Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик қатъийлаштирилади
🔍Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
🔍Йиғилишда таъкидланганидек, интеллектуал мулк соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мавжуд қонунчиликни янада такомиллаштиришга, хусусан, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни қатъийлаштириш ва уни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришни талаб қилади.
🔍Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик кодексларига муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
🔍Хусусан, қонунчиликка интеллектуал мулк объектларига доир шахсий номулкий ҳуқуқларни бузганлик учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда, бундай объектларга оид мулкий ҳуқуқларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда, бу тусдаги ишларнинг қайси бири бўйича жиноят иши шикоят асосида қўзғатилишини назарда тутувчи ва улар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борувчи масъул давлат органини белгиловчи нормалар киритилмоқда.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг