Репост из: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ Энди томорқани қаровсиз қолдириб бўлмайди
Бугун аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликдан чиқариш, ўзини-ўзи банд қилишда томорқачиликнинг ўрни беқиёсдир. Шу боисдан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишда иссиқхоналар қуриб бериш, турли маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш, бир йилда 3-4 мартагача ҳосил олиш, имтиёзли кредитлар ажратиб бериш борасида тизимли ислоҳотлар олиб бориляпти ва бу ўзининг самарасини бермоқда
Лекин ушбу имкониятлардан фойдаланмасдан ўз томорқасини қаровсиз қолдирган хонадонлар ҳам бор. Эндиликда аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар чоракда текширув ўтказилади. Ушбу текширувлар давомида хонадонлардаги томорқалар ва ижарага берилган ерларда экин экилмаган ёки улар қаровсиз қолдирилган ҳолатлар аниқланса, бунга қатъий чоралар кўрилади.
Яъни бундай фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилмайди. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун моддий ёрдамлар, жумладан, бола пули тўхтатилади. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.
Мазкур чоралар ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш мақсадида жорий этилмоқда. Шунингдек, ер эгаларига ўз томорқаларини самарали ишлатиш бўйича тавсиялар ва зарур қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам тақдим этилади.
@a_xaitov