Aktam XAITOV | rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


☑️ Соҳада “хомашё – қайта ишлаш – илм ва технология – тайёр маҳсулот” занжири кенгайтирилади.

Бунинг натижасида мамлакатимиз саноатида ноёб минераллардан самарали фойдаланиш бўйича янги имкониятлар ишга солинади
.

Давлатимиз раҳбари ҳузурида шу йил 7 март куни бўлиб ўтган саноат учун муҳим минераллар хом-ашё базасини кенгайтириш ва қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тақдимотда бу ҳақида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Таъкидланганидек, келгуси уч йилда 28 та ноёб минерал бўйича 2,6 миллиард долларлик 76 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Бунинг учун хомашё базасини кенгайтириш мақсадида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларига қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Энг асосий вазифа – замонавий технологияларни қўллаб, қиммат хомашёни рудадан ажратиб олиш, софлигини ошириш ва юқори қийматли маҳсулотлар яратиш экани кўрсатиб ўтилди. Масалан, “Ингичка” конидаги вольфрам концентрати бойитилса, қўшилган қиймат 2 карра ошади. Ҳозирча шу каби 18 та лойиҳа ишлаб чиқилган.

Соҳада “хомашё – қайта ишлаш – илм ва технология – тайёр маҳсулот” занжирини кенгайтириш мақсадида молибден ва вольфрамга бой Тошкент ва Самарқанд вилоятларида технопарклар ташкил қилиш таклифи билдирилди.

Давлатимиз раҳбари бу борада саноат тажрибалари ва технология трансферини амалга ошириш, замонавий лаборатория ва ўқув марказлари очиш бўйича топшириқлар берди. Умуман, “тўртинчи саноат инқилоби” даврида муносиб ўринга эга бўлиш учун мустаҳкам замин яратиш зарурлиги таъкидланди.

ЎзЛиДеП ўз сайловолди дастурида иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноат соҳасида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва инвестициявий муҳитни яхшилашни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаган. Шу боис, Президентимизнинг мазкур ташаббуслари партиямиз дастурий мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

@a_xaitov


Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Бу ҳақида Президентимиз Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил қилинган байрам тадбирида алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари муҳтарама оналар, азиз опа-сингилларни самимий қутлар экан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, қадр-қимматини улуғлаш давлатимиз сиёсатида етакчи ўринда эканини таъкидлади.

Байрам табригида партиямиз мақсад ва ғояларига ҳамоҳанг бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу борадаги амалий қадам сифатида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу кенгаш жойларда аёл тадбиркорларни қийнаётган ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш бўйича тўғридан-тўғри парламент олдига масала қўйиш ваколатига эга бўлади.

Бу йил маҳаллаларда аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун қўшимча 3,3 триллион сўм ажратилади. Хусусан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида яна 100 миллион доллар берилади. Бунга қўшимча равишда тижорат банклари ҳам 100 миллион доллар жалб қилиб, маҳаллаларда ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларга 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратади.

Қайд этилганидек, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 4 босқичли янги тизим йўлга қўйилади. Биринчи босқичда бизнесга қизиққан, лекин кўникмаси бўлмаган 20 минг нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилади. Иккинчи босқичда ўзини ўзи банд қилган 100 минг нафар аёлнинг кичик тадбиркор бўлишига кўмаклашилади. Учинчи босқичда “Ҳамроҳ” компанияси ҳар бир туманда 2 тадан кичик корхона намунали ўрта бизнес даражасига олиб чиқишга масъул бўлади. Тўртинчи босқичда энг фаол 50 нафар аёл тадбиркор йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошадиган “чемпион тадбиркор”га айлантирилади.

Бу йил касб-ҳунарга ўқитиш, ишли қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 2 миллион нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Президентимизнинг хотин-қизларимизни барча соҳаларда қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббусларини тўлиқ эътироф этамиз, O‘zLiDeP ҳам ана шу юксак эътирофга ҳамоҳанг равишда ўз дастурий вазифалари ижросини таъминлашда фаол иш олиб боради.

@a_xaitov


☑️ Партиямизнинг жонкуяр, фидойи опа-сингилларимизни байрам билан қутладик

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, партиямиз ходимлари ва фаолларимиз иштирок этди.

Барча хотин-қизларимиз, опа-сингилларимизни байрам билан самимий табриклаб, илиқ дил изхорларимизни билдирдик.

Нафосат ва гўзаллик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Яқинларингиз ва элу юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!

Байрамингиз муборак бўлсин!

@a_xaitov


Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва партиямизнинг парламентдаги фракцияси ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган опа-сингилларимиз, нуроний онахонларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни – гўзаллик ва нафосат байрами билан самимий муборакбод этади.

Мамлакатимизда хотин-қизлар тобора кўпроқ эъзозланаётгани, қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ.

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан яна бир гуруҳ фаол хотин-қизларимиз давлат мукофоти билан тақдирландилар. Юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида партиямизнинг ташаббускор хотин-қизлари борлиги бизга юксак фахр ва ифтихор туйғуларини бағишламоқда.

O‘zLiDeP ҳам ана шу юксак эътирофга ҳамоҳанг равишда ўз дастурий вазифаларида аёлларимизнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва улар учун янги иш ўринлари яратиш борасида қатор ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Партиямизнинг ўнга яқин лойиҳаларида хотин-қизларимиз фаол иштирок этишмоқда. Партиямиз аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳаларни бундан кейин ҳам давом эттиради.

Партиямиз номидан ушбу қутлуғ айёмда опа-сингилларимизга самимий тилакларимизни изҳор этамиз. Тилагимиз — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг! Нафосат ва гўзаллик, лобарлик, зеболик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

@a_xaitov


☑️ Давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган вазифалар ижросида партиямиз ва фракциямиз фаол иш олиб боради

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Президентимиз ислоҳотлар ҳал қилувчи босқичга кираётган ҳозирги вақтда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича ишларга баҳо бериб, келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади.  Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов коррупция эканлигини, бу иллат халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказиши, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланишини алоҳида қайд этди.

Давлатимиз раҳбари парламентда коррупцияга қарши курашишга масъул қўмиталар маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, туман, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқларини олдига аниқ вазифа қўйса, бу борада яхши тажриба бўлишини қайд этди. Шунингдек, Бош прокурор ва ички ишлар вазири ҳар чоракда Миллий кенгаш олдида, вилоят, туман прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари эса ҳар ойда ҳудудий кенгашларда ҳисобот бериши ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқиши кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳар бир соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши коррупцияга қарши курашиш натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирди. Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркибини тўлиқ янгилаш, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раисларини тайинлаш таклифи ҳам зиммамиздаги масъулиятни оширади.

Давлатимиз раҳбари 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусларни илгари сурди. Улар доирасида 5 та қонун, 12 та фармон ва қарорлар ишлаб чиқилади. Коррупцияга қарши курашишда парламент, Миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилади. Бу жараёнда партиямиз ва фракциямиз янада кўпроқ ва масъулият билан ишлаши талаб этилади.

Қўшма мажлисда Президентимизнинг белгилаб берган барча ташаббуслари асосида партиямизнинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Жойларда партиямиз қуйи бўғинларидан тортиб, Қонунчилик палатасидаги фракциясигача – барча вакилларимиз фаол иш олиб боришади.

@a_xaitov


☑️ "Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак".

Бу ҳақида давлатимиз раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шу боис, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилиш, аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш, бу – энг тўғри йўл эканлиги таъкидланди.

Парламент нодавлат ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиши мақсадга мувофиқ экани айтилди.

Масалан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотлар жалб қилинса, катта самара беришига ишонч билдирилди.

Ушбу мақсадлар учун янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари "Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак" деб таъкидладилар.

Шу боис, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилиш, аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш, бу – энг тўғри йўл эканлиги айтилди.

Партиямиз фаоллари, фракциямиз депутатлари нодавлат ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланишга катта эътиборни қаратишади.

@a_xaitov


🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ВА ПОКИСТОН: СТРАТЕГИК ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

🔍Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири ўртасидаги музокараларда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Томонлар Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ва савдо тўсиқларини бартараф этиш муҳимлигини таъкидлади.

🔍 Батафсил

_

🇷🇺 УЗБЕКИСТАН И ПАКИСТАН:
УКРЕПЛЕНИЕ СТРАТЕГИЧЕСКОГО
СОТРУДНИЧЕСТВА


🔍Выделим, что в ходе переговоров президента Узбекистана и премьер-министра Пакистана акцент был сделан на расширение сотрудничества в области транспорта и логистики. Стороны подчеркнули важность ускорения реализации проекта Трансафганской железной дороги и устранения торговых барьеров.

🔍Подробно

#uzlidep #Xaitov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


УЗБЕКИСТАН И ПАКИСТАН:
УКРЕПЛЕНИЕ СТРАТЕГИЧЕСКОГО
СОТРУДНИЧЕСТВА

Пакистан является надежным партнером Узбекистана не только в Южной Азии, но и на международной арене.
Эта страна одной из первых признала независимость Узбекистана 20 декабря 1991 года.
В свою очередь Узбекистан придает особое значение развитию партнерских отношений с Пакистаном, чей экономический и политический потенциал продолжает расти.
Сегодня можно утверждать, что сотрудничество между государствами обретает все более стратегический характер.

Газета «Правда Востока», №44 (30618), 4 марта 2025 года.

@a_xaitov


☑️ Коррупцияга муросасиз кураш янги босқичга кўтарилади ва бу ишда депутатларимиз фаол бўлади

Бугун давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари Парламентда коррупцияга қарши курашишга масъул қўмиталар маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, туман, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқларини олдига аниқ вазифа қўйса, бу борада яхши тажриба бўлишини қайд этди. Шунингдек, Бош прокурор ва ички ишлар вазири ҳар чоракда Миллий кенгаш олдида, вилоят, туман прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари эса ҳар ойда ҳудудий кенгашларда ҳисобот бериши ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқиши кераклиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари ўз мурожаатларида ҳар бир соҳа ва жиноятчилик тури бўйича олдини олиш, омилларини бартараф этиш борасида аниқ қиладиган ишларини айтиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик платаси ҳар бир соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши коррупцияга қарши курашиш натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирди.

Юртбошимизнинг Миллий Кенгаш йиғилишида билдирган таклифлари коррупцияни таг-томири билан йўқотишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, партиямизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳақиқий маънодаги адолат қўрғонига айлантириш борасидаги вазифалари ижросига ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш йўналишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳам катта ишонч билдирилмоқда.

Президентимизнинг бундай юксак ишончи маҳаллий вакиллик органларининг ижро ҳокимиятидаги нуфузини ошириш, маҳаллий Кенгашларни халқнинг чинакам овозига айлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича ўз олдимизга қўйган вазифаларимиз рўёбига хизмат қилади.

@a_xaitov


☑️ Аграр соҳадаги таваккалчиликларни суғурта қилиш янги тизими жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни суғурта қоидаларига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда табиий офатлар, ёнғин, ўсимликларнинг касалликлар ва зараркунандалардан талофат кўриши, чорва ҳайвонларининг юқумли касалликлардан нобуд бўлиши ва заҳарланиши ҳамда ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши бўйича суғурта шартномаларини тузиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларини суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс этмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда суғурталаш тизими жорий этилади ва маҳсулот етиштирувчиларга қулай шарт-шароитларни яратишга қишлоқ хўжалиги экинларига хавф-хатарлар туфайли зарар етган ҳолларда зарарнинг ўрнини қоплашнинг ҳуқуқий асоси яратилади.

Куни кеча партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, партия мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар, фикрлар билдириб ўтилган эди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov


🏢Agrar sohadagi tavakkalchiliklarni sug‘urtalash tizimi joriy etiladi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida “Qishloq xo‘jaligi tavakkalchiliklarini sug‘urta qilish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi ikkinchi o'qishda ko'rib chiqildi.


🔴BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO


☑️ Ижтимоий соҳада хусусий секторнинг улуши янада ортмоқда

Поликлиникаларнинг нотиббий хизматларини, шунингдек, фойдаланилмаётган спорт заллари, бассейнлар ва майдончаларни хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Маданият ва спорт иншоотларини бизнесга беришни соддалаштириш масаласи кўрилмоқда.

Бу ҳақида Президентимизнинг 28 февраль куни ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали ташкил қилишга оид тақдимот билан танишувда тўхталиб ўтилди.

Таъкилланганидек, иқтисодиётда давлат улушини кескин қисқартириш бўйича мамлакатимизда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. 2019 йилда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” қонун қабул қилингани бунга кенг йўл очди.

Бундай шериклик ижтимоий соҳаларда яхши натижалар бераяпти. Масалан, 1 миллион 200 минг ўринли хусусий боғчалар очилгани туфайли қамров даражаси 77 фоизга чиқди. Олий таълим тизимида 57 та лойиҳа самарасида 29 минг талаба ётоқхона билан таъминланди. Тиббиётда отоларингология, диагностика, лаборатория каби хизматларда хусусий сектор улуши анча юқори.

Шунга қарамай, бу борада ҳали имконият ҳам, талаб ҳам кўп. Тақдимотда тиббиёт, таълим, маданият ва спорт йўналишларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида жами қиймати 1,2 миллиард долларлик 5 та, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 745 миллион долларлик 6 та ҳамда олий таълим соҳасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.

Ижтимоий соҳага давлат хусусий секторни жалб қилиш борасидаги ташаббуслар ЎзЛиДеПнинг кейинги беш йилликдаги сайловолди дастури ижроси учун муҳим аҳамият касб этади. Зотан партиямиз хусусий мактабгача таълим муассасалари, мактаб, олий таълим ва хусусий клиникалар сонини ошириб боришни ўзининг устувор вазифаси, деб билади. Шу боис давлатимиз раҳбарига тақдимот қилинган ижтимоий соҳага давлат хусусий шерикликни жалб қилиш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov


☑️ "Маҳалла еттилиги" вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ишчи гуруҳимиз Навоий вилоятида ўрганишлари давомида маҳалла еттилиги фаолияти билан ҳам танишиб, очиқ мулоқотлар ўтказди.

Кармана тумани “Шибзон” МФЙда бўлиб ўтган учрашувда “маҳалла еттилиги”нинг ҳудуддаги аҳоли бандлиги таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ва ташкил этилган микролойиҳалар ўрганилди.

Ушбу маҳаллада драйвер йўналиш сифатида иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш танлаб олинган бўлиб, “Янгиобод” кўчасида истиқомат қилувчи 126 та хонадоннинг 95 тасида иссиқхона ташкил этилган. Бугунги кунда аҳоли томонидан ушбу иссиқхоналардан бир йилда 3 мартагача хосил олинмоқда.

Тадбир давомида “маҳалла еттилиги”га ҳудуддаги аҳолини тадбиркорлликка йўналтириш ва бандлигини таъминлаш юзасидан қатор таклифлар бериб ўтилди.

@a_xaitov



Показано 14 последних публикаций.