🟢 Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари Кенгаши раиси А.Хаитов Деновлик фермерлар билан “Сурхон Искандар соҳиллари” фермер хўжалиги дала шийпонида учрашиб, мулоқот қилди.
Дунё аҳолиси кўпайиб, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётган бир шароитда аграр соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш долзарб масалага айланган ва фермерларнинг ваколатлари кенгайтирилиб, кўп тармоқли фермер хўжаликлари вужудга келди.
Ҳақиқатан ҳам бугун кафтдек ердан фойда олиб, рўзғорини обод қилаётган юртдошларимиз кўп бўлиб, улар қаторида “Баҳор” маҳалласида яшовчи миришкор деҳқон Акмал Маматмўминов ҳам 30 сотих томорқада пиёз, ош лавлаги, кўкатлар ва бошқа турдаги сабзавотлар етиштириб, жорий йилнинг ўзида 60-70 млн сўм соф даромад олиб, такрорий экинлардан яна 20-30 млн сўмгача даромад олиш ниятида.
Бундан ташқари хонадонда ўқув тажриба майдончаси ҳам ташкил этилган бўлиб, унда мини трактор, мотокультиватор, музлатгич ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган ускуналар ва ўқув хонаси ҳам мавжуд.
web /
facebook /
Instagram /
YouTube /
twitter