Raqobat qo‘mitasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАШҚИ РЕКЛАМА ОБЪЕКТЛАРИ ТАРТИБГА СОЛИНМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъуллари ва республика ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида ташқи реклама объектларининг ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилиши, реклама матнларининг давлат тили меъёрларига ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш, ташқи реклама объектларидан уларнинг тегишли паспортига мувофиқ фойдаланиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

🔝Батафсил "QARAQALPAQSTAN MTRK" телеканалида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


ҲУДУДЛАРДА ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилоятида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

✈️ Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи Б.Тойиров ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

✅ Тадбирда ҳудудий бошқарма бошлиғи Б.Тойиров 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

📌 Мазкур очиқ мулоқот давомида жисмоний ва юридик шахслардан 10дан ортиқ мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.

➡️ Жумладан, фуқаролардан А.Темиров ва Ў.Худойбердиевлар ўзлари яшаб турган кўп қаватли турар жойга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниясининг хизматларидан норозилигини билдириб, тўловлар олинса-да, етарлича вазифаларини бажармаётганлиги ва кўрсатилмаган хизматлар учун қайта ҳисоб-китоб қилиш юзасидан амалий ёрдам сўради;

✈️ “SAMARQAND OLTIN ASR” МЧЖ (БСК) вакилининг сув таъминотининг моддий техник базаси етишмаслиги натижасида улар томонидан хизматлар ўз вақтида бажарилмаётганлиги борасидаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда маиший чиқинди ташиш хизматларида БСКларга қўшимча харажатлар вужудга келаётгани, уни бартараф этиш ва такомиллаштириш юзасидан мурожаатлари қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди.

🔵 Шунингдек, “MO‘MIN OTA 1954” МЧЖ раҳбарининг аутсорсинг хизматлари бўйича ўтказиладиган давлат харидларида буюртмачи томонидан танлов савдоларига қўйиладиган ягона минимал талабларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ҳамда танлов савдоларида рақобатни чеклайдиган ҳолатларни бартараф этиш борасидаги таклифлари белгиланган тартибда қабул қилинди.

🚪Шу билан бирга, учрашув давомида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган барча қурилиш корхоналарига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка қатъий риоя қилиш ва амалдаги шартномаларни истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш юзасидан огоҳлантиришлар юбориш белгиланди.

💬 Маълумот ўрнида. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йил давомида 20 млрд сўмга яқин ҳамда 2025 йил 1-чоракда 2 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Истеъмолчи HGT мобил иловаси орқали газ сарфи тўғрисидаги маълумотни эркин кўриш имкониятига эга бўлди

✈️ Сўнгги вақтларда фуқаролар томонидан газ истеъмолини кузатиш ва бошқариш имконини берувчи HGT мобил иловаси орқали кунлик ва ойлик газ сарфи ҳақида маълумот олишда тўсиқлар юзага келган эди. Аниқроқ айтганда, иловадан тўлиқ фойдаланиш учун банк пластик картасини мажбурий тарзда боғлаш талаб қилинган, бу эса картаси боғланмаган истеъмолчилар учун маълумотларни кузатиш имкониятини чеклаган.

✈️ Бу ҳолат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига бир қатор шикоятлар келиб тушишига сабаб бўлди. Қўмита мазкур муаммони ўрганиб чиқиб, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш мақсадида “Ҳудудгазтаминот” АЖ билан ҳамкорликда керакли чора-тадбирларни амалга оширди.

✈️ Натижада, HGT мобил иловасининг янги, такомиллаштирилган версияси ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Янги версия орқали фойдаланувчилар энди ўзларининг кунлик ва ойлик газ сарфи тўғрисидаги маълумотларини ҳеч қандай банк картасини боғламасдан ҳам эркин кўришлари мумкин бўлади.

Бу ўзгариш истеъмолчилар учун қулайлик яратиш билан бирга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.


✈️ Мазкур чоралар Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилди.

Жумладан, мазкур Қонуннинг:
• 4-моддасига мувофиқ истеъмолчилар товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга;
• 6-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги белгиланган.
• 21-моддасига мувофиқ шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонунчиликка зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўлланиши натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди

✈️ Бугунги кунда, 45 дан ортиқ юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни фақат биржа савдолари орқали сотиш тартиби жорий этилган бўлиб, мазкур амалиёт барча бозор иштирокчилари учун тенг бўлган қоидалар доирасида рақобат муҳити ва бозор тамойилларига асосланган ҳолда фаолият юритиш, маҳсулот реализациясини шаффоф механизм асосида амалга ошириш, корхоналар томонидан сунъий нархларни пасайтириш ва хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишда самарали восита ҳисобланади.

✈️ Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 11 апрелдаги 220-сонли қарори билан ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган товарлар рўйхати кенгайтирилди.

✈️ Янги тартиб 2025 йил 15 июлдан кучга киради
Қарорга мувофиқ, 2025 йил 15 июлдан бошлаб монопол корхоналар ва (ёки) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарилган қуйидаги маҳсулотларни барча харидорларга ички бозорда фақат биржа савдолари орқали, бозор тамойиллари асосида сотилиши белгиланди:

• Хлорид кислотаси
• Нитрат кислотаси
• Натрий цианид;
• Гипохлорит натрий
• Суюқ азот
• Суюқ хлор
• Рух белиласи
• Ферромолибден
• Базальт
• Фосфорит
• Доломит уни.


✈️ Мазкур механизм бозор иштирокчиларини юқори ликвидли ва монопол турдаги хом ашё ва материаллар билан бир хилда таъминлаш имконини беради ҳамда сотувчилар учун маҳсулотнинг бозор қийматини аниқлашда замонавий биржа инструменти ҳисобланади.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Брифинг

✈️Рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди.

🔍 Хусусан, ҳудудий бошқармага жорий йилнинг январь-март ойларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида 2 070 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1 млрд 800 минг сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди.

➡️ Батафсил "ANDIJON MTRK" телеканалида

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


🇺🇿 Давлатимиз Раҳбарининг топшириқларига асосан Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг апрель ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш бозорида рақобат муҳити ҳолатини яхшилаш, авиа чипта нархларини мақбуллаштириш, авиа ташиш соҳасида, шу жумладан ички йўналишларда йўловчи ташиш ҳамда авиа ёқилғи билан таъминлашда хусусий секторни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш ва тенг шартлар яратиш бўйича таклифлар киритилган.

✈️ Бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан авиа чипта нархларини барқарорлаштириш, ички йўналишларга тегишли “ҳаво эркинликлари” ва  бошқа рағбатлантирувчи механизмлар асосида хусусий секторни, шу жумладан хорижий компанияларни жалб қилиш, маҳаллий ташувчиларга тенг шартларда субсидия бериш орқали маҳаллий йўналишларда аҳолига кенгроқ кўламда хизмат кўрсатишни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

✈️ Жорий йилнинг май ойида Ҳукуматнинг тегишли қарори билан барча маҳаллий ташувчиларга ички йўналишларда ташишларнинг тенг шартларда субсидия бериш жорий этилди.

✈️ Шунингдек, маҳаллий қатновларда авиачипталарнинг нархлари "Uzbekistan airways" АЖ ва "Silk avia" авиакомпаниялари томонидан қайта кўриб чиқилиб, пасайтириш чоралари кўрилмоқда.

Буларнинг натижасида аҳолига янада қулайлик яратилиб, ички туризмни ривожланиши ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига катта туртки бўлиши кутилмоқда.


✈️ Шу билан бирга, Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи йўловчи ташувчи компаниялар рақобатга ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан сунъий  равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини билдиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

💬 Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

✈️ Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди:

🔎 Ўрганишлар натижасида, Бухоро, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 4 та ("Nature Travel", "Muslim Fayzi Obod", "Al-Bukhayr Travel Tours", "Naqqosh Tour" МЧЖ) туроператорлар томонидан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилганлиги ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан  молиявий жарималар қўлланилди.

⬅️ Шунингдек, Қўмитанинг Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 11 та ("Al Qaswa Ihlos", "Umra qumtepa", "Marg'ilon Umra ziyorati", "Farg'ona Umra 2022", "Fayz Turizm", "Ziyorotul_Umra", "Sux_Haj Umra ziyorati", "Buxoriy Tour", "Yuksak Travel Farg'ona Umra") телеграм каналлари маъмурлари ҳамда "Emir Voyega" МЧЖ томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.

😄 Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

Қўмита томонидан реклама ахборотларини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(
📆 12 - 16 май кунлари)

🗓 12 май

Товар бозорининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари (инфографика);

"ЎЗБЕКИСТОН" телеканали: Рақобат қўмитаси мутахассиси дори ва қўшимчалар рекламасини назорат қилиш ишлари ҳақида маълумот берди;

Рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар саводхонлигини оширишга қаратилган семинар ўтказилди;

Эдинбургда бўлиб ўтган Рақобат бўйича халқаро тармоқ (ICN) 24-конференцияси якуний кунида Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев янги сайланган ICN раиси, Мексика федерал рақобат комиссияси раҳбари Андреа Марван билан учрашди;
___

🗓 13 май

Кўп квартирали турар-жой қурилишида улушбай иштирок этган фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланди;

"ЎЗБЕКИСТОН 24": Рақобат қўмитаси томонидан реклама бозорини тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили;

“Давлат харидлари соҳасида рақобатни таъминлаш” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди;
___

🗓 14 май

2025 йилнинг биринчи чорагида истеъмол бозорида ўтказилган назорат тадбирлари таҳлили;

"SURXONDARYO MTRK": Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш соҳасида Сурхондарё вилоятида қандай ишлар олиб борилмоқда?;

1-2 май кунлари ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқот тафсилотлари ОАВлар ва ижтимоий тармоқлар нигоҳида;

Қўмита томонидан Бандихон туманида тадбиркорлар ва фуқаролар билан учрашув ўтказилди;
___

🗓 15 май

Рақобат қўмитасининг ўрганишлари натижасида, UPay тўлов тизимининг "HUMO"га тўлиқ интеграция қилиниши таъминланди;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2025 йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинглар; (Бухоро, Фарғона, Наманган, Сирдарё вилоятлари)

Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигида Қўмита ва Туркия Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди;
___

🗓 16 май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Реклама бозорини тартибга солиш" соҳасида 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди; (видеоинфографика);

“Estelle” гўзаллик салонига мижознинг юз терисини куйдириб қўйгани учун тегишли чора кўрилди;

Сурхондарё вилоятида реклама соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди;

"ЎЗБЕКИСТОН 24": Рақобат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятида ташкил этилган "Очиқ мулоқот" тафсилотлари;

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟢 Рақобат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятида ташкил этилган "Очиқ мулоқот" тафсилотлари “Axborot24” дастурида.

✈️ Батафсил "OʻZBEKISTON24" телерадиоканалида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


📆 Жорий йилнинг 13-15 май кунлари Сурхондарё вилоятида “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК раҳбарияти ва Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси масъуллари, реклама соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

🖥 Мазкур семинарда бугунги кунда ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг имкониятлар яратилаётганлиги, соҳага оид муносабатлар рақамлаштирилганлиги ҳамда бу борада “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилганлиги таъкидланиб, электрон тизимдан фойдаланиш амалиётда кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, мурожаатларни юбориш ва кўриб чиқиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

🟢 Тадбиркорларнинг ташқи реклама жойининг паспортларини расмийлаштириш, жойлаштириш ва ўрнатиш, белгиланган нархлар ҳамда банкоматларга қўйиладиган рекламалар тартиби ҳақида берилган ўндан ортиқ савол, муаммо ва таклифларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

🔎 Тадбирлар доирасида ишчи гуруҳи вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Термиз шаҳар, Термиз туман, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида ташқи реклама ахборотларининг қонунга мувофиқлиги юзасидан мониторинг ва таҳлил ишлари амалга оширилди.

✈️ Хусусан, мазкур туманлар ҳудудида қонун талабларига зид равишда ўрнатилган жами 21 та ташқи реклама воситалари қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


“Estelle” гўзаллик салонига мижознинг юз терисини куйдириб қўйгани учун тегишли чора кўрилди

⚡️ Рақобат қўмитасига фуқародан “ENVIRON PG” МЧЖга тегишли “Estelle” гўзаллик салонида амалга оширилган “сариқ пилинг” натижасида унинг юз терисининг асосий қисми (тахминан 80 фоизи) қаттиқ кимёвий кўйишга учраганлиги ва бу ҳолат оғир даволаш жараёни ҳамда молиявий юкламаларга сабаб бўлганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

✈️ Қўмита томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлил ишлари натижасида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:
🔘“Estelle” гўзаллик салони томонидан тиббий лицензия талаб қилинадиган косметологик хизматлар ҳеч қандай тегишли рухсатномаларсиз амалга оширилгани;
🔘 Пилинг хизмати кўрсатган ходимнинг олий тиббий маълумотга эгалиги тасдиқланмагани;
🔘 Кўрсатилган процедуралар белгиланган сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.


📁 Жабрланувчи кўрган оғир оқибатлар ва “Estelle” гўзаллик салони фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддасилицензия ёки бошқа рухсатнома талаб қилинадиган фаолиятни тегишли ҳужжатларсиз амалга ошириш аломатлари мавжудлиги инобатга олинган ҳолда, Қўмита томонидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

⚠️ Шу ўринда, Рақобат қўмитаси эслатиб ўтадики, тиббий лицензиясиз тиббий хизматларни, хусусан кимёвий пилинг каби мураккаб косметологик процедураларни амалга ошириш нафақат қонунбузарлик, балки истеъмолчилар соғлиғи ва хавфсизлигига нисбатан масъулиятсиз муносабат сифатида баҳоланади.

✈️ Шунингдек, фуқаролардан косметологик ва тиббий хизматлардан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик, ҳамда фаолият юритувчи субъектларнинг лицензияси ва мутахассисларнинг малакасига албатта эътибор қаратишларини сўраймиз!
______________________________

Приняты меры в отношении салона красоты "Estelle" за нанесение ожога коже лица клиента


⚡️ В Комитет по развитию конкуренции поступило обращение от гражданина о том, что в салоне красоты "Estelle", принадлежащем ООО "ENVIRON PG", в результате проведённой процедуры "жёлтый пилинг" основная часть кожи лица (примерно 80%) подверглась серьёзному химическому ожогу. Это повлекло за собой тяжёлый процесс лечения и значительные финансовые затраты.

✈️ В результате проведённого Комитетом изучения и анализа были выявлены следующие правонарушения:

🔘 В салоне красоты "Estelle" оказывались косметологические услуги, требующие наличия медицинской лицензии, без соответствующих разрешительных документов;
🔘Отсутствует подтверждение наличия высшего медицинского образования у сотрудника, проводившего пилинг;
🔘Проведённые процедуры не соответствовали установленным стандартам качества и безопасности.


📁 Учитывая тяжесть последствий для пострадавшего, а также наличие признаков нарушения статьи 190 Уголовного кодекса Республики Узбекистаносуществление деятельности, требующей лицензии или другого разрешения, без соответствующих документов, собранные Комитетом материалы были направлены в Генеральную прокуратуру Республики Узбекистан для дачи правовой оценки в установленном порядке.

⚠️ Комитет по развитию конкуренции напоминает, что оказание медицинских услуг без лицензии, особенно таких сложных косметологических процедур, как химический пилинг, является не только нарушением закона, но и безответственным отношением к здоровью и безопасности потребителей.

✈️ Также призываем граждан быть осторожными и внимательными при использовании косметологических и медицинских услуг, обязательно обращая внимание на наличие лицензии у субъектов и квалификацию специалистов!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#инфографика

⚡️ “Реклама бозорини тартибга солиш" соҳасида 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида ўтказилган брифинг маълумотлари юзасидан

✈️ Видеоинфографика

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


#Live

🎤 Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида

🔝 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов “Реклама бозорини тартибга солиш" соҳасида 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бермоқда.

🔝 Ўтган вақт давомида рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 45 мингга яқин ўрганишлар ўтказилган.

🔍 Ўрганишларда 17 641 та ҳолатда рекламаларда камчиликлар аниқланди ва улар тезкор бартараф этилди.

🔍Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 200 га яқин субъектга нисбатан молиявий жарималар қўлланилган.

🔍 Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қиливчу органларга ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан ноқонуний реклама қилиш ҳолатлари бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш учун 25 та ҳолатда сўровлар юборилди.

Брифинг маълумотлари билан батафсил танишиш

Брифинг "O‘zbekiston" ва "UzReport TV" телеканаллари, АОКА ва Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали онлайн эфирга узатилмоқда.


Онлайн кузатиш

🎤 В настоящее время в Агентстве информации и массовых коммуникаций

🔝 Советник председателя Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Отабек Усмонов предоставляет информацию о проделанной работе в сфере регулирования рекламного рынка за 2024 год и I квартал 2025 года.

🔝 В Комитета по конкуренции за 2024 год и прошедший период 2025 года поступило более 45 тысяч обращений от потребителей.

🔍В ходе проведённых проверок в 17 641 случае были выявлены недостатки в рекламе, которые оперативно были устранены.

