Филлардан ҳазир бўлинг
Сарлавҳани кўриб ҳайрон бўлишингиз мумкин, лекин мақолани охиригача ўқигач сиздаги ҳайрат кетади деб ўйлайман.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ одатларига кўра Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари Ҳарами шарифда, толиби илмларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан дарс бериб ўтирган эдилар. Атрофларини тўлдириб ўтирган шогирдлар устозларига қулоқ солиб, улуғ имом ривоят қилиб айтаётган ҳадисларни тинглаб ўтиришар эди.
Тўсатдан бир киши: “Фил келди, Мадинага баҳайбат фил келди”, деб бақириб қолди.
Мадина аҳли шу пайтгача фил кўрмаган, фил ҳақида тасаввурлари ҳам йўқ эди. Чунки, Мадина филлар диёри эмас.
Бу гапни эшитган талабалар филни кўриш учун ҳаммалари ташқарига отилдилар ва Имом Моликни ёлғиз ўзларини қолдириб, масжиддан чиқиб кетдилар. Имом Молик қарасалар ҳамма толиби илмлар чиқиб кетган, фақатгина ёлғиз Яҳё ибн Яҳё Лайсий ўтирган эди.
Имом Молик Яҳё ибн Яҳё Лайсийга: “Нега сен ҳам толиблар билан бирга чиқмадинг. Ë илгари филни кўрганмидинг?” дедилар.
Яҳё ибн Яҳё Лайсий: “Мен Мадинага Имом Моликни кўргани келганман, фил кўргани келмаганман”, деб жавоб берди.
Бу ҳолни тааммул қилиб кўрсак, масжидга келганлар ичида биргина толиби илм нима учун келганини, мақсади нима эканини яхши англаб етганига шоҳид бўламиз.
Шунинг учун у ўрнидан силжимади, ўнга ё чапга алангламади, куч-қувватини, қобилиятини керакмас нарсага сарфламади. Бошқалар эса кўриш, завқланиш ва кўнгилхушлик учун чиқиб кетдилар.
Улар билан бунинг орасидаги катта фарққа бир қаранг-а!
Бу собитликнинг натижаси ўлароқ Яҳё ибн Яҳё Лайсийнинг Имом Моликдан ривояти Муваттодаги мўътамад ривоят бўлиб қолди.
Аммо филни кўргани чиқиб кетган бошқа талабаларнинг номини эса тарих саҳифалари бизгача эслаб қолмади. Имом Молик ва Имом Яҳё ибн Яҳё Лайсийнинг номи эса тарих саҳифаларида мухрланиб қолди.
https://t.me/JinChiqarishRuqya

Рамазонда "филлардан" эҳтиёт бўлинг!!!
https://t.me/JinChiqarishRuqya