Namangan viloyati Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish hududiy boshqarmasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг расмий канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1162 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеьмолчилар фойдасига умумий ҳисобда 6,6 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#газета #ЯНГИ_ФАРҒОНА

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ: МАҲСУЛОТ СИФАТЛИ, НАРХ ҚУЛАЙ БЎЛСИН!

🏬 Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Қўмитанинг “Fairtech” ягона ахборот тизими орқали вилоятда фаолият кўрсатаётган чакана ва улгуржи дорихоналарда дори воситаларига белгиланган савдо устамаларини ортиқча қўлланилгани ҳақида келиб тушган мурожаатлари бўйича бошқарма томонидан 36 та чакана ва улгуржи дорихоналарда текширув ва таҳлил ишлари олиб борилди.

📄 Бошқарма томонидан истеъмолчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш ва савдо соҳаларидаги қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#газета #adolat_ustuvor

ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА


✈️ Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✈️ Бошқарма томонидан истеъмолчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш, асоссиз қарздорликни ҳамда хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларидаги қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟦 Истеъмолчиларнинг харид қилиш одатлари сўнгги йилларда жуда ўзгарди. Агар илгари савдо тўғридан-тўғри дўконда нақд пул билан амалга оширилган бўлса, эндиликда мижозлар тобора харидларни кўпроқ муддатли тўлов асосида амалга оширадиган бўлди. Бу эса уларга ҳозир сотиб олиб, пулини кейинроқ бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти беради.

⚠️ Айни шу ҳолатда, истеъмолчилар товарларни (иш, хизмат) акция доирасида харид қилишда нималарга эътибор бериши керак?

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

👥 Рақобат қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан (@dxariduzb) ижтимоий тармоқ орқали Норин туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан бошланғич нархи 50 млн сўмга яқин қурилиш моллари сотиб олиш бўйича ўтказилган танлов савдоси юзасидан ўрганиш ўтказилди.

🎹 Олиб борилган ўрганишларда, Буюртмачи томонидан ўтказилган танлов савдосида 5 та тадбиркорлик субъектлари (“NORIN TO THE FUTURE” МЧЖ, “MILLIY MEGA STROY” МЧЖ, “VATAN LAK BO‘YОQ” МЧЖ, “GLADIUS STAR” МЧЖ, “ILG'OR QURILISH-2019” ХК) томонидан танлов таклифлари топширилган.

✈️ Мазкур танлов комиссияси қарорига асосан “NORIN TO THE FUTURE” МЧЖ ғолиб деб топилган. Таъкидлаш жоизки, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига мувофиқ, давлат буюртмачиси томонидан баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларидан фойдаланади ҳамда бу мезонлар ва тартиб-таомилларни ушбу ҳужжатларда баён этилган тартибда қўллаши белгиланган бўлиб, буюртмачи томонидан баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 61-моддасида иштирокчиларнинг барча таклифлари танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида баҳоланиши ва танлаш ўтказиш баённомасида қайд этилиши белгиланган бўлиб, буюртмачи томонидан иштирокчиларнинг таклифлари баҳоланган ҳолда баённома расмийлаштирилганлиги маълум қилинади.


Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Харид қилинган маиший товарларнинг носозлиги маълум бўлса нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

🔘 Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

🔘 Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шарт.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


🔰 По инициативе Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей в сотрудничестве с Немецким Sparkassenstifung (Германия) были организованы образовательные семинары на тему «Потребительское право и финансовая грамотность» для студентов высших и средних учебных заведений.

Очередной выпуск газеты «Наманганская правда» (3.01.2025 г.)

Подключайтесь к каналу 👉 https://t.me/NamRaqobat


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Анонс #Сифат_назорати

ҚОВУРИЛГАН
КАРТОШКА ЧИПСЛАР НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги Қовурилган картошка чипсларнинг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“Lays"
🟣"CHEERS”
🟣"Doritos”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Birja_gazeta

ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

📄 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлиги, эҳтиёж ҳажми ва сотилиш нархлари таҳлил қилинди.

