Агар қарздорлик ўз вақтида тўланмаса, қарз мулкдан ундирилади.Самарқанд шаҳридаги Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туманлараро судининг 2025 йил 19 мартдаги қарорига кўра, ЯТТ Носировдан “Капиталбанк” АТБ фойдасига шартнома бўйича 153 миллион 972 минг сўм қарз ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилган. Буйруққа асосан, қарздорга тегишли “Cobalt” русумли автомашина гаровга қўйилган.
Қарздор бир неча бор огоҳлантирилса-да, қарзни тўламаганлиги сабабли давлат ижрочиси автомашинага қидирув эълон қилган.
Тезкор қидирув чоралари натижасида қарздор кечки вақтда яшаш манзилига келганда, ушбу автомашина аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб қўйилган.
Агар қарздорлик белгиланган муддатда тўланмаса, “Cobalt” автомашинаси қонунда белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн аукционга қўйилади.
Аукционда автомашинанинг бозор қиймати аниқланади ва сотишдан тушган пул қарзни қоплашга йўналтирилади.
Фирдавс Маҳмудов,
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси инспектори.
@SamTvr