PI MADAD | Профилактика инспекторлари учун ёрдам


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Бу каналда Ички ишлар органи фаолияти билан боғлиқ хужжатлар эълон қилиб борилади
PI_MADAD - профилактика инспекторлари учун ёрдам, кўмак мазмунини билдиради
✔️Боғланиш @Isnpectorga_xat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Полковник Султанходжаев Равшан Иркинович Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган


Репост из: INSPECTOR_UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун чиқарилган маъмурий қарорларни "Safe Road" ЙҲХХ иловаси орқали ўз вақтида билиш ва тўлаб бориш мумкин

ИНСПЕКТОР_УЗ👈ҳаммаси бир жойда


Репост из: INSPECTOR_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди

ИНСПЕКТОР_УЗ👈ҳаммаси бир жойда


10 - мавзу AYOL QADRI ULUG‘LANGAN YURT.pdf
365.5Кб
Мавзу - 10/2025  PDF format

AYOL QADRI ULUG‘LANGAN YURT

https://t.me/PI_MADAD


Ўзбекистон_Республикасининг_Қонуни,_20_02_2025_йилдаги_ЎРҚ_1033.pdf
7.1Мб
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

https://t.me/PI_MADAD


#Диққат #Тарқатинг

Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

⁃ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

⁃ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

⁃ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


https://t.me/PI_MADAD


9_мавзу_«YASHIL»_IQTISODIYOT_–_TARAQQIYOT_KAFOLATI.pdf
440.2Кб
Мавзу - 8/2025  PDF format

«YASHIL» IQTISODIYOT – TARAQQIYOT KAFOLATI

https://t.me/PI_MADAD


2025 йил 6 февраль, ЎРҚ-1024-сон.pdf
2.6Мб
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
(2025 йил 6 февраль, ЎРҚ-1024-сон)

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 15 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 25 январда маъқулланган


https://t.me/PI_MADAD


8_мавзу_MUSTAQILLIK_YILLARIDA_TARIXIY_ADOLATNING_TIKLANISHI.pdf
386.5Кб
Мавзу - 8/2025  PDF format

MUSTAQILLIK YILLARIDA TARIXIY ADOLATNING TIKLANISHI

https://t.me/PI_MADAD


7 - мавзу BOBUR – ADOLATLI SHOH VA BUYUK SHOIR.pdf
428.1Кб
Мавзу - 7/2025  PDF format

BOBUR – ADOLATLI SHOH VA BUYUK SHOIR

https://t.me/PI_MADAD


6 - мавзу NAVOIY MЕROSI – MILLAT XAZINASI.pdf
295.7Кб
Мавзу - 6/2025  PDF format

NAVOIY MЕROSI – MILLAT XAZINASI

https://t.me/PI_MADAD


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматлар кўрсатилади

“Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3602, 21.01.2025 й.)

✔️ Низом Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

🏢 Институт қуйидаги фаолият турлари бўйича пуллик хизмат кўрсатади:

▪️экспертлик фаолияти;

▪️илмий-тадқиқот фаолияти;

▪️ноширлик фаолияти;

▪️матбаа фаолияти.

✉️ Буюртмачи хизмат кўрсатишни сўраб Институтга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

📝 Институтга мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачи ва Институт ўртасида икки нусхада хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.

✅ Хизматлар прейскуранти (нархлари) Институт томонидан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/PI_MADAD


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси самарадорлиги оширилади

🔰Ижтимоий профилактика – ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли бўлганларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш.

✔️Ижтимоий профилактикани самарали амалга ошириш учун:

🔹маъмурий ҳуқуқбузарлик “E-ma’muriy ish”да рўйхатдан ўтганда ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга автоматик ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича хулоса ижрога қаратилади;

🔹ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади;

🔹ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади “маҳалла еттилиги” ва кўмаклашувчиларнинг фаолияти (KPI) ижтимоий профилактика натижалари асосида баҳоланади.

📢 Маҳалла раиси “маҳалла еттилиги” ва маҳаллага бириктирилган давлат органлари билан ижтимоий профилактика тадбирларини ташкил этади

🌐 Криминоген вазияти оғир маҳаллаларда камида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”лар ташкил қилинади.

✔️ "Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилган, криминоген вазияти барқарорлашган “маҳалла еттилиги” ва сектор раҳбарлари ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/PI_MADAD


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади

🔰Қарорга мувофиқ, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.

✔️ Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.

⚠️ Синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар жиноят иши қўзғатишни рад этишга оид ҳужжатларни ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштиради.

📢 Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Унга профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилади, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари хизмат олиб бориши ташкил этилади.

☑️ Натижада – 5 тагача маҳалла микроҳудудга бирлаштирилади ва жиноятчилик олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/PI_MADAD


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади

“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-1-сон) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

📜 Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

📁 Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, Дастур ва “йўл хариталари”нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

🔍 Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

📝 Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

🗓 Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Президентга ахборот бериб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/PI_MADAD


3 - мавзу MOBILLASHIB BORAYOTGAN TAFAKKUR.pdf
331.7Кб
Мавзу - 3/2025  PDF format

MOBILLASHIB BORAYOTGAN TAFAKKUR

https://t.me/PI_MADAD


2 - мавзу MARD BOR JOYDA CHEKINAR XATAR.pdf
483.7Кб
Мавзу - 3/2025  PDF format

MARD BOR JOYDA CHEKINAR XATAR

https://t.me/PI_MADAD


1_мавзу_YASHIL_BOYLIKLAR_–_SALOMATLIGIMIZ_VA_FAROVON_HAYOTIMIZ_MANBAYI.pdf
617.5Кб
Мавзу - 1/2025  PDF format

YASHIL BOYLIKLAR – SALOMATLIGIMIZ VA FAROVON HAYOTIMIZ MANBAYI

https://t.me/marifatdarsi_word_pdf


52 - GLOBALLASHUV JARAYONIDA YOSHLAR MA’NAVIYATI.pdf
567.9Кб
Мавзу - 52/2024  PDF format

GLOBALLASHUV JARAYONIDA YOSHLAR MA’NAVIYATI

https://t.me/PI_MADAD


Лотереялар_ва_таваккалчиликка_асосланган_ўйинларни_ташкил_этиш_ва.pdf
1.9Мб
❗️Ўзбекистонда букмекерлик ва лотерея фаолияти қонунийлаштирилмоқда

Ҳукумат қарорига асосан Ўзбекистонда букмекерлик идоралари ва лотерея фаолиятини лицензиялашга оид янги тартиб ва талаблар тасдиқланди.

☑️ Асосий қоидалар:

1. Устав капитали:

▪️Букмекерлик идоралари учун минимал устав капитали: 56,25 млрд сўм (БҲМнинг 150 минг баравари).

▪️Лотерея ташкилотчилари учун: 20,625 млрд сўм (БҲМнинг 55 минг баравари).

2. Лицензиялаш:

▪️Лицензия олиш учун: 187,5 млн сўм (500 БҲМ).

▪️Лицензияни ўзгартиришда: 50% миқдорда тўлов (93,75 млн сўм).

▪️Лотерея ташкилотчилари ўйин ҳажмининг 0,1% қисмини лицензияловчи ташкилотга ўтказиб боради.

3. Давлат назорати: Барча ставкалар ва