Репост из: Mehrob.uz
Ҳаж ибодати ва умра зиёратига тенг амал борми?
❓ Савол: Ҳаж ва умра зиёратига тенг амал бор деб ўқидим. У икки ракат зуҳо намози экан. Шу тўғрими? Ўқилиш тартибини қандай.
📩 Жавоб: Сиз ўқиган ривоят мана бу : “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ”, дейилган.
Демак, сиз бомдодни жамоат билан ўқийсиз, кейин то қуёш чиқиб намоз ўқиш мумкин бўладиган вақт бўлгунча, яъни қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтгунча зикр, истиғфор, тиловати Қуръон, салавот ва дуода бўлиб ўтирасиз ва икки ракат намоз ўқийсиз. Ана шу тартибда ўқисангиз, ваъда қилинган ўша улкан ажрга эга бўласиз. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу билан зиммага фарз бўлган ҳаж соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz