Репост из: Mehrob.uz
Ҳеч нарса зарар қила олмайди
Абдураҳмон ибн Абу Зинод отасидан, отаси Абон ибн Усмондан нақл қилади: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан эшитдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким ҳар куни тонгда ва ҳар кеча шомда «Бисмиллаҳиллазий лаа язуру маъасмиҳи шай‘ун-фил-арди ва лаа фис-самааи ваҳувас-самииъул-ъалийм», деб уч маротаба айтса, ҳеч нарса унга зиён етказмайди».
Абонга касаллик етганди. Уни эшитаётган киши тикилиб қолди.
Нима учун қараб қолдинг? Ҳадис худди сенга айтиб берганимдек. Бироқ мен (дард етган) куни ушбу дуони ўқимаган эдим, мана, Аллоҳнинг қадари устимда жорий бўлди, – деди Абон.
Ҳадисдаги дуонинг таржимаси: “Унинг исмини айтганда Ер ва осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳнинг исми билан бошлайман. У Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”.
@mehrob_uz