Репост из: Мухаммад Исмоил
БАҒИШЛОВ !
Тошкентга келиб ижодни бошлаганимдан буён, турли одамларга, турли шоирларга дуч келдим.
Кимларнингдир этагини тутиб, қай кимсаларга эргашдим.
Минг афсуски оқ деб ўйлаганларим қора, мард деб ўйлаганларим муттаҳам бўлиб чиқди,
Сарсон саргардон кунларимда тақдир мени Муҳаммад Исмоил билан учраштирди. Устоз деб ёнларига бордим. Муҳаммад ака очиқ кўнгил, очиқ қўл, кибрдан холи, ёрдам қўлини чўзишдан чўчимайдиган инсон экан. Ёш ижодкорларга ҳам маънавий, ҳам моддий мадад бўладиган, йўл йўриқ кўрсатишдан эринмайдиган, керакли маслаҳатларини аямайдиган бағрикенг, меҳридарё устоз экан. У кишининг яхшиликлари қалбимда туғён урди, ҳисларим шеърга айланди. Элимизнинг севимли шоири, устозим Муҳаммад Исмоилга атаб ёзган шеърим дунёга келди! Илоҳо умрлари узоқ, ризқлари бутун, ижодлари осмон баробар юксакда бўлсин!
Меҳмондўст-у бағри кенг,
Эзгуликка моилдир,
Бу улуғ зот, ким у денг,
Маҳаммад Исмоилдир.
Шоҳ гадога чой тутар,
Уй тўридан жой тутар,
Қўли кўксида турар,
Муҳаммад Исмоилдир.
Неча кунки ҳамроҳман,
Мақтамоққа нўноқман,
У зўр инсон, гувоҳман,
Муҳаммад Исмоилдир.
Кибр йўқ суҳбатида,
Виқор бор ҳимматида,
Ўзбегимнинг мардида,
Муҳаммад Исмоилдир.
Оддий-у, буюк шоир,
Эл ичра суюк шоир,
Назму насрда моҳир,
Муҳаммад Исмоилдир.
Қанча таъриф айтсам кам,
Соатлаб сўзласам ҳам.
Хуллас, энг яхши одам,
Муҳаммад Исмоилдир.
Расул Раҳмон.
04.02.2025.