➡️ Батафсил "BIRJA" газетасида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азиз юртдошлар!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси барча Ватандошларимизни кириб келаётган Янги йил билан самимий қутлайди.

2025 йил барчангизнинг хонадонингизга бахт ва омад олиб келсин!

Сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш ва мамлакатимиздаги рақобат муҳитини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизда доимий қўллаб-қувватловингиз учун ташаккур!

🎄 Янги йилингиз билан!

❄️❄️❄️❄️

Дорогие соотечественники!

Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей искренне поздравляет всех вас с наступающим Новым годом.

Пусть 2025 год принесет счастье и удачу в каждый дом!

Благодарим вас за постоянную поддержку в наших усилиях по защите ваших прав и улучшению конкурентной среды в нашей стране!

🎄 С Новым годом!

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎇 Ҳурматли юртдошлар, барчангизга янги 2025 йил муборак бўлсин!🎁

🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


❄️❄️❄️❄️


🎇Дорогие соотечественники, поздравляем вас с новым 2025 годом! 🎁

🇺🇿 Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 23-28 декабрь кунлари)

🗓 23 - 27 декабрь

⭕️ Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг чакана нархлари ўрганилмоқда:

Қорақалпоғистон Республикаси;
Бухоро вилояти;
Тошкент вилояти;
Навоий вилояти;
Сурхондарё вилояти;
Қашқадарё вилояти;
Наманган вилояти;
Фарғона вилояти;
Жиззах вилояти;

Истеъмолчилар учун эслатма!

“BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБга молиявий жарима қўлланилди;

Қўмита фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида очиқ эшиклар куни ўтказилди;
_______

🗓 24 декабрь

“TEXNOMART” МЧЖга молиявий жарима қўлланилди;

Ичимлик ва оқова сув ҳизматларига оид қонунбузилиш холатлари истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди;
_______

🗓 25 декабрь

Тадбиркорлик субъектига асоссиз ҳисобланган 1 млрд сўмга яқин қарздорлик қўмита аралашуви билан бартараф этилди;

Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?
_______

🗓 26 декабрь

Электр энергия етказиб бериш соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилинмоқда;

Шифобахш минерал сувларнинг сифати назоратдан ўтказилди;
_______

🗓 27 декабрь

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига оид навбатдаги ўқув курслар “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖда бўлиб ўтди;

Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
🇺🇿 Бугун Рақобат қўмитасида 2024 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда йил давомида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилинди ва бир гуруҳ ўзининг меҳнати билан ажралиб турган Қўмита ҳодимлари тақдирланди.

➡️ Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев ходимлар олдида нутқ сўзлаб, уларнинг меҳнати ва саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. У ўз чиқишида Қўмита томонидан эришилган ютуқларни таъкидлаб, ижобий имижни шакллантириш, Очиқлик индексида юқори натижалар нафақат мамлакатимиз ҳамда халқаро майдондаги эътирофларга эришилганлигини алоҳида қайд этди.

🇺🇿 Бу натижалар Қўмита ходимларининг меҳнати ва халқимизнинг, Президентимизниг қўллаб-қувватлови самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Қўмита раиси барчани янги йил билан самимий қутлаб, келгуси йилда ҳам катта муваффақиятларга эришишга ишонч билдирди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА ОИД НАВБАТДАГИ ЎҚУВ КУРСЛАР “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖДА БЎЛИБ ЎТДИ

🤔 Жорий йилнинг 26 декабрь куни “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.

🟦 Ўқув курсларида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖнинг барча бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий органлардан маъсуллар иштирок этишди.

💬 Суҳбат тарзида давом эттирилган семинарда “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ходимлари томонидан берилган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Шу билан бир қаторда, ўқув семинари давомида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди.

⤴️ Ўқув семинар сўнгида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ва Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ўртасида доимий ҳамкорлик доирасида ўқув семинарларни ўтказиш юзасидан фикрлар алмашилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Арзонлаштирилган байрам ярмаркалари.

🚛 Анъанага кўра, айни кунларда Наманган вилоятининг 14 та шаҳар-туманларидаги марказий деҳқон бозорларида арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда.

🎁 Мониторинг гуруҳлари ташкил этилиб, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда нарх-наво барқарорлиги таъминланишига эришилмоқда.

Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан Наманган вилоятининг "Яшил деҳқон бозори" да Янги йил арафасида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Маҳаллий ун (1-нав) – 3 900 – 4 400 сўм;
— Импорт уни (1-нав) – 6 500 – 7 000 сўм;
— Қолипли нон – 2 500 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 - 80 000 сўм;
— Парранда гўшти – 24 000 – 27 000 сўм;
— Тухум – 1 100 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 14 000 – 17 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 16 000 – 18 000 сўм;
— Шакар – 13 000 – 14 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 13 000 – 16 000 сўм;
— Қадоқланган сут (маҳаллий) – 10 000 – 11 000 сўм;
— Картошка – 4 000 – 5 000 сўм;
— Пиёз – 2 500 – 3 000 сўм;
— Сабзи – 2 500 – 3 000 сўмдан сотилаётганлиги


📎 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар 24.12.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Анонс #Сифат_назорати

ШИФОБАХШ
МИНЕРАЛ СУВЛАРНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги шифобахш минерал сувларнинг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“Chortoq"
🟣"BORJOMI”
🟣"BLANC BLEU”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРИШ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

🌫 Рақобат қўмитаси электр энергия етказиб бериш соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан,

Сирдарё вилояти мисолида
Сирдарё вилоятида фаолият олиб борувчи “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбарининг электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан корхонада энергоаудит текшируви ўтказилган бўлиб, мазкур текширув хулосаларига кўра электр таъминотидан 370 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги ва натижада ортиқча тўловлар олинганлиги маълум қилиниб, ушбу қарздорликни қонун доирасида қайта кўриб чиқилишида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишлари натижасида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали томонидан “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ХКга нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Тошкент шаҳар мисолида
М.Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг, Электр таъминотидан асоссиз равишда 14 млн сўм қарздорлик мавжудлиги ҳақида мурожаати келиб тушди.

Мазкур ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида, ҳудудий бошқарма томонидан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Тошкент шаҳар бўлинмасини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Натижада, истеъмолчига асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Самарқанд вилоят мисолида
Фуқаро А.Ахадов яқинда уй сотиб олганлиги ҳамда олган вақтида коммунал тўлов (электр энергия)дан қарзи йўқлиги маълум бўлсада, коммунал тўлов (электр энергия)дан 1 ой вақт ўтиб 10 млн сўм асоссиз қарздорлик мавжуд эканлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ҳудудий бошқарманинг ўрганишлар натижасига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Самарқанд вилоят ҳудудий филиалига керакли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва истеъмолчининг асоссиз қарздорлиги бекор қилиниши таъминланди.


🔝 Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Рақобат қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан (@dxariduzb) ижтимоий тармоқ орқали Наманган мухандислик қурилиш институти академик лицейи томонидан ўтказилган танлов савдоси юзасидан эълон қилинган мақола бўйича иш қўзғатилди.

🔝 Наманган мухандислик қурилиш институти академик лицей томонидан 04.12.2024-йилда қурилиш моллари сотиб олиш бўйича 31 360 000 сўмга амалга оширилган давлат харидлари юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди.

🤔 Буюртмачи томонидан ўтказилган танлов савдосида 3 та жамият “MUBINA IYMONA FIDONA” ХК (31 298 558 сўм) ва “UY MARKET AND” МЧЖ (30 304 960 сўм) ҳамда “ILG‘OR QURILISh-2019” ХКлар томонидан танлов таклифлари топширилган.

🤔 Танлов комиссияси қарорига асосан “MUBINA IYMONA FIDONA” ХКнинг 31 298 558 сўм таклифи билан ғолиб деб топилган. Мазкур танлов савдосини ўтказишда буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланиб, бошқарма томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat



Показано 20 последних публикаций.