Репост из: Bosh prokuratura
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан Пайариқ тумани "Халқобод" маҳалласида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, “Обод хонадон-обод кўча–обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилиши лозим бўлган кенг кўламли қурилиш–ободонлаштириш ишлари, кўча ва гузарларнинг кўкаламзорлаштириш, кўча ёритиш тизимларини реконструкция қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, полиз экинларни етиштириш учун ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишилди.
Шунингдек, “Халқобод” маҳалласидаги 3-сонли техникумида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook