Ruqya-dam solish


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ТИБ ВА ДАМ
RUHIY BARQARORLIGINI YO`QOTGANLAR UCHUN
Murojaat uchun:
972726114
942796114

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#бировлардан шикоят қилишдан олдин...

Бу – инсон, у пойабзалидан шикоят қилади, ҳолбуки муаммо оёғида!

– Самуэл Беккет


https://t.me/JinChiqarishRuqya


#эҳтиёт бўлинг!

Кўз тегиш ҳақиқатдир

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтган:

Кўз тегиш инсоннинг ахлоқига таъсир қилади, унинг кўнглини тор ва руҳини зиқ қилади.
Шунингдек, унинг ақли ва зеҳнига ҳам таъсир қилиб, уни ақлдан оздириши ҳам мумкин.

Манба: "Ад-Даа ва ад-Дава" китоби.

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Кўз тегиши масжид имоми жума куни фойдаланиши учун ҳадя қилинган минбарга ҳам таъсир қилган.

Масжидда . . .

Намозхонлар ичида...

Жума кунида ...

Зайтун дарахтидан ясалган минбарга...

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Ифторлик дуоси

«اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ، وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ.

ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ إنْ شَاءَ اللَّهُ تَعَالَى.

يَا وَاسِعَ الْفَضْلِ اغْفِرْ لِي.

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي هَدَانِي فَصُمْت، وَرَزَقَنِي فَأَفْطَرَتْ»

Аллоҳим, Сенинг ризолигинг учун рўза тутдим,
Сен берган ризқ ила ифтор қилдим,
Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим.

Чанқоқ кетди, қон томирлар сероб бўлди, ажр-мукофот Инша Аллоҳ собит бўлди.

Эй фазлу карами кенг Зот, мени мағфират эт!

Ҳамду сано Ўзига ҳидоят бергани учун рўза тутганим, ризқ бергани учун ифтор қилганим Аллоҳга хосдир.

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Агар одамлар сизни юзингизга мақташса,

«Аллоҳим, мен ҳақимда билмаган нарсаларини мағфират қил,
улар айтаётган нарсалари учун мени жазолама,
ва мени улар ўйлаганидан ҳам яхшироқ қил», деб қўйинг.


Хотира сустлашишидан азият чекаётган, турмуш қуриш масаласида,
оилавий келишмовчиликларда муаммода турганлар ҳаққига дуоларингизда эслаб ўтишларингиздан умидвор бўлган юртдошларимиз бор...


https://t.me/JinChiqarishRuqya


Иблис нега кофир бўлган?

Имом Қарофий “Фуруқ” да айтади:
Менинг билишимча инсонлар Иблиснинг кофир бўлиши Одам алайҳис салом билан бўлган воқеага боғлик эканига иттифоқ қилганлар...

Бироқ бу жойда унинг кофир бўлишининг сабаби буюрилган саждани бажармагани эмас.
Ундай десак ҳар бир саждага буюрилган, лекин сажда бажо қилмаган шахс кофир бўлар эди.
Шунингдек, унинг кофир бўлишига сабаб ҳасади ҳам эмас эди.
Унда ҳар бир ҳасадчи кофир бўлар эди.
Унинг осийлиги ва фосиқлиги ҳам куфрига сабаб бўлмаган.
Ундай бўлса ҳар бир фосиқ ва осий кофир бўлар эди.
Бу масала кўпчиликка мушкил кўринди.
Билиб қўйинг! Иблисниинг кофир бўлишига сабаб шуки, у Аллоҳ таолони зулм ва ноҳақликка нисбат берди.
Бу унинг “Мен ундан (Одамдан) яхшиман. Мени ўтдан яратдинг. Уни лойдан яратдинг” деган сўзидан билинади.
Яъни улуғ нарсани ҳақир нарсага сажда қилишга буюриш яхши иш эмас, бу ноҳақлик ва зулм, демоқда.
Мусулмонлар бир овоздан Аллоҳ таолони ушбу ишга нисбат бериш куфр эканига иттифоқ қилганлар. Чунки бу катта журъатдур.

https://t.me/habibullohdomla

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Репост из: Muslim.uz
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.


📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #vaqtlar #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ

Шом еган ой яшнаган пайти,  
Яқинларда тинганда азон,
Болалардек рамазон айтиб
Остонада турар рамазон.

Бисотимда неки бор, барин
Қўлларингга қўшқўллаб тутай.
Бир қучоқла тўлдириб бағрим,
Ғамларимни буткул унутай.

Эшигимни топганинг не бахт,
Танлаб-танлаб келганинг гўзал!
Сиғмай қолиб оламга бу вақт,
Соғинганим билганинг гўзал!

Ўттиз кеча зиёфат берай,
Қулинг бўлай ўттиз кундузинг.
Фармонингга бош эгиб келай,
Остонамга келганда ўзинг.

Шом еган ой яшнаган пайти,  
Юлдузчалар милтиллаган он.
Болалардек рамазон айтиб
Дарвозамда турар рамазон.

Раҳмат билан келдим дейди у,
Мағфиратга борми харидор?
Дунёсига туганмас хайру
Охиратга борми харидор?

Кел, қўлларинг ўпай, султоним,
Кулбам узра келтирдинг шараф.
Кундуз каби кулди осмоним,
Тўймаяпман кўзингга қараб...

Шом еган ой яшнаган пайти,  
Ўз уйига қайтганда шаъбон.
Бўй кўрсатар рамазон айтиб
Остонада турган рамазон.

Ўткирбек Муҳаммадсобир

https://t.me/utkirbek_muhammadsobir


Филлардан ҳазир бўлинг

Сарлавҳани кўриб ҳайрон бўлишингиз мумкин, лекин мақолани охиригача ўқигач сиздаги ҳайрат кетади деб ўйлайман.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ одатларига кўра Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари Ҳарами шарифда, толиби илмларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан дарс бериб ўтирган эдилар. Атрофларини тўлдириб ўтирган шогирдлар устозларига қулоқ солиб, улуғ имом ривоят қилиб айтаётган ҳадисларни тинглаб ўтиришар эди.
Тўсатдан бир киши: “Фил келди, Мадинага баҳайбат фил келди”, деб бақириб қолди.
Мадина аҳли шу пайтгача фил кўрмаган, фил ҳақида тасаввурлари ҳам йўқ эди. Чунки, Мадина филлар диёри эмас.
Бу гапни эшитган талабалар филни кўриш учун ҳаммалари ташқарига отилдилар ва Имом Моликни ёлғиз ўзларини қолдириб, масжиддан чиқиб кетдилар. Имом Молик қарасалар ҳамма толиби илмлар чиқиб кетган, фақатгина ёлғиз Яҳё ибн Яҳё Лайсий ўтирган эди.

Имом Молик Яҳё ибн Яҳё Лайсийга: “Нега сен ҳам толиблар билан бирга чиқмадинг. Ë илгари филни кўрганмидинг?” дедилар.

Яҳё ибн Яҳё Лайсий: “Мен Мадинага Имом Моликни кўргани келганман, фил кўргани келмаганман”, деб жавоб берди.

Бу ҳолни тааммул қилиб кўрсак, масжидга келганлар ичида биргина толиби илм нима учун келганини, мақсади нима эканини яхши англаб етганига шоҳид бўламиз.
Шунинг учун у ўрнидан силжимади, ўнга ё чапга алангламади, куч-қувватини, қобилиятини керакмас нарсага сарфламади. Бошқалар эса кўриш, завқланиш ва кўнгилхушлик учун чиқиб кетдилар.
Улар билан бунинг орасидаги катта фарққа бир қаранг-а!

Бу собитликнинг натижаси ўлароқ Яҳё ибн Яҳё Лайсийнинг Имом Моликдан ривояти Муваттодаги мўътамад ривоят бўлиб қолди.
Аммо филни кўргани чиқиб кетган бошқа талабаларнинг номини эса тарих саҳифалари бизгача эслаб қолмади. Имом Молик ва Имом Яҳё ибн Яҳё Лайсийнинг номи эса тарих саҳифаларида мухрланиб қолди.

Рамазонда "филлардан" эҳтиёт бўлинг!!!


https://t.me/JinChiqarishRuqya




#эътиборли бўлинг

1. Умумий тўсиқлар ва муаммолар, ишларни сабабсиз юришмай туриб қолиши

2. Хусусан, ухлаш вақтида нафас қисилиши

3. Қулоқларда шовқин ёки қичиш

4. Айниқса, ухлаш вақтида кучли шаҳвоний ҳохиш

5. Порно фильмлар томоша қилишга мойиллик

6. Ечиниб кийимсиз юришга мойиллик

7. Одамларни ўзингиздан безор бўлишаяпти, деб ҳис қилиш

8. Тушда илонлар кўриш

9. Итлар ҳақида тушлар кўриш

10. Хароб ва ташландиқ жойлар ҳақида тушлар кўриш

11. Ялғизликда ўзини қониқтириш (онанизм)

12. Намоз ўқишда оғирлик ҳис қилиш, малолланиш

13. Қуръон ёки азон эшитишни ёмон кўриш

14. Ёлғиз қолишни ёқтириш

15. Оиладаги жиддий сабаблар содир бўладиган муаммолар, тездан уриш-жанжал алангалашиб кетиши

16. Номаҳрам яланғоч аёлларга қараш, томоша қилиш истаги

17. Доимий асабийлик

18. Келажакдан қўрқиш

19. Фикр ва васвасаларга тушиш

20. Оёқларда сабабсиз оғриқ

21. Сабабсиз қорин оғриғи

22. Бошда сабабсиз доимий оғриқ

23. Тананинг турли жойларида сабабсиз, зарбаларстз кўкарган излар пайдо бўлиши

24. Қўллардан куч кетиши, ожизлик, чарчоқ сезилиши

Ўзингизга бир дам солдириб кўринг!!!

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Хайрли барокатли манфаатли бўлсин!


#баракотланиш умиди

Имом Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагича келади:
Биз Расулуллоҳ билан бирга турган вақтимизда ёмғир ёғиб қолди. Расулуллоҳ бош кийимларини (бошқа бир ривоятда елкаларидан кийимларини) ечдилар ва ёмғир у зот(баданлари)га тушди.
Биз: "Нега бундай қилдингиз?" дедик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Чунки, бу (ёмғир) яқинда ҳам Роббисининг ҳузурида эди.", дедилар.

Яъни: табаррук маскандан тушиб келмоқда шунинг учун баракасидан умидворд бўлдим, демоқдалар.

#Дуо#ёмғир

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғаётганда:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

“Аллоҳумма соййибан наафиъан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Дуолар ижобат бўладиган вақтлардан бири ёмғир ёғиб турган вақтдир


#барча аёл-қизларга мурожаат!

Агар аёл киши эҳтиёж сезса, унга шариатга мувофиқ равишда руқя қилувчи инсонга мурожаат қилиши мумкин.
Бу ишга уламолар рухсат берган, бироқ унинг ҳалол бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиш лозим:

1. Роқий – эътиқоди тўғри, руқяда шариатга мос йўл тутувчи, ишончли ва покиза инсон бўлиши лозим. Шунингдек, номус ва ҳаё масаласида беэътиборликка йўл қўймайдиган киши бўлиши шарт.

2. Аёл ёлғиз бўлмаслиги керак. У билан бирга маҳрами ёки бир неча аёл бўлиши керак, шунда у роқий билан ёлғиз қолмайди.


3. Кийими исломга мос бўлиши лозим.
У зийнат ва атирлардан воз кечиши, ҳижобга қатъий риоя қилиши ҳамда танийдиган жойларини кўрсатмаслиги лозим.

4. Роқий аёл танасига тегмаслиги керак.
Ҳатто мато орқали ҳам у аёлга қўл теккизмаслиги лозим, чунки руқяни бундай қилмасдан ҳам бажариш мумкин.

Шунингдек, аёл киши руқя вақтида кучли ҳаракат ва ҳушсизликка тушиб қолиши мумкинлиги сабабли ҳаддан ташқари эҳтиёт бўлиши, кийимининг ечилиб кетиш эҳтимолини ўйлаб, ўзига янада қаттиқроқ эътибор бериши лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳам бир аёлга жин таъсир қилган ва у оғир ҳолатда бўлган.
Шунда Пайғамбаримиз унга дуо қилиб, "Бас, сен сабр қилгин, сен учун жаннат бор", деб айтганлар.
Аёл эса бу ҳолатда ҳам номусини сақлашни хоҳлаб, "Мени очиқ ҳолатда қолдирмаслик учун дуо қилинг", деб илтимос қилган.

Шунинг учун ҳам аёл киши роқий билан гаплашганда муомаласига эҳтиёт бўлиб, мулойим овоз чиқармайди, кераксиз саволлар бермайди ва ортиқча суҳбатга берилмайди.
Баъзи роқийлар ўз чегараларини билмай, шариат қоидаларини бузиб юборади, Аллоҳ уларни ҳидоят қилсин! Ҳар қандай инсон, қанчалик тақводор бўлмасин, ўзини фитнадан ҳимоя қилишга эҳтиёжи бор.

Энг афзал йўл – аёлнинг ўзига руқя қилиши ёки унинг маҳрами унинг учун руқя ўқиб беришидир.
Бу усул ҳам самарали, ҳам аёл кишининг номусини ва ҳимоясини кафолатлайди.

Бу муҳим маслаҳатни бошқалар билан баҳам кўринг, шунда сизга ҳам ажр ёзилади!

https://t.me/JinChiqarishRuqya


### Поранинг ҳукми

Исломда пора бериш ва олиш қатъий тақиқланган бўлиб, бу жамиятда фасод тарқатадиган ва ҳақларнинг йўқолишига олиб келадиган катта гуноҳлардан ҳисобланади. Қуръон, ҳадис ва уламоларнинг ижмоъида пора тақиқлангани аниқ баён қилинган.

### Поранинг маъноси
Пора – бу ҳақни бекор қилиш ёки ноҳақ ишни амалга ошириш учун берилган пул ёки бошқа манфаат. Бу, масалан, бирор шахс ўз ҳақи бўлмаган нарсани олиш ёки адолатсизликка йўл қўйиш учун пора беришини ўз ичига олади.

ХАЛОЛДАН ТОПИБ ҲАЛОЛГА САРФЛАШДА ҲИСОБ-КИТОБ БОР!!!

ҲАЛОЛДАН ТОПИБ ҲАРОМГА
ҲАРОМДАН ТОПИБ ҲАРОМГА САРФЛАБ САВОБ УМИД ҚИЛИШ КУФР-ДИНДАН ЧИҚИШГА САБАБ БЎЛАДИ.


### Поранинг ҳаромлигига далиллар
1. Қуръони Каримдан:
- Аллоҳ таоло айтади:
*"Ва молларингизни ноҳақ йўл билан еманглар, уни ҳукмдорларга (пора сифатида) бериб, одамларнинг молидан бир қисмини гуноҳ орқали ейиш учун ҳаракат қилманглар, ҳолбуки сиз биласиз"* (Бақара: 188).
Ушбу оят пора орқали ноҳақ ишларни амалга оширишни қатъий тақиқлайди.

- Аллоҳ пора ейдиганларни *"Суҳт ейувчилар"* деб атаган (Моида: 42).
Бу уларнинг ҳаром йўл билан топган молларини мазаммат қилади.

2. Ҳадиси шарифдан:
- Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар:
*"Аллоҳ пора берувчи, пора олувчи ва улар ўртасида воситачилик қилувчини лаънатлади"* (Термизий ва Абу Довуд ривояти).
Бу ерда пора бериш, олиш ва воситачилик қилиш барча ҳаром эканлиги таъкидланган.

3. Уламоларнинг ижмоъи:
- Барча уламолар пора бериш ва олишни ҳаром деб эълон қилганлар, чунки бу ноҳақ йўл билан мол ейиш ва жамиятда адолатсизликка сабаб бўлади.

### Поранинг ҳукмлари
- Олувчи, берувчи ва воситачи учун ҳаром:
- Пора бериш, олиш ёки воситачилик қилиш ҳаромдир. Чунки бу гуноҳ ва адолатсизликка ёрдам бериш ҳисобланади.

- Истиcнолар:
- Агар бирор киши ўз ҳаққини қайтариб олиш ёки зулмдан қутулиш учун пора беришга мажбур бўлса ва бошқа йўли бўлмаса, бу ҳолда гуноҳ порани олган шахсга тушади.
Аммо бу фақат зарур ҳоллардагина рухсат этилади.


### Поранинг зарарлари
1. Жамиятда адолатсизлик ва фасод тарқалиши.
2. Ҳуқуқларнинг йўқолиши ва муассасаларга ишончнинг сусайиши.
3. Пора билан шуғулланганларга Аллоҳнинг лаънати тушиши.
4. Ҳукмдорлар ва фуқаролар ўртасида фасод тарқалиши.

### Пора ва совғанинг фарқи
- *Пора*:

Нохақ ишни амалга ошириш ёки ҳақни бекор қилиш мақсадида берилади.

- *Совға*:

Меҳр-мурувват кўрсатиш ёки яхшилик қилиш ниятида берилади. Асосий фарқ – ният ва мақсаддадир.

### Хулоса

Пора Ислом шариатида ҳаром қилинган бўлиб, у адолатсизликка ва жамиятда фасод тарқалишига сабаб бўлади.
Мусулмонлар пора беришдан ҳам, олишдан ҳам узоқ туришлари лозим, фақат зарурат ҳолатлари истисно қилинади.

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"ЮҚОРИДАН" текширув келяпти!

Тафтишга тайёрмисиз?!?

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соғиндингизми, кутяпсизми...?!

Мен соғиндим....

Соғинганларга юбориб қўйинг!!!

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Нега Рамазон ойида ҳам шайтон ва жинлар мусулмонларга зиён зарар беришдан тийилмайди

Рамазон ойида шайтонлар ва жинларнинг мусулмонларга таъсири ҳақидаги саволга жавоб бериш учун, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига асосланиш лозим.
Ушбу ҳадисларда Рамазон ойи кириши билан жаннат эшиклари очилиши, дўзах эшиклари ёпилиши ва шайтонлар кишанланиши ҳақида хабар берилган.

Шайтонлар кишанланиши нима англатади?

1. Фақат марида (исёнкор) шайтонлар кишанланади: Ҳадисларда айтилишича, Рамазонда фақат энг ёмон ва исёнкор жинлар (марийд шайтонлар) кишанланади. Аммо барча жинлар ёки шайтонлар эмас, шунинг учун уларнинг баъзилари таъсир кўрсатишда давом этиши мумкин.

2. Таъсирнинг камайиши: Шайтонларнинг кишанланиши уларнинг таъсирини бутунлай йўқ қилишни англатмайди.
Улар ўз таъсирини камайтирган ҳолда инсонларга васваса қилишлари мумкин. Шунингдек, инсонларнинг йил давомида ўз нафси ва ёмон одатлари ҳам гуноҳ қилишга сабаб бўлиши мумкин.

3. Инсон шайтонлари озод бўлиб қолади:
Ҳадисларда инсонлар орасидаги "шайтон" деб аталадиган ёмон одамлар Рамазонда ҳам ўз фаолиятларини давом эттиришлари мумкинлиги таъкидланган.

4. Ибодат қилиш имкониятининг ошиши: Аллоҳ таоло Рамазон ойида бандалари ибодат қилишлари учун уларга қулай муҳит яратади.
Шайтонларнинг таъсири камайиши орқали мусулмонлар яхшиликка кўпроқ мойил бўладилар ва гуноҳдан узоқлашадилар.

Нима учун гуноҳлар содир бўлади?

Рамазонда ҳам гуноҳлар содир бўлиши мумкинлигининг бир неча сабаблари бор:

- Инсоннинг йил давомида нафси ва ёмон одатларга кўмилиб ботиб кетиши.

- Барча шайтонларнинг эмас, фақат марийд шайтонларгина кишанланиши.

- Инсон шайтонлари (ёмон одамлар)нинг фаолияти давом этиши.

Шу сабабли, Рамазонда шайтонларнинг таъсири камайса-да, инсонларнинг ўз нафсини тарбия қилиши муҳим аҳамият касб этади.


https://t.me/JinChiqarishRuqya

Показано 20 последних публикаций.