🔍По фактам выявленных правонарушений в сфере рекламы в отношении около 200 субъектов были применены финансовые штрафы.

🔍Кроме того, в 25 случаях в правоохранительные органы были направлены запросы для правовой оценки фактов незаконной рекламы в социальных сетях, размещённой эстрадными артистами, спортсменами и блогерами.

Подробно ознакомиться с информацией брифинга

Брифинг транслируется в прямом эфире через телеканалы "O‘zbekiston" и "UzReport TV", а также через официальные страницы АИМК в социальных сетях и на платформе YouTube.


Смотреть онлайн

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

🇺🇿🇹🇷 Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасидаги музокараларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев иштирок этди.

✈️Йиғилиш доирасида Рақобат қўмитаси ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.

✈️ Ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, институционал алоқаларни мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилади.
____

ПОДПИСАН МЕМОРАНДУМ О ВЗАИМНОМ СОТРУДНИЧЕСТВЕ МЕЖДУ УЗБЕКИСТАНОМ И ТУРЦИЕЙ В СФЕРЕ ЗАЩИТЫ ПРАВ ПОТРЕБИТЕЛЕЙ

🇺🇿🇹🇷 15 мая текущего года в рамках 8-го заседания Межправительственной комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству между Республикой Узбекистан и Турецкой Республикой председатель Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Халилулло Турахужаев принял участие в переговорах.

✈️В ходе заседания был подписан Меморандум о взаимопонимании между Комитетом по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан и Министерством торговли Турецкой Республики в сфере защиты прав потребителей.

✈️ Данный документ является важным шагом в развитии двустороннего сотрудничества, направленным на укрепление институциональных связей и внедрение передового международного опыта в защиту интересов потребителей.
____

MEMORANDUM OF UNDERSTANDING SIGNED BETWEEN UZBEKISTAN AND TURKEY IN THE FIELD OF CONSUMER PROTECTION

🇺🇿🇹🇷 On May 15 of this year, as part of the 8th meeting of the Intergovernmental Commission on Trade and Economic Cooperation between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Turkey, the Chairman of the Committee for the Development of Competition and Consumer Protection, Khalilillo Turakhujaev, took part in the negotiations.

✈️During the meeting, a Memorandum of Understanding was signed between the Competition Promotion and Consumer Protection Committee of the Republic of Uzbekistan and the Ministry of Trade of the Republic of Turkey in the field of consumer protection.

✈️ This document represents an important step in strengthening bilateral cooperation, aimed at enhancing institutional ties and introducing advanced international practices to protect consumer interests.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хабарлар_дастури

БУХОРО ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН 2025 ЙИЛНИНГ 1-ЧОРАГИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг ҳисобот даврида рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

✈️ Батафсил “ISTIQLOL” телеканалида.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💬 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг:

🖥 Умумий ҳисобда 2025 йилнинг 1-чораги мобайнида 40 та иш қўзғатилди, хусусан:
🔘20 та – давлат харидлари;
🔘8 та – истеъмолчилар ҳуқуқлари;
🔘6 та – реклама;
🔘1 та – биржа савдолари;
🔘1 та – норматив ҳужжатлар;
🔘4 та – бошқа соҳалар бўйича.


📊 Шундан, давлат харидлари соҳасида 280 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, 24 та иш қўзғатилди ва 22 нафар мансабдор шахсга нисбатан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексга мувофиқ чоралар кўрилди.

📈 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 285 та мурожаат келиб тушган бўлиб, истеъмолчилар фойдасига 2,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Натижада 291 мингдан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан бошқарма бошлиғи А.Холматов томонидан маълумот бериб ўтилди.

➡️ Батафсил "FARG‘ONA MTRK" телеканалида

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Рақобат қўмитасининг ўрганишлари натижасида, UPay тўлов тизимининг "HUMO"га тўлиқ интеграция қилиниши таъминланди

🖥 Рақобат қўмитасига UPay тўлов тизими томонидан “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ тизими билан интеграция қилишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинган.

✈️ Ҳолат бўйича Қўмита томонидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилиб, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖга расмий сўров юборилди ҳамда мурожаатда баён этилган масала ижобий ҳал этилди.

Натижада, “Maroqand” АЖнинг UPay тўлов тизими HUMO тизимига муваффақиятли интеграция қилинди ва айни пайтда тўлов операцияларини амалга ошириш тўлиқ тикланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

Показано 19 последних публикаций.