Шайбонийхон энди "қора рўйхат"да эмас
Кўп эмас, бундан атиги олти-етти йил илгари ҳам Шайбонийлар ҳақида ёзиш тақиқланган эди. Шундай эдики, Шайбоний исми ўзбек ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётидан қувғин қилинганди.
Фақат биргина ҳолат бундан мустасно эди: Шайбонийхонни ёмонлаш, унинг сиймосидан асарларда салбий персонаж ўлароқ фойдаланиш. Раҳматли Пиримқул домла (Қодиров) буюк давлат арбоби бўлган бобомиз номини қора қилишда кўп тер тўккан эди.
Катта эҳтимол билан шунинг учун давлат мукофотлари ҳам олди. Шайбонийхон номини тарихдан ўчирмоқчи бўлганлар фақат совет тарихчилари эмасди, улар орасида ўзимизнинг зиёлилар ҳам бор эди ва улар советларданда кўра кўпроқ ва бажонидил бу ишнинг бошини тутиб келишди. Ўша одамлар бугун ҳам юрибди...
Аммо бир савол жавобсиз қолаётирки, нега кечаги кунларимизгача Шайбонийхон ва умуман унинг давлатчилиги ҳақида гапириш таъқиқланган эди? Бунинг бошида кимлар турганди? Энг афсусланарлиси, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби ойдинларимиз номлари ҳам кечагача тақиқда эди.
Мен мустақилликдан кейинги даврларни айтяпман. Нега шундай бўлган? Бу аждодларимиз мустақиллигимизга дахл қилади, деб ўйлашганми ёки бунинг яширин маъноси борми?..
Ажабланарлиси, ўтган шу тарихий шахсларнинг номини ўчиришга ҳаракат қилган, ўзини зиёли санайдиган акаларимизнинг баъзилари бугун улар асарларидан иқтибослар олиб нутқ ирод қилишаётир, мақола ёзишаётир...
Кўпчилигимизда сиёсий маданият йўқлигини биламиз, аммо виждон деган нарса ҳам борку! Қўлда имконият бор дегани тарихга, адабиётга қоровуллик қилиш, чапдаст жарроҳ янглиғ бир миллатнинг ўтмишини "операция" қилиш дегани эмаску...
Бизда шундай бўлди. Кўпчилик тарихимизнинг норасо ёзилганида русларни айблашади, уларнинг ҳам таъсири бўлгани бор гап.
Аммо ўзимизникилар бизга улардан кўра оғирроқ ситам етказдилар. Мана қаранг, Мустақиллигимизнинг бу йил 33 йиллигини нишонладик. Шу ўтган даврда эса шўролар давридан буён сояда қолаётган Шайбонийхон илк бор "Бош саҳифа"га чиқди. Бу маънавий ҳаётимизда моҳиятан жуда катта иш бўлди.
@platformauzb