Репост из: Abdunabi Hamro
ШАРАФЛИ НОМ СОҲИБИ
(Қадрдон дўстим Муҳаммад Исмоилнинг таваллуд кунига)
Номлар ичра энг шарафли исм эрур, дўст, отингиз
Гар ҳаёт пойга эса – ўзсин ҳамиша отингиз.
Икки оламни Худо шул ном сабаб этмиш бино
Балки мозийларга етгандир шажара-зотингиз?
Бир исмда икки пайғамбар оти жамдир, не бахт
Чун Муҳаммад ёки Исмоилмиди аждодингиз.
Юзга юз тутган Она қилган дуолар сеҳридин
Ҳам суюкдир, ҳам буюкдир назм аро абётингиз.
Мисли шатранж тахтасидек, жанг аро кечгай умр
Доимо ғолиб яшанг, ҳар бир асар – бир “мот”ингиз.
Дўсти содиқ, бор бўлинг, қилгай дуо Абдунаби:
Аср эмас, минг йилгача дилларда қолсин ёдингиз.
Абдунаби Ҳамро