Фильтр публикаций


Репост из: Haqiqatnoma
Ҳурматли Обуначилар зудлик билан янги каналга ўтинг бу канал тезда ўчириб ташланади. Янги каналга аъзо бўлиш бу ерда 👉https://t.me/yangihaqiqatnoma


Репост из: Haqiqatnoma
Ҳурматли Обуначилар зудлик билан янги каналга ўтинг бу канал тезда ўчириб ташланади. Янги каналга аъзо бўлиш бу ерда 👉https://t.me/yangihaqiqatnoma


Репост из: Haqiqatnoma
Ҳурматли Обуначилар зудлик билан янги каналга ўтинг бу канал тезда ўчириб ташланади. Янги каналга аъзо бўлиш бу ерда 👉https://t.me/yangihaqiqatnoma


Ҳурматли Обуначилар зудлик билан янги каналга ўтинг бу канал тезда ўчириб ташланади. Янги каналга аъзо бўлиш бу ерда 👉https://t.me/yangihaqiqatnoma


Кўп тарқалган коррупциявий схемалардан бири ҳақида.

Коррупция “авж” олган жойларда одатда кўриниши ва схемаси бир хил бўлган бир амалиёт бор.

Бу ходимларни ярим-юлталик ставкаларга ишга олиш. Мутасаддиларимиз хафа бўлишмасин, бу нарса соғлиқни сақлаш муассасаларида, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида кенг тарқалган деган фикрлар юради.

Масалан, битта мактабгача таълим ташкилотида 25 та бир ставкалик бўш иш ўрни бор. Яъни, 25 нафар ходим тўлиқ ставкада ва нормал иш вақти режимида ишланадиган иш жойлари.

Лекин, МТТ директори шу иш жойларида 25 та эмас, 35-40 та ходимни, хатто 50-60 нафар ходимни ишлатишга уриниб кўради.

Нега шундай деб ўйлайсиз? Шу қадар меҳрибончиликданми, бу? Йўғее, ундай эмас. Бу шунчаки, иш ўринларини “очиқ савдога” қўйиш, яъни бу “бизнес”нинг ўзига хос усули.

Дейлик 25 та ходимдан 10 таси таниш-билиш ва юқоридан телефон орқали келадиган бўлса, анави соққасини оладигани 15 та бўлиб қоладику, чўғи кам бўлиб.

Шунда раҳбар шу 15 та тўлиқ ставкалик иш жойларини раз ярим ставкаларга бўлиб ташлайдида, ўзича 30 та ходимга “иш жойи” тайёрлайди. Ана энди, 15 та одамдан эмас, 30 та одамдан соққа олиш учун ажойиб “имконият” юзага келади.

Иш илинжида юрган ва туманда бошқа иш тополмаётган бечора қиз-жувонларимиз эрларини бошида ёнғоқ чақиб, ёки у ёқ-бу ёқдан қарз ҳавола қилиб, бири 150, яна бири 200 доллардан оладида, ярим ставкалик жой учун анави МТТ директорига қўш-қўллаб обориб беради.

Директор опа ҳам, “ташвишланма, ҳали ставкангни тўлиқ қибераман, анави декретга кетадиган бўлиб турибди” деб қўяди. Бу ваъда деярли барча ярим ставкалик ходимларга берилади. Бироқ...

Бироқ, айтилган 6 ойдан сўнг ҳалиги қиз декретига кетаётганида унинг вақтинчалик иш жойи ҳам кутилмаганда яна “ким ошди савдоси”га қўйилади...

Қалай?

P/S: Бундай “бизнес”, бундай коррупция ҳамма жойда ҳам бор деб айтмоқчи эмасмиз, ҳамма раҳбарлар ҳам кўнглига олавермасин. Ҳозиргидек амалиётни йўлга қўйган баъзи бир “бизнесмен” ва “бизнеследи”ларимиз ҳамда уларнинг "қурбони" бўлган ходимлар бизни жуда яхши тушуниб туришибди.


Репост из: Mufasa
Хушхабар, хитойликлар!

Ўзбекистонда геология ишлари натижасида 8 та янги кон очилди ва 57.1 миллиард метр/куб табиий газ захираси кўпайтирилишига эришилди.

Барчангизни ушбу ютуқ билан муракабод этаман! Бизда эса бу йил баҳор серёғин келди, ўт-ўлан сероб. Демак, таппи ҳам мўл-кўл бўлади.

@mufasa_mh


Репост из: bakiroo
Булар оқибатлар, Танзила опа

Сенат раиси Танзила Нарбаевага кўра, 2021 йилда банк соҳаси ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар 3 баробарга ошган.

Бундан асло ҳайрон қолмаслик керак.

Аввало айтиш керакки, банк соҳасида коррупция Ўзбекистондаги коррупцион вазиятнинг бир қисми. Тизимга айланган бутуннинг қисми. Ундан ортиқ ҳам, кам ҳам эмас. Коррупцияга қарши курашаяпмиз деб қанча қичқирилмасин, бу куф-суфдан ва пиар-шоудан нарига ўтмаяпти. Коррупциянинг асосий манбаи қўлга олинаётган кадастр, ўқитувчи, ҳамшира ё солиқчи ё замҳокимлардагина эмас, ҳа, маиший коррупцияга ҳам қарши курашиш керак, ён тарафларга ва атрофингиздагиларга бир қаранг. Манфаатлар тўқнашувига қарамай давлат буюртмаларини ва бюджет ресурсларини ўзлаштирмаётган, лавозим ваколатларини бойиш мақсадларида ва монопол мавқеларни эгаллаш учун ишлатмаётган, рейдерлик билан шуғулланмаётган кабинетменлар борми, қолдими ўзи?

Иккинчидан, бозор ва тижорий қарор қабул қилиш мумкин бўлган жойда давлат аралашуви бўлса коррупция йўқолмайди. Ҳокимлар 5,10, 15 йил аввал банк соҳасига қандай зарарли аралашувни амалга оширган бўлса, худди шундай ва балки ундан бадтарроқ аралашувда давом этмоқда. 1984 та қонун, 1488 та фармон, 146 та қарорлар буни тақиқласа ҳам. Кредитлаш, лойиҳаларни танлаш, бошқарув, иш тартиби, қарор қабул қилиш - барчасида ҳокимларнинг қинғир панжаси ва манфаатларини кўриш мумкин. Билингки, ўша ҳокимлар сизнинг сенаторларингиз ҳам. Билингки, буёғига асло яхши бўлмайди, бундан ҳам бадтар бўлади.

Учинчидан, ўзингизларга савол бериб кўринг. Коррупцияга қарши сиёсий институтлар яратдикми? Ўзи ўтган 6 йилда биронта институт яратдикми? Бундай хоҳишлар борми ўзи? Бугунги шовқинлар курашаётгандек бўлиб кўриниш ёки фақат садоқатли бўлмаганларга қарши ишлатиладиган репрессив машина эмасми, аниқлаштириб олиш керак.

Навальний қамалмасидан аввалроқ коррупцияга асосланган режимларнинг қадриятлари ҳақида қатор тезисларни санаб ўтганди. Шуларни эслатиб ўтишнинг айни вақти, менимча:

1. Всегда говори одно, а делай другое.
2. Коррупция - основа доверия.
3. Денег никогда не бывает слишком много.

1. Битта гапни айтиб, бошқа ишни қилавер.
2. Коррупция — садоқатнинг асоси.
3. Пул ҳеч қачон жуда кўп бўлмайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Озодлик радиоси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чега ўтиш пунктларидан репортаж таёрлабди. Тўғриси кўриб хурсанд бўлдим.


Айни пайтда вилоят прокурори М.Ш.Истамов Пешкў туманидаги мусиқа мактабида ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. https://t.me/peshkuantikorruption


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Иновация Афғонистондаги жонкуяр ва мехнаткаш фермерлар етиштирган бозорбоп махсулотини жуда тез ва арзон экспорт қилиш йўлини топишибди https://t.me/peshkuantikorruption


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тавсия Айнан манашу техникани бизни фермерлар уйлаб кўрса бўларкан 👌


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайдовчиларга хушхабар !!! 📸 Радар мосламалари билан жиҳозланган автомобиллар Бухоро вилояти йўлларида ҳам "тезюрар" ҳайдовчиларга қарши фаолият бошлади


Тумандаги ҳозирги ҳолат қуйидагича
1. Давлат органларида шафофлик умуман мавжуд эмас
2. Янгидан янги тадбиркорлар умуман яратилмаяпти, борлари эса кундан кунга касодга учраб бормоқда.
3. Ноқонуний тадбиркорлик яъни давлат рўйхатидан ўтмасдан ёки умуман солиқ тўламасдан ишлаш ривожланмоқда, энг асосийси буларни солиқ ходими “кришават” этиб “соққа” йиғмоқда. Солиқ ҳамкор дастури бўйича фуқаролардан келадиган маълумотлар солиқ ходими томонидан тадбиркорларга ва жаматчиликка ошкор қилинмоқда. Солиқ ҳамкор дастури бўйича Ноқонуний тадбиркорликни бартараф этиш юзасидан келадиган шикоятлар эса очиқчасига рад этилмоқда.
4. Бюджет маблағлари мақсадсиз ишлатилиб мақсадли ишларга пул қолмади. Кабинет ремонти ва миллиарлаб пул кетган ҳеч ким юрмайдиган вело йўлак ва аламбалоларга кетиб бўлди
5. Мактабларга ислохот олиб борилмади. Мактаб директорларининг деярли 90 % 5-6 йилдан буён рахбарлик лавозимида. Бу дегани куним ўтсин. Ёки сен менга тегма мен сенга тегмайман. Таълим эса.....
6. Мактабгача таълимда ҳам болалар озиқ овкати сарфи ўзича ҳоким назоратида. Яъни ёпиқ телеграм группа қилинган. Ҳокимни қиларга иши йўқдек боғча мудиралари билан ади биди қилиб телефонда гаплашиб тизимни батар ботқоқа ботирмоқда. Боғча мудиралари хам давлат боғча мудираси ҳам оилавий боғча мудири. Ёки уруғ аймоғини номида хусусий боғча очиб ташлаган. Бу қонунда умуман мумкин эмас. Назорат эса ҳокимбобо қўлида.
7. Йўл қурилиш. Туманда одамлар юриши учун йўл деярли қолмади. Таъмирдан эса фойда йўқ. Чунки йўллар таъмирталаб эмас яъни яроқсиз ҳолга келиб қолган. Капитал таъмирлашга маблағ йўқ.
8. Ижтимоий таъминот пуллари махаллаларни ремонтига ишлатиб юборилган ёки ишлатиб келинмоқда. Махалла раислари фуқароларга бола пуллари чиқариш учун очиқдан очиқ унинг бир ойлиги миқдорида “стафка” қўйган.
9. Қишлоқ хўжали сохасида ҳам ахвол дабдала. Сув йўқ. Бор сув ҳам сув етиб бориши осон бўлган жойлардаги фермерларга тўлиқ берилади қуйидаги фермерларга эса умуман берилмайди. Сохада назорат умуман йўқ. Минглаб гектар ерлар ҳужжатга киритилмаган.
10. Банклар. Туманда ахолини тадбиркорликка йўналтириш учун ажратиладиган кредитлар оддий фуқарога берилмайди. Банкларда назорат йўқ. Банк сирига ва шахс маълумотларига умуман эътибор берилмайди. Хохлаган одам банк дастуридан фойдаланиши, ундан нусха олиши ёки кимни номида нима борлигини банкдан билиб олиши мумкин.
11. Суд ҳуқуқ тизимида ахвол аянчли. Мустақил суд тизими мавжуд эмас. Фуқаролар ва тадбиркорларга адолатсиз қарорлар чиқарилмақда.
Хуллас вазият тахминан шундай. Яп янги ҳоким бу масалада бош қотирмаса халқ бирлашиб қолган сектор раҳбарларини ҳам қўшиб булар билан хайрлашиш чорасини кўришга мажбур бўламиз. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борамиз. Ушбу холатларни янада кенгайтириш учун маълумотлар бўлса личкага. https://t.me/peshkuantikorruption


Судья 2 500 АҚШ доллари билан ушланди

"Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган".

Бу бир қарашда янгилик эмасдек туюлади. Чунки судьяларнинг сотилиши, судларда авж олган адолатсизликлар ҳақида жуда кўп гапиришади. Фожиа шундаки, сиз адолат топишингиз мумкин бўлган нуқтанинг ўзида адолат тополмаслигингиз мумкин. Бизга судлардан нолиб, жуда кўп одамлар(тадбиркорлар айниқса) мурожаат қилади. Қарорларни кўриб, йиғлагинг келади...

Судларимиз ўнгланмасдан туриб, ҳеч бир мақсадга эриша олмаймиз. Афсуски, ҳозирча бу ерларда ҳолат қувонарли эмас! https://t.me/peshkuantikorruption


Репост из: Haqiqatnoma
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ Бу шахс йўл қурилиш ташкилоти амалдори, уни қатл қилишга олиб кетишяпти, у давлат пулини ўзлаштирганликда айбланган. Ўмарган пули жуда катта эмас, 15 минг доллар! Унинг кўзларидаги афсусни кўряпсизми? Аммо қонун барчага баробар, жазо эса муқаррар!

P.S. Бизни ямалар хеч ямалмадида. Яшавор хитойбачча. Эҳ тилим қурсин гап кўп лекин фойдаси йўқда бу йўлсозлик ҳақида гапиришни.
@peshkuantikorruption


Ифторлик пайтида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсияларда айтилган. Таъкидланишича, хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир. “Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин”, дейилган хабарда. “Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак. Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали”, дейилган хабарда.


⚡️ Кўпчилик мендан Нега соғлиқни сақлаш тизимин танқид қилмай қўйдингиз деб сўрашмоқда.

Халқ мақоллари билан жавоб бераман.

1. Йўқни йўндириб бўлмайди

2. Нодонга гапириши тошга буғдой сепишдек гап

3. Қўлни ювиб қўлтиққа уриш

4. Тарвузи қўлтиғидан тушиш

5. Сув босиб бўлган ўрдакка ғам йўқ. https://t.me/peshkuantikorruption


Репост из: Haqiqatnoma
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўзадорларга хушхабар.!!!
@peshkuantikorruption


Репост из: Haqiqatnoma
animation.gif
13.6Кб
Эсингдами сен туғилган он,
Ҳамма шодон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагинки, кетар чоғингда,
Ҳамма гирён қолсин, сен кетгин ШОДОН!!!

© Саъдий Шерозий


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ramazon muborak

Показано 20 последних публикаций.

349

подписчиков
Статистика канала