Репост из: Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликлари ҳамда фуқаролар манфаатлари учун қарздорликларни ундириш борасида ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида шу тоифадаги жами 201,3 млрд. сўмлик 25 453 та ҳужжатлар келиб тушган.
Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 15 966 та ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 71,5 млрд. сўм ундирилиши таъминланган.
Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 86 та бўйича 102,1 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган. Ҳозирда 5 та, 2,3 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 2 та ижро иши бўйича жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 5,8 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Шу билан бирга, 1 103 нафар фуқаролар фойдасига хўжалик юритувчи субъектлардан 10,4 млрд. сўмлик маблағлари, 91,8 млн. сўмлик иш ҳақлари ҳамда 1,9 млрд. сўмлик қарз маблағлари ундирилиши таъминланган.
Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook