Муҳаммад Исмоил ижоди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Мухаммад Исмоил
БАҒИШЛОВ !
Тошкентга келиб ижодни бошлаганимдан буён, турли одамларга, турли шоирларга дуч келдим.
Кимларнингдир этагини тутиб, қай кимсаларга эргашдим.
Минг афсуски оқ деб ўйлаганларим қора, мард деб ўйлаганларим муттаҳам бўлиб чиқди,
Сарсон саргардон кунларимда тақдир мени Муҳаммад Исмоил билан учраштирди. Устоз деб ёнларига бордим. Муҳаммад ака очиқ кўнгил, очиқ қўл, кибрдан холи, ёрдам қўлини чўзишдан чўчимайдиган инсон экан. Ёш ижодкорларга ҳам маънавий, ҳам моддий мадад бўладиган, йўл йўриқ кўрсатишдан эринмайдиган, керакли маслаҳатларини аямайдиган бағрикенг, меҳридарё устоз экан. У кишининг яхшиликлари қалбимда туғён урди, ҳисларим шеърга айланди. Элимизнинг севимли шоири, устозим Муҳаммад Исмоилга атаб ёзган шеърим дунёга келди! Илоҳо умрлари узоқ, ризқлари бутун, ижодлари осмон баробар юксакда бўлсин!
Меҳмондўст-у бағри кенг,
Эзгуликка моилдир,
Бу улуғ зот, ким у денг,
Маҳаммад Исмоилдир.
Шоҳ гадога чой тутар,
Уй тўридан жой тутар,
Қўли кўксида турар,
Муҳаммад Исмоилдир.
Неча кунки ҳамроҳман,
Мақтамоққа нўноқман,
У зўр инсон, гувоҳман,
Муҳаммад Исмоилдир.
Кибр йўқ суҳбатида,
Виқор бор ҳимматида,
Ўзбегимнинг мардида,
Муҳаммад Исмоилдир.
Оддий-у, буюк шоир,
Эл ичра суюк шоир,
Назму насрда моҳир,
Муҳаммад Исмоилдир.
Қанча таъриф айтсам кам,
Соатлаб сўзласам ҳам.
Хуллас, энг яхши одам,
Муҳаммад Исмоилдир.
Расул Раҳмон.
04.02.2025.




Бугун устозимнинг тугулган куни.


🎂🎂🎂🎂

Расул Рахмон табриклаб коладилар


Аллома қалбидан туғилган сўзлар қалбларга йўл топади. Муҳтарам Муҳаммад Исмоил жаноблари, Сизни таваллуд кунингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Сиз яратган шеърлар, асарлар ўзбек тилининг гўзаллиги ва қалбларнинг самимияти билан ёғду сочади. Ҳар бир сатрингиз миллатимизнинг руҳий бойлигига айланиб, эзгулик ва ифтихор бахш этади.

Сизга чексиз саломатлик, илҳомингиз ҳеч қачон сўнмаслигини, қаламингиз янада ўткир бўлишини тилайман. Янги асарларингиз ҳамиша эл қалбидан жой олсин!


Goh shodman, gohida...




🎙Azizabegim
📝Muhammad Ismoil



🍃


Репост из: Abdunabi Hamro
ШАРАФЛИ НОМ СОҲИБИ
(Қадрдон дўстим Муҳаммад Исмоилнинг таваллуд кунига)

Номлар ичра энг шарафли исм эрур, дўст, отингиз
Гар ҳаёт пойга эса – ўзсин ҳамиша отингиз.

Икки оламни Худо шул ном сабаб этмиш бино
Балки мозийларга етгандир шажара-зотингиз?

Бир исмда икки пайғамбар оти жамдир, не бахт
Чун Муҳаммад ёки Исмоилмиди аждодингиз.

Юзга юз тутган Она қилган дуолар сеҳридин
Ҳам суюкдир, ҳам буюкдир назм аро абётингиз.

Мисли шатранж тахтасидек, жанг аро кечгай умр
Доимо ғолиб яшанг, ҳар бир асар – бир “мот”ингиз.

Дўсти содиқ, бор бўлинг, қилгай дуо Абдунаби:
Аср эмас, минг йилгача дилларда қолсин ёдингиз.

Абдунаби Ҳамро


Репост из: OZODAХОN XASANOVNA
Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин  Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.🤲🎂🎂🎂👏👏🎁🎁🥳🥳🥳🥳🥳🥳🎁🎁🎁🎂🎂❤️🍰🍰🍰🍿🍿🍿🍫🍫🍫🥂🥂🥂
Чин дилдан ТАБРИКЛАЙМАН.🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎂🎂🎂




ДИҚҚАТ!!!
“ЗОМИН-2025” САРАЛАШ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бошқарув йиғилишининг тегишли қарорига мувофиқ, Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари ҳудудий босқичлари бошланмоқда.
Хабарингиз бор, бу йил ҳам ёш қаламкашлар Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича ўтказиладиган ҳудудий мусобақа орқали нуфузли анжуманнинг финал, яъни республика босқичига йўл олади.
Шу муносабат билан айни пайтда саралаш босқичида иштирок этиш учун ўз ижодий ишларингизни топшириб, иқтидорингизни бир синаб кўришингиз мумкин.
* Бу йилги саралаш баҳслари Сирдарё вилояти мезбонлигида бўлиб ўтади.
* Семинарнинг саралаш босқичи йўналишлари:
- назм
- наср
- болалар адабиёти
- бадиий публицистика
- бадиий таржима
- адабий-бадиий танқид
- драматургия.

*Семинарнинг саралаш босқичида иштирок этиш шартлари:
- юқоридаги йўналишлар бўйича шеър, ҳикоя (насрнинг бошқа жанрлари), мақолалар, бадиий таржима асарлари, танқидий-таҳлилий материаллар тўплами;
- бу асарлар кимлардандир ўғрилаб, кўчирилган бўлмаслиги шарт;🎏
- ўз асарларини юбораётган қаламкаш наср йўналишида бўлса, камида 10 та ҳикоя, назмда бўлса, камида 40 та шеър юбориши (қолган йўналишлар ҳам шунга қараб) лозим;
- ёш тоифаси: 18 дан 30 ёшгача этиб белгиланган;
- иштирокчи Сирдарё вилоятида доимий яшаши (доимий прописка) керак;
- иштирокчи аввал ўтказилган Зомин ёки Дўрмон семинарларининг республика босқичида қатнашмаган бўлиши лозим;
- асарлар компьютернинг Документ Microsoft Office Word.doc дастурида 14-ҳажмдаги Times New Roman шрифтида юборилиши шарт!
- асарлар билан бирга муаллифнинг паспорти (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) ва маълумотномаси (объективка) юборилади.

Муддат шу йилнинг 10 апрелига қадар белгиланган!
*Юборилган ижодий ишлар Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида устоз ижодкорлар иштирокида кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.










Репост из: Бахтиер Йулдош
Ушбу шеърим ҳурматли адибимиз оташқалб шоир  Муҳаммад Исмоилнинг муборак таваллуд аёмига бағишланади.


Халқ ардоғида

Ҳаёт гўзал, бордир эзгу туйғулар,
Адабиёти нурли миллат улуғвор.
Баҳорда туғилган оташқалб  шоир,
Ижоди баҳордек нафис беғубор!

Ватану элимга, севгиси буюк,
Яшагай чин шоир халқ ардоғида.
Шеър сеҳри борлиққа бергай бир зиё,
Поклагай  дилларни у шеър боғида!

Муборак бўлсин  қутлуғ кунингиз,
Ҳожи онам узоқ йил дуолар қилсин!
Олинг халқ шоири унвонларини,
Сизга  узоқ йил омад, бахт келсин!

Интилсин гўзал мақсадлар сари,
Бўлмасин ҳеч кимса ҳаётда мағлуб!
Қозонсин мехрибон халқин ишончин,
Яшасин Сиздек музаффар ғолиб!

Бахтиёр Йўлдошев
Фарғона вилояти


Репост из: Bobur Bobomurod
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


🎉 61 ёшингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум Устоз таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Муҳаммад Рахмонқулович ИСМОИЛОВ - 1964 йилининг 13 мартида Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган. 1971 – 1981 йилларда 85 – ўрта мактабда, 1981-1986 йилларда ҳозирги ЎзМУ журналистика факультетида таҳсил олган. Илк шеърий тўплами “Тазарру саодати” 1991 йил чоп этилган. Шундан сўнг “Тасаввур чизиқлари” (1998), “Кўнгил мулкига сафар” (2001), “Саҳройи гуллар” (2001),“Сиз ҳамон ўшасиз” (2003), “Сизни севмай бўладими” (2005), “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи” (2006), “Чиройлисан, тенги йўқ” (2007), “Кўксимни куйдирган аланга” (2008), “Осмон тўла орзулар” (2011), “Мени кучлироқ сев” (2012),”Осмонингдан узилма эй,дил!”(2014), “То сўнгги нафасгача”(2015),”Миллат юрагининг дурдоналари”2016),”Гапнинг қисқаси яхши”, “Ойга осилган байроқ”(2018) сингари китоблари чоп этилган.


Сизни Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши жамоаси ва депутатлар номидан таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз!


Репост из: 🌸NILUFAR•𓄂༗࿐🌸


Репост из: “Yoshlik” jurnali
#qutlov

13-mart – shoir Muhammad Ismoil tavallud topgan kun!

Goh shodman, gohida…

Goh shodman, gohida ko‘zga kelar yosh,
Goh oyda bo‘lsam ham Sizni ko‘rarman.
Kelsam, vaslingizga berolmayman dosh,
Ketsam hajringizda o‘tman, o‘rtangan.

Goho bir his dilda ingraydi nolon,
Men xorni baxtiyor etdi muhabbat.
Sizday nurga loyiq bo‘laman qachon,
Ojizligim oshkor etdi muhabbat.

Gohida iqrorman, goho beqaror,
Gohida chuqurda chinqirgan g‘amman.
Nega Arshingizda aylanar ag‘yor,
Nega boshim chiqmas arzdan, alamdan?!

Sevgilim, sevsangiz shu menga hayot,
Shudir topganim baxt marjonlarini.
Sevgilim, ketsangiz yo‘q menga najot,
Adog‘i bo‘lmaydi armonlarimning.

Sevsangiz bo‘lgayman har jangga tayyor,
Har jadalda g‘olib, har on, har qachon,
Qudratli, yengilmas, mingta joni bor
Siz kutgan, siz orzu qilgan qahramon.

Goh shodman, gohida ko‘zga kelar yosh.

📱Telegram 📱Instagram
📱Veb-sayt 📱Facebook


Репост из: Ғулом Примов
Ассалому алайкум, Улуғ устоз!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Сизга ўзим, оила аъзоларим, саксондан сакраган, тўқсонга яқинлашаётган. онам номидан узоқ умр, сиҳат-саломатлик, дунёдаги энг эзгу тилакларни тилаймиз.

Биламизки, ўзингизни сермаҳсул ҳаёт йўлингиз давомида, эришган ютуқлар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Истиқлол тонгги” мукофоти совриндори, Турон Фанлар академияси академиги каби шарафли мукофотларга сазовор бўлишингизда, юз билан юзлашган, Зулайҳо ҳожи онам дуоларининг ўрни ниҳоятда катта.

Илоҳим, ушбу мукофотлар қатори, Давлатимизнинг ёзувчи ва шоирларига бериладиган юксак мукофот кўксингизни безаб туришини, бахтингизга ҳожи онмиз, яна, анча йиллар умр кўришлигини тилаб қоламиз.

Сизга камоли эҳтиром ила шогирдингиз Ғулом ПРИМ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ГЎЗАЛ ТАБРИК УЧУН РАҲМАТ ОНАЖОН! ИЛОҲО БАРЧАЛАРИНГИЗНИ ОНАЛАРИНГИЗ СИЗЛАРНИ ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН МАНА ШУНДАЙ ТАБРИКЛАБ ЮРСИН! РАҲМАТ СИЗГА ОНАЖОН!

Показано 20 последних публикаций.