1 мартдан нималар ўзгаради
Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан эътиборан қонунчиликда бир қанча ўзгаришлар амалга ошади.
Айрим боғчалар педагоглари учун мобил малака ошириш хизматлари йўлга қўйиладиМактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 1 мартгача янги ишлаб чиқилган касбий стандарт асосида боғчалар педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини такомиллаштирилиши белгиланган.
Бундан ташқари, тажриба-синов тарзида мамлакатнинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган боғчаларнинг педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари жорий этилади.
Мобил малака ошириш хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагогик маҳорат марказлари томонидан 4 та аудитория кўринишидаги автобуслар негизида ташкил этилади.
Нодавлат ва ДХШ асосидаги боғчалар педагогларига бу хизматлар пуллик асосида кўрсатилади. Автобусларни жиҳозлаш Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Туман ва шаҳар ҳокимликларига қўшимча маъмурий ваколатлар берилади2025 йил 1 мартдан ҳудуди 10 минг метр квадратдан, баҳоланган қиймати 5 минг БҲМдан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини 2 йил ичида янги лойиҳани ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш шарти билан тадбиркорларга тўғридан тўғри 10 йил муддатга ижарага бериш ҳамда давлат мулки учун 4 йил давомида узлуксиз ижара тўловларини амалга оширган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорга хусусийлаштириш ёки баҳоланган қийматда тўғридан тўғри сотиш ваколати берилади.
Шунингдек, халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки биринчи йили ижара тўлови ундирмасдан 5 йил муддатга кейинчалик унинг муддатини узайтириш шарти билан ижарага бериши мумкин.
Аҳоли бандлигини таъминлаш жараёнлари онлайн назоратга олинадиПрезидент қарори билан аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланган. Ҳужжат билан 1 мартдан бошлаб аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнлари рақамли назоратга олинади.
Ҳарбий хизматчиларга ижарада тургани учун тўланадиган компенсация оширилади2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари
белгиланди.Президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:
2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;
2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.
Шунингдек, Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.
Бундан ташқари, оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.