O`zLiDeP Jizzax viloyat Kengashi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Rasmiy axborot kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
ICAPPнинг 12-Бош ассамблеяси йиғилишида ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти

Камбоджада “Тинчлик ва муроса сари” мавзуида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеяси ўтказилмоқда.

Мазкур халқаро конференцияда ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б. Якубов маъруза қилди.

Таъкидлаш жоизки, тўрт кун давом этадиган анжуманда 42 мамлакатдан 57та сиёсий партия ҳамда 200дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Осиё сиёсий партиялари ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий ва глобал муаммоларга ечим топишдан иборат.

24 ноябрга қадар давом этадиган анжуман доирасида минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алмашинув каби қатор мавзуларда давра суҳбатлари ва семинарлар бўлиб ўтади.

Камбоджа, шунингдек, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеясига раислик қилиш билан бирга, Осиё Маданий Кенгашининг учинчи йиғилиши, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг еттинчи матбуот форумига ҳам мезбонлик қилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги ташаббуслар - атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиётни таъминлашга қаратилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Давлатимиз раҳбари бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда 2025 йилга ушбу ном берилиши, бу борадаги ишларимизни янги, янада юксак босқичга кўтаради.

Шу билан бирга Ҳукуматимиз олдига йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш борасида вазифалар белгиланди. Бунда партиямиз депутатлари ҳам фаол бўлиб, сайловолди дастурида илгари сурилган қатор ташаббуслари асосида ўз таклифларимизни тақдим қиламиз. Бу орқали партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширган бўламиз. 

@a_xaitov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Diyor yangiliklari

"Yuksak maqsadlar ro'yobi - O'zLideP bilan" mavzusida ochiq muloqot

Bizni kuzatib boring:📲
Facebook | Instagram | Youtube |Telegram


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбарининг Қонунчилик палатасининг биринчи ва кейинги мажлисларида белгилаб берган вазифалар асосида ЎзЛиДеП фракцияси Ҳукумат идоралари билан яқиндан ҳамкорликда ишлаши бўйича аниқ чора-тадбирларини белгилаб олди.

Чунки, сайловолди дастурий мақсадларимизни амалга оширишда сифатли ва халқчил қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида ташаббускор вазирликлар билан олдиндан келишиб, муҳокамаларда депутатлар иштирокини таъминласак, қонунларимиз пишиқ ва пухта бўлади.

Айниқса, сайловолди дастуримиздаги хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш, тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, ер ва ер ости ресурсларидан тежамли фойдаланиш ҳамда ижтимоий вазифаларни амалга ошириш борасида муҳим ташаббусларни амалга оширишда ижро ҳокимияти билан яқиндан хамкорлик қиламиз.


Шу билан бирга, Ҳукуматимиз яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини амалга оширишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришда фаол бўлади. Бу орқали партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширган бўламиз.

Актам Хаитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: Asqarova Nigora Asqarovna
Президент Фармони билан вазирлар тайинланди.

🔸Лазиз Кудратов – инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
🔸Ботир Захидов – камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
🔸Иброхим Абдураҳмонов – қишлоқ хўжалиги вазири;
🔸Шавкат Хамраев – сув хўжалиги вазири;
🔸Шерзод Хидоятов – қурилишва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
🔸Илхам Махкамов – транспорт вазири;
🔸Жўрабек Мирзамаҳмудов – энергетика вазири;
🔸Бобир Исламов – тоғ-кон саноати ва геология вазири;
🔸Шерзод Шерматов – рақамли технологиялар вазири;
🔸Азиз Абдухакимов – экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
🔸Асилбек Худаяров – соғлиқни сақлаш вазири;
🔸Хилола Умарова – мактабгача ва мактаб таълими вазири;
🔸Конгратбай Шарипов – олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
🔸Адхам Икрамов – спорт вазири;
🔸Озодбек Назарбеков – маданият вазири;
🔸Акбар Ташкулов – адлия вазири;
🔸Бахтиёр Саидов – ташқи ишлар вазири;
🔸Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – фавқулодда вазиятлар вазири;
🔸Пўлат Бобожонов – ички ишлар вазири;
🔸Баходир  Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири этиб  тайинланди.










Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Тадбиркорликни кенгайтириш орқали камбағалликка барҳам берилади

😎 O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

✅ Кенгаш раиси Эркин Холматов эндиликдаги мақсад Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларнинг бардавом бўлишини таъминлашдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.

😎 Йиғилишда партия вилоят кенгаши ва депутатлик гуруҳлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди. Қайд этилганидек, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш, қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш давр талабидир. Шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган партиявий лойиҳалар доирасидаги туркум тадбирларни амалга ошириш ҳам жиддий жараён. Айниқса, камбағалликни қисқартириш бўйича эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш, уларни хусусий ва оилавий тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш ишларини давом эттириш лозим.

Сиёсий фаолият давомида ОАВнинг роли ва ўрни беқиёс бўлиши шубҳасиз. Шу маънода йиғилишда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларига тааллуқли долзарб мавзуларни кенг жамоатчилик эътиборига олиб чиқиш ва уларга ечим топишда яқиндан кўмакдош бўлаётган партиянинг бош нашри – “XXI аср” газетасини янада оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма мажлисда халқ ноиблари томонидан ислоҳотларнинг янги босқичида барча имкониятларни, орттирилган тажрибани белгиланган мақсад ва режаларни рўёбга чиқариш учун сафарбар этишга келишиб олинди.


#uzlidep #jizzax

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Юксак ишончга муносиб бўлиш масъулияти

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашларини тузиш ҳақидаги таклифи фуқаролик жамияти институтлари ва парламент ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқади. Улар орқали халқимиз ичига янада чуқурроқ кириб борамиз, уларни қийнаётган муаммолар бўйича самаралироқ ечимлар ишлаб чиқамиз. Илгари бу борадаги ҳамкорлик тизимсиз эди, мана энди жамоат кенгашлари ҳам катта овозга айланади.


🔗 Батафсил

• Бобур Бекмуродов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг














Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
“Ёш сиёсатчилар лигаси” фаолияти сарҳисоб қилинди

😎 “Ёш сиёсатчилар лигаси” 1 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан тадбир ташкил этилди.

✅ Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзолари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги дастури аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Маданият маркази мутахассислари ва Республика "Ёш туризм элчилари" Кенгаши жамоаси аъзолари иштирок этди.


🟢 Учрашувда “Ёш сиёсатчилар лигаси”нинг ўтган 1 йил давомидаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Ёшларнинг сиёсий билимларини оширишга йўналтирилган қатор лойиҳаларнинг самарадорлиги бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

🤝 Тадбир якунида келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
XXI asr 47-сон ).pdf
2.8Мб
😎 “XXI asr” газетасининг 21 ноябрь 47 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Президент эътирофи: Ҳаммамиз халқимизга хизматкормиз!
• Қуйи ва юқори палатада жонли мулоқотлар
• Фракциянинг янги аъзолари нима дейди?
• “Ишбилармон аёл”нинг қўлида гул ҳам бор, пул ҳам...
• Ёшлар ишончли “қанотлар”ми?
• “Қўлбола” ниқоби остидаги балою офатни билмайсизми?
• Муаллим ва зиёлилар нега анекдот қаҳрамонларига айланяпти?

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Показано 20 последних публикаций.