Фаришта жавоб қайтариб турган эди!
Бир киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам ҳам ўша ерда эдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишига ҳеч нарса демади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ажабланиб,
табассум қилиб ўтирдилар. Ҳалиги киши сўкишни ҳаддан оширганидан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир нарса деб унга жавоб қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
аччиқланиб туриб кетдилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан бориб сўради:
-Эй Аллоҳнинг Расули! У мени сўкканида ўтирдингиз, аммо мен жавоб қайтарганимда ғазабланиб туриб кетдингиз?!
Набий алайҳиссалом дедилар:
Бир фаришта сен билан бирга бўлиб, ҳалиги сўккан кишига жавоб қайтариб турган эди. Сен жавоб қайтаришни бошлаганингда
фаришта кетиб, шайтон келди. Мен шайтон билан бир жойда ўтирмайман!
Сўнгра яна дедилар:
- Учта нарса ҳакдир: зулм кўрган киши зулмга сабр этса,
Аллоҳ унинг иззатини оширади; бир банда кишиларга саҳоват қилса,
Аллоҳ унинг молини янада кўпайтиради; ким тиланиш эшигини очса,
Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади!اللهم صل على سيدنا محمد ✨
📝
@habibullohdomla