Афғонистон ўзбекларининг тарихи ва бугуни бўйича манбалар, маърузаларимда фойдаланганларим. Қизиқ бўлса, танишиб
чиқарсизлар.
-
Маликшоҳ Ҳусайн Сеистоний, Тарихи иҳё ал-мулук. Ушбу солномада XVI-XVII асрларда рўй берган ўзбек-Сафавий урушлари тарихига асосий урғу берилади. Бу урушларнинг асосий қисми бугунги Афғонистон ҳудудида рўй берган;
-
Муҳаммад Юсуф Мунший, Тарихи Муқимхоний. Афғонистон ҳудудидаги ўзбеклар тарихи ҳақида кўп маълумот бор;
-
Бўрибой Аҳмедов, Балх тарихи. Афғонистон ҳудудидаги энг йирик ўзбек давлати тарихи бўйича фундаментал тадқиқот;
-
Арминий Вамбери, Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат. Ўзбек хонликлари қаторида Афғонистондаги ўзбекларнинг 1850-1860-йиллардаги аҳволи юзасидан зўр маълумотлар берилган саёҳатнома;
-
Иван Яворский, 1878-1879 йилги рус элчилигининг Бухоро ва Афғонистонга саёҳати кундалиги;
-
Андрей Снесарев, Афғонистон;
-
Аҳат Андижон, Туркистон мужодаласи. Чет элда туриб СССРга қарши курашган ва Туркистон қуришга ҳаракат қилган турли гуруҳлар ва шахсларнинг бирлаштирилган тарихи. Афғонистон ҳақида кўп маълумот бор;
-
Камолуддин Абдуллаев, Шинжондан Хуросонгача. Бу муҳташам тадқиқотда ҳам Афғонистондаги муҳожирлар тарихига асосий урғу берилади;
-
Лев Соцков, Номаълум айирмачилик. Афғонистонда Иккинчи жаҳон уруши йилларида рўй берган воқеалар юзасидан кўп маълумот бор;
-
Қаҳрамон Ражабов, Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар;-
Ходия Ҳошимбеков, Шимолий Афғонистон ўзбеклари;
-
Насриддин Назаров, Афғонистон ўзбеклари.
Шу мавзуда Камолуддин Абдуллаевнинг бир қанча яхши мақоласи бор:
-
Афғонистондаги тожик диаспораси: немис болғаси ва совет сандони орасида;
-
Лақайлик Наполеон. Иброҳимбекнинг Қизил армияга қарши туриши ҳақида;
-
Охирги манғит;
-
Амир Омонулла ва совет Ўрта Осиёси.©️
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy