O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.me/a_xaitov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида депутатлар ва тадбиркорлар, акциядорлик жамияти ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Равшан Фазилов, Севара Убайдуллаева “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили" давлат дастурида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтишди.

Мулоқот давомида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти тақдим этиб келаётган суғурта хизматлари, мижозларга яратилаётган қулайликлар, бугунги кунда соҳада олиб борилаётган янгиликлар, аҳоли ишончини янада орттириш борасидаги ишлар билан таништирилди. ЎзЛиДеП мазкур ташкилот билан ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ тадбиркорлар ва ходимлар партия сафига қабул қилиниб, янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

#uzlidep #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#OAVda_biz

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан яйловлар муҳофазаси ва улардан оқилона фойдаланишга оид давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #muloqot

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Тойлоқда ҳисобот - сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

😎 O’zLiDeP Тойлоқ туман бўлими таркибида ўз сафларига 10674 нафар аъзоларни бирлаштирган 74 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, айни кунларда ушбу қуйи бўғинларда муҳим жараён, ҳисобот -сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

🔼 Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласида ташкил этилган қуйи бўғин ўз сафига 25 нафар партия фаолларини бирлаштирган.

✅ Ҳисобот-сайлов йиғилишида дастлаб етакчи Комил Ҳамроевнинг ҳисоботи эшитилди.

🗣️ БПТ раиси таъкидлаганидек ҳисобот даврида партиявий тарғибот-ташвиқот тадбирларида, сайловолди жараёнларида ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этишди.

➡️ Йиғилиш иштирокчилари етакчи ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва Комил Ҳамроев қуйи бўғин раиси этиб қайта сайланди.

📌 Йиғилишда партия Сайловолди дастуридаги ва “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қуйи бўғиннинг иш режаси белгилаб олинди.

#uzlidep #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Ўрганиш ва мулоқотлардан - амалий ишга

😎 Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Комилжон Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январда эълон қилинган “Яйловларни мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сон Фармони ижросини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ахбороти эшитилди.

✔️ Йиғилиш иштирокчилари ушбу фармон мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, унда белгиланган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажариш юзасидан ҳамкорликда бажариладиган аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

🔼 Ишчи гуруҳ ўрганишлари асосида вилоятнинг бошқа туманларида ҳам O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари мутасаддиларнинг ҳисоботларини эшитмоқдалар.

#uzlidep #deputatlik_guruhi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎 ЎзЛиДеПнинг бепул тиббий кўрик акцияси замонавий хусусий клиникаларда ташкил қилиняпти.

#uzlidep #tibbiyot

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#OAvda_biz

😎 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси йўналишида парламент эшитувига муносабат

• Абдуманноп Бўриев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 O'zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши ва Каттақўрғон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

🔼 Йиғилишда Кенгаш ва депутатлик гуруҳининг 2025 йилги иш режалари муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

✔️ Шунингдек йиғилишда туман МТМБ бўлими раҳбари Ш.Султонов ва туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлимининг директори Л. Абдуқаҳҳаровнинг ҳисоботи тингланди.

🗣️ Ташкилот раҳбарлари депутатларнинг саволларига жавоб берди. Депутатлар келгусидаги ташкилот раҳбарларининг ишлари учун кўрсатмалар берди.

#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Депутат ёрдамчиси аҳоли мурожаатини жойига чиқиб ўрганди

😎 Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги "Халқобод" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Роза Остонова 8-давлат мактабгача таълим ташкилотининг болалар майдончасига қум ётқизиб беришда амалий ёрдам сўраб Олий Мажлис Қонунчилик платаласи депутати Виктор Пакка мурожаат қилган эди.

✅Депутат ёрдамчиси Давронбек Камолиддинов мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида болалар майдончасига махсус қум олиб берди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Показано 8 последних публикаций.