~да, Амира уйда писиниб ўтирмади. Ортидаги пичир~пичир гаплардан қанчалик эзилмасин, тик йиғламасликка куч топди.
   Дарҳақиқат, орадан кўп ўтмай гап~сўз тинчиди. Қизиғида гапирган одамларни ҳам бир оз мантиғи ишлаб, чакаклари ўчишди. Бироқ барибир, ёмонга яқин юрсанг қораси юқади деганларидек, ойга тушган доғ каби номида доғ қолди.

Baxtiyor_oila


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
30~қисм
Баъзан қолиш ҳам, кетиш ҳам азоб.

- Онамга нима деб жаврадинг?!
- Нима дебман?- эримни важоҳатидан ҳуркиб кетдим.
- Менга қара, агар мен билан бир умр яшаш ниятинг бўлса, тилингни калта қилиб юр.
- Ўзи сизни мен билан яшаш ниятингиз борми? Ҳеч шунга ўхшамаяпти?!
- Мен гапирган пайти ҳўп де!- бақирди Абрам ака,- шунчалик ақлинг миянгдан ошиб кетган бўлса ҳам, ўчиб ўтир олдимда!
- Гапим ёқмаса, ишим ёқмаса, ўзим ёқмаса нима учун яшаяпман бу уйда,- жуда хафа бўлиб кетдим. Абрам ака эса ғазаб билан бостириб келди. Қўли бошим узра кўтарилганда, юзларимни ёпиб йиғлаб юбордим. Калтак кутиб елкаларимни қисдим.  Аммо Абрам акани мендан узоқлашганини сездим... Ўпкамни ололмай йиғлар эканман, ҳозир ёнимга келади, кечирим сўрайди деб ўйлагандим... Ҳеч йўқ, ошириб юбордим деса ҳам майли эди... Шунчаки бағрига босса қани... Шунчаки чиқиб кетди.

🌼🌼🌼

Аммо барибир ярашиб олдик. Ойижон ўртага тушиб, насиҳат қилди. Тўшакка тортганида йўқ демадим. Ростдан болали бўлсак ҳаммаси яхши бўлиб кетар деб умид қилдим. Аммо бу орзуйим ҳам пучга чиқди.

🌼🌼🌼

   Тушлик қилиб бўлиб, ошхонани сарамжонлаб кир ювишга тутинган ҳам эдимки, ҳалигина чиқиб кетган Абрам ака мен шу пайтгача умуман кўрмаган алфозда кириб келди.
- Юр~да сен бу ёққа,- деди тутоқиб.
- Нима бўлди?- қўлимдан судраб борар экан, билакларим зирқираб кетди.
- Кўчага чиқиб нима деб юрибсан?!- мени пардоз столига қисиб бориб бақирди.
- Нима дебман?!- ҳаёлимдан мингта гап ўтди. Мен ичимдагини айтмаса бўлмайдиган одамман. Дилимдаги тилимда доим. Қайси бирини эслаб қолай.
- Мени тўшагимни қайси ўйнашинг билан муҳокама қилдинг! Сен... Сен ҳали мен неча марта ётиб~турганимни одамларга ҳисобини берасанми? Гапир......- изидан куракка турмайдиган ҳақоратлар ёйилди. Абрам ака эса мушти билан қарсиллатиб пардоз столини муштларди. Булар ҳаммаси менга аталган эди, аслида. Қўлларим билан бошимни ёпиб олганман. Мени ҳам уриб юбормасин деб. "Онажон нега мени эрга бердингиз,- деб нола қилдим ичимда,- бахтсиз бўлишим, ҳўрлик кўришим учунми?!"
- Уриб ўлдириб қўймасимдан йўқол! Қорангни кўрмай!
- Абрам ака...
- Ўчир йўқол! Овозингдан кам кўнглим айнияпти! Жўна!
   Бу гаплардан кейин, мен қандай бу ерда қоламан. Ҳеч нарсамни олмай уйимга югурдим.

Baxtiyor_oila


Bugungi testimiz qanchalik sizga mos keldi?
Fikrlarizni kutamiz

Baxtiyor_oila


Agar siz №1 raqami ostidagi kalitni tanlagan bo'lsangiz, unda siz orzu qilmaydiganlar sirasidagi insonsiz. Mo'jizalarga ishonmasligingiz sabab, o'ylab ham o'tirmay sandiqni tezda ochasiz. Hayotda siz ko'proq, fantazyor emas rasionalistsiz.

Agar №2 raqamdagi kalitni tanlagan bo'lsangiz, hayotdagi hamma narsaga nisbatan xavfsirab munosabatda bo'lasiz. Shuningdek, juda ham ishonuvchansiz. Shuning uchun ham ba'zida sizga qiyin bo'lishi mumkin. Ammo yaqinlaringiz sizning qanchalik yaxshi inson ekanligingizni anglashgan holda, ishonchingizga munosib bo'lishga harakat qilishadi.

№3 raqamidagi kalitni tanlagan insonlar eskilikka yopishib olgan, an'analarni hurmat qiluvchi kishilardir.
Siz katta o'zgarish va yangiliklarni yoqtirmaydigan insonsiz. Shunga qaramay bundaylar juda salohiyatli hamda qiziqarli insondirlar.

Agar №4 dagi kalitni tanlagan bo'lsangiz, siz orzular osmonida uchib yuruvchi haqiqiy xayolparastsiz. Hammasidan ko'ra, yaxshilik va haqiqatni qadrlaysiz. Bu orqali butun dunyoning farovon kelajakka erishishi mumkinligiga ishonasiz. Ijodkor insonsiz, shu sabab bo'sh vaqtingizni sevimli xobbiyingiz bilan shug'ullanishga sarflaysiz.

№5 raqamdagi kalitni tanlagan insonlar o'ta ketgan xayolparastlar hisoblanishadi. Sizdan yaxshi yozuvchi chiqqan bo'lardi. Sababi, hayotiy voqealardan katta olamshumul hikoyalar yoza olish imkoniyatiga egasiz. Siz sarguzashtlarni sevasiz, shu sabab ham hech qachon yangiliklarni hayotga tadbiq etishdan cho'chimaysiz.

№6 raqamdagi kalitni ko'p hollarda birovning sirlarini saqlay oladigan, ishonarli kishilar tanlaydilar. Sizni barcha sirli voqealar qiziqtiradi. Shu sabab ularni tagiga yetish sizga tinchlik bermaydi.


Baxtiyor_oila




javoblar har doimgidek komentlar 10 tadan oshsa joylanadi☺️

Baxtiyor_oila


#PSIXOLOGIK_TEST

🗝 Kalitlardan birini tanlang va oʻzingiz haqingizda qiziqarli maʼlumotlarni bilib oling

Baxtiyor_oila


𝗥𝗲𝗮𝗸𝘀𝗶𝘆𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗮𝘆𝗮𝗺𝗮𝘆𝗺𝗶𝘇❤️

Baxtiyor_oila


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саҳарликда тўқ тутадиган 10 та маҳсулот

Яқинларга ҳам улашинг

Baxtiyor_oila


𝗥𝗲𝗮𝗸𝘀𝗶𝘆𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗮𝘆𝗮𝗺𝗮𝘆𝗺𝗶𝘇❤️🥰

Baxtiyor_oila



Показано 18 последних публикаций.