ДИҚҚАТ!!!
“ЗОМИН-2025” САРАЛАШ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бошқарув йиғилишининг тегишли қарорига мувофиқ, Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари ҳудудий босқичлари бошланмоқда.
Хабарингиз бор, бу йил ҳам ёш қаламкашлар Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича ўтказиладиган ҳудудий мусобақа орқали нуфузли анжуманнинг финал, яъни республика босқичига йўл олади.
Шу муносабат билан айни пайтда саралаш босқичида иштирок этиш учун ўз ижодий ишларингизни топшириб, иқтидорингизни бир синаб кўришингиз мумкин.
* Бу йилги саралаш баҳслари Сирдарё вилояти мезбонлигида бўлиб ўтади.
* Семинарнинг саралаш босқичи йўналишлари:
- назм
- наср
- болалар адабиёти
- бадиий публицистика
- бадиий таржима
- адабий-бадиий танқид
- драматургия.
*Семинарнинг саралаш босқичида иштирок этиш шартлари:
- юқоридаги йўналишлар бўйича шеър, ҳикоя (насрнинг бошқа жанрлари), мақолалар, бадиий таржима асарлари, танқидий-таҳлилий материаллар тўплами;
- бу асарлар кимлардандир ўғрилаб, кўчирилган бўлмаслиги шарт;🎏
- ўз асарларини юбораётган қаламкаш наср йўналишида бўлса, камида 10 та ҳикоя, назмда бўлса, камида 40 та шеър юбориши (қолган йўналишлар ҳам шунга қараб) лозим;
- ёш тоифаси: 18 дан 30 ёшгача этиб белгиланган;
- иштирокчи Сирдарё вилоятида доимий яшаши (доимий прописка) керак;
- иштирокчи аввал ўтказилган Зомин ёки Дўрмон семинарларининг республика босқичида қатнашмаган бўлиши лозим;
- асарлар компьютернинг Документ Microsoft Office Word.doc дастурида 14-ҳажмдаги Times New Roman шрифтида юборилиши шарт!
- асарлар билан бирга муаллифнинг паспорти (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) ва маълумотномаси (объективка) юборилади.
Муддат шу йилнинг 10 апрелига қадар белгиланган!
*Юборилган ижодий ишлар Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида устоз ижодкорлар иштирокида кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.