Репост из: Bosh prokuratura
Тошкент шаҳар прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар ИИББ ЙҲХБ органлари ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан уч томонлама қабул қилинган “Ижро иши юзасидан қидирув эълон қилинган шахслар ва автотранспорт воситаларини қидириб топиш ҳақида”ги Қарори ижроси бўйича тунги қўшма рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, тадбирлар давомида маъмурий жарималарни белгиланган муддатда тўламаган фуқаролар замонавий технологиялар ёрдамида аниқланиб, тадбир бошидан 369 562 та маъмурий жарималардан 131 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган ҳамда жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга тегишли бўлган 1 537 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ўтказилаётган тунги рейд тадбирларининг бир кунида 1 млрд. сўмга яқин 2 366 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 12 та қарздорлиги мавжуд, бироқ ўз муддатида бартараф этмаган қарздорларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилиб, қидирувда бўлган транспорт воситалари аниқланмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook