"Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Туманимиздаги янгиликларни онлайн кузатиб боринг! Веб-сайт: markaziyfargona.uz
– интервьюлар,
– энг сўнгги янгиликлар
Боғланиш
тел: +99890-272-34-19;
+99897-501-39-40.
Бухгалтерия +99891-117-50-01

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳеч шошилманг....
Докторга улгурасиз...


ИБРАТЛИ рукнидан лавха

Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

Латифхўжа Эшон ФБ каналидан.


ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ БИНО

Туманимиздаги 12-мактаб таълим сифати, ўқувчиларни олий таълимга кириши бўйича республика миқёсида олди ўринларда туришини барча билади. Мактаб биноси 1974 йилда 216 ўринли бўлиб қурилган. Ҳозирга келиб 454 нафар ўқувчи 2 маҳалда билим олмоқда. Бу йил қишлоқ аҳли учун қувончли бўлди. Яқинда мактаб учун “Очиқ бюджет”да фаоллар зали қурилган эди. Мана бугун давлат дастури асосида 2 млрд. 700 млн. сўм эвазига қўшимча 240 ўринли бино қуриб, кенг жамоатчилик иштирокида фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов сектор раҳбарлари билан иштирок этишди.

–Мактаб учун қурилган янги қўшимча бино барчага муборак бўлсин, – деди туман ҳокими. – 12-мактаб республикага намуна бўлган мактаблардан. Бунга сабаб, тажрибали раҳбар, билимли устозлар йиғилганининг ва албатта маҳалланинг аҳиллиги натижасидир. Бу уюшқоқлик қолган мактабларга ҳам ўрнак бўлиши керак.

Шунингдек тадбирда фаоллар ҳам сўзга чиқишиб, янги ўқув маскани қурилгани билан табриклашди. Қурувчи томонидан рамзий калит мактаб директорига топширилиб, нуронийлар иштирокида тасма қирқилди.

Ташриф буюрганлар мактаб хоналарида яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар. Шундай шароитлар яратилгани учун Президентимизга раҳмат айтишиб, бу ердан олиму фузалолар, элга нафи тегадиган йигит-қизлар чиқишини тилаб дуо қилдилар.

Янги бино ҳовлисига яхши ниятлар билан мевали, манзарали кўчатлар экилди.






























Беш шишалик ҳаёт...
Қайси шишага етиб келдингиз?!


– Бу яхши-куя,– деди Равшанжон домла энди ҳақиқий мақсадга ўтиб.– Биласиз, кўп тадбирларимиз пайшанба, жума, шанба кунларига белгиланган. Бу тадбирлар сизсиз ўтмайди. Ундан ташқари университетга бириктирилган мактабларга, лицей ва маҳаллаларга бирга боришимиз керак! Демоқчиманки, ўша кунлари қўлингизда телефон бўп туриши шарт! Акцияни бошқа кунга белгилашингиз мумкин...
Яхшигина маош бериб турган университетимиз раҳбарларининг гапини икки қилиб бўладими? Деканимиз ўринбосарларига бир хилда “Хўп бўлади!” дейишдан бошқа жавобим йўқ, албатта!
– Хайриятки, ихтиёримда якшанба бор,– дедим дилимдагини тилимга чиқариб.– “Телефонсиз кун” акциясини дам олиш кунига кўчирдик!
Равшанжон билан хайр-хўшлашишга улгурмасимиздан Давронжоннинг рақами кўринди. Дарҳол у билан боғландим:
– Эшитаман...
– Маҳаллада депутатлар билан учрашув ҳокимга ҳам маъқул бўлибди,– деди у хушнуд бир кайфиятда.– Бунинг учун туман депутатлар Кенгаши Котибияти сизга алоҳида ташаккур изҳор этади.
– Раҳмат,– дедим ўзим ҳам шу учрашувдан қониқиш ҳосил қилиб.– Энг муҳими, халқимиз рози бўлса, бас!
– Ҳокимимизнинг битта гапи эсдан чиқмасин,– деди Давронжон буёғига сиёсийроқ тус бериб.– Якшанба ва байрам кунлари – халқ учун! Депутатлар ва ҳокимлик ходимлари айнан шу кунлари маҳаллаларни айланиб юришимиз, ҳаммаёқ топ-тоза туриши учун ҳашарлар уюштиришимиз, одамларнинг муаммоларини ўрганишимиз ва энг зарур ишларни тегишли мутасаддилар билан бирга ҳал этиб боришимиз зарур. Ана шунда халқимиз чинакам рози бўлади! Шунинг учун айнан якшанба кунлари телефонингиз ишлаб турсин. Бугунгига ўхшаб “Телефонсиз кун” акцияси, деб ўтирманг. Телеграмга ҳам қараб туринг. Сизни излаган пайтда тополмай қолмайлик...
Раҳбарларимизнинг эл манфаатини кўзлаб айтган топшириқларига “хўп” дейишдан бошқача жавоб бўлиши мумкинми?..
Суҳбат поёнига етгач, телефонимга қарадим; кун бўйи 22 киши телефон қилибди. Баъзилари 5-6 марталаб сим қоққан...
Смс ва телеграмда келган хатларни ўқий-ўқий тун ярмидан оққан маҳал кўзим илинибди. Қолгани тушга уланди. Телефоним йўқолиб қолганмиш. Одам деган тушида ҳам шунчалик сиқиладими? Телеграмдаги нозик гаплар, пластикдаги пулларни ўйлаб роса хунобим ошармиш. Шу пайт қаҳ-қаҳ кулгу эшитилди. Ортимга қарасам, Зита ва Гитага ўхшайдиган маҳмадона жувонча жилмайиб турибди. Қўлида қадрдон телефоним! Қаердандир топиб олган, шекилли.
– Бер,– деб қўл чўздим.
– Ҳоо, бериб бўпман,– дермиш маҳмадона жувонча телефонимни роса айлантириб ўйнаб.– Битта қўшиқ айтиб берсангиз, кейин оласиз.
– Мен қўшиқ айтолмайман,– дедим зўрға ўзимни ўнглаб.
– Бунақа қилиб айтасиз,– дея у диконглаб бир озарбайжонча қўшиқни ҳиргойи қила бошлади.– “Сан тул, ман тул, гал манга банд бўл, олорииим, молорииим”...
Аттанг, етолмай қолдим, у ўйнаб-ўйнаб бир эшикка кириб кетди.
Бино пештоқига қарасам, катта-катта ҳарфлар билан “БАХТ УЙИ” деб ёзиб қўйилган экан...
Алаҳсиб қолдим...
Шуям туш бўлди-ю...
Хайрият, телефоним жиринглаб, уйғониб кетдим.
Гўшакдан Рамзиддин аканинг хавотирли товуши эшитилди:
– Ҳозир дарсингизга ректорат ўқув бўлимидан Топилдиев кирар экан,– деди кафедра мудиримиз огоҳлантириб.– “Ишчи режа”, маърузалар жойида бўлсин...
– Хўп, хўп,– дедим зўрға ғўлдираб.
Ўзимни ўнглаб соатга қарасам, дарс бошланишига бир баҳя қолибди...
Оёқни қўлга олиб ишхонам томон югурдим. Йўл-йўлакай чўнтагимни пайпаслаб кўрсам, яна бўм-бўш. Об-бо, “Телефонсиз кун” акцияси бугун ҳам давом этар экан-да...

Тўлқин ЭШБЕК.
2024 йил.


Беруний бекатида метродан чиққач, қора камзулимнинг ички чўнтагига қўл суқуб, юрагим шув-в этди; чўнтак таги йиртилиб кетибди-ку?! Демак, боя оёғимга тақ этиб тушган нарса телефоним экан-да, деган ўйга бордим...
Тумонат йўловчилар орасида ортга қайтиб телефонимни излаш бефойда эканини яхши биламан. Буёғи дарсга кеч қолаяпман... Йўрға отдек факультет томон илдам-илдам қадам ташлар эканман, хаёлимда мингта нарса чарх уриб айланарди.
Телефоним йўқолганини эшитган қулоқлар нима деб ўйлашади? Биров бировга ичи ачирмиди?..
Баъзи ичиқоралар қанчалик ҳузур қилишларини тасаввур қилаяпман...
Ижтимоий тармоқларда чиқишларимни кўриб, куюб юрганлар “баттар бўл” дейишини биламан... Ҳатто, дўстларим ҳам енгил тортсалар ажабмас...
Пластик карталарда беш миллион сўмдан зиёдроқ пулим нима бўлади? Мобил телефонимни топиб олган кимса пулларимни ечиб олса-я...
Ўғлим “парол қўйиб берсай” деганида, “менга ортиқча ташвиш бўлади” деб қайтаргандим. Ана энди ўзингдан кўр, Дониш эмас – нодон домла...
***
Мобил телефоним йўқолганини сир тутганим яхши бўлди.
Ўзим учун ҳар чоршанбани – “Телефонсиз кун” деб эълон қилганимга кўпчиликни ишонтира олдим! Қўлимда телефон йўқлигини кўргач, ишонмай бўладими?..
Метродан чиқиб Миллий боғ ёнидаги кимсасиз йўлак бўйлаб одимлай бошладим. Тошкентнинг бетакрор гўзаллигини кўриш ва ҳис этиш учун бир бора мобил телефонидан воз кечиб, ён-атрофга боқиш керак экан! Эрталаб Талабалар шаҳарчаси тароватидан баҳра олган бўлсам, ҳозир ҳу нарида савлат тўкиб турган Тошкент ситининг осмонўпар биноларига, берироқда “Адиблар хиёбони”га боқиб сармаст эдим...
Бироқ, шу тобда чироқлар йўлимни минг чароғон этмасин, барибир ичим ёришмасди. Раҳматли умр йўлдошимдан айрилиб қолгандан буён қанчалик ёлғизланиб қолган бўлсам, мобил телефоним йўқолиб қолганида ундан ҳам баттарроқ ҳолга тушишни дил-дилимдан ҳис этдим... Уйим томон яқинлашар эканман, юрагим қанчалик ҳувуллаб қолганини сўз билан ифода этолмайман.
Залворли эшикда калитим шақир-шуқур қилаётган пайт ичкарида мобил телефон жиринглаётганини эшитиб, юрагим ҳапқириб кетди! Хайрият, уйда қолган экан!..
***
Ҳақиқий томоша кейин бошланди.
Ижодхонамга отилиб кирганча телефон тугмасини боссам, кимдир атай жим турибди. Рақамига қарасам: “Нўл”. Одатда юқоридан казо-казолар, пири комиллар шунақа “Нўл”дан телефон қилишарди. Бу ким бўлдийкин?
– Алёв, эшитаман,– дедим оҳиста.
Бунга жавобан икки-учта шўх-шодон аёлнинг қаҳ-қаҳаси эшитилди:
– Ва-ҳа-ҳаа...
– Кимсиз,– дедим беихтиёр юзимда табассум ўйнаб.
– “Телефонсиз кун” акцияси тугадими? Ярим оқшомгача қарамайман, деган эдингиз-ку?!
Товушидан танидим; бу ўша маҳмадона жувончанинг ўзгинаси!
– Ҳурматингиз учун телефонни кўтардим,– дедим бошқа гап тополмай.– Депутатлар билан суҳбат маъқул бўлдими?
– Ҳаммасидан қизиқроғи “Телефонсиз кун” акциянгиз маҳаллада дув-дув гап бўлаяпти,– деди яна қаҳ-қаҳ отиб маҳмадона жувонча.– Ўзи, хаёлга келмаган гапларни топиб юрасиз-де...
Шу пайт ўртага деканимизнинг ўқув ишлари бўйича муовини Абдунур домла туша бошлади:
– Алёв, эшитаман,– дедим шартта унга уланиб.
– “Телефонсиз кун” акцияси ўтказаётганингиз ҳақида эшитиб қолдим,– деди ўйчанроқ овозда.– Душанба, сешанба, чоршанба кунлари назорат кучли бўлишини яхши биласиз, ундан ташқари малака ошириш марказидан сўраб туришади. Ўша кунлари қўлингизда телефонингиз бўп турсин, келишдикми?
– Келишдик,– дедим тинчгина.– Раҳбарларимиз гапи биз учун қонун!
Суҳбат тугамасдан ўртага деканимизнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича муовини Равшанжон домла туша бошлади:
– Алёв, эшитаман,– дедим энди унга уланиб.
– “Телефонсиз кун” ғояси зўр бўлибди!– Равшанжон домла одатига кўра кўнглимни кўтариб гапирди.– Қанийди шу акцияни талабалар доим давом эттиришса!..
– Албатта,– дедим дилим ёришиб.– Баъзи талабаларга маъқул бўлди. Биз ҳам телефонимизни ётоқхонага ташлаб келамиз, дейишди!..

Показано 20 последних публикаций.