Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
34~ қисм
Абрам учун ҳам Амира ҳақидаги гап~сўз қаттиқ зарба бўлди. Унинг типидаги унча~мунча қизни оёқ учида кўрсатадиган йигит қанчалик севмасин, қиз билан муносабатига якун ясади. Аслида Ёқутойни гапидан кейин, қиздан шубҳаланди, лекин бу муносабатларнт узишгача бормасди. Амирани курсдоши бўлган қариндош қиздан бугун ўқишга борган~бормаганини суриштирди. Кечга ўзидан сўраганда ёлғон айтиши қаттиқ жаҳлини чиқарди.
- Яхши қол,- деб телефонни ўчирди. Чунки қаерда эканини билиб олдидан чиқиб, таъзирини бермоқчи эди. Аммо вазият бутунлай ўзгариб кетди...
Амирани ўзи телефон қилганда ҳам силтаб ташлади. Шу билан юрагини ҳам кўмди деса бўлади. Бошида бошқа биттасини топаман деб ўйлаганди. Аммо икки йил изидан чопиб, энди муродига етиб гаплашишни бошлаган қизидан умид узиши қийин кечди.
🌼🌼🌼
- Сенга қиз топдим,- кузни бошида онаси коллежни энди битирган, Амира тенги қизни суратини кўрсатди,- Исми Ламия.
- Ҳиммм. Танийман.
- Танисанг ундан яхши. Шу пайтгача топган қизларимни у билан гаплашган, бу билан гаплашган деб ноз қилдинг. Буни обдон суриштирдим, ҳеч ким билан гаплашмаган тоза қиз.
- Шартми ҳозир тўй, она. Ишга кириб оила боқадиган бўлайчи.
- Дардим ўша Амира ҳалиям дегин ундан кўра.
- Она!
- Нима унда. Жонимга тегиб кетдинг. Шу қизга совчи қўйган пайтимиз, ишни оила боқишни ўйламаётган эдинг~ку! Бор бўлмаса ўша номи чиққанни олдига. Шунчалик ғуруринг йўқ бўлса...
Амирани ёнига бориш... Абрам олти ойдан бери уни дея жинни бўлай деди. Гап ~сўзлар асоссиз эканига кўпчилик ишонди. Қанча таниши юзига рўйи рост "шу қиз бировни шаталига қолди, эссиз" деб ҳам айтди. Абрам ҳам унута олмаслигини сезди. Бироқ... Бироқ ғишт қолибдан кўчиб бўлган. Амира энди ўлса ҳам Абрамни ёнига қайтмасди. Ўқишга ҳам кирди. Атайин қўшни вилоятга топширди. Чунки битта қишлоқ одами бўлишгани учун барибир учрашиб қолишарди. Шунда нигоҳларни сўзлари қалбга етиб борарди.
- Сени соғиндим...
- Сизни ҳеч қачон кечирмайман!
Абрам қизиққон йигитлигига бориб, ўша пайти атрофидагиларига ҳам "мен бу қизни китобини ёпдим" деганди. Қайта очмади. Зеро тупурган тупигичини олиш унинг учун эмасди. Онасига сизга ёқса бўлди розиман деди.
Baxtiyor_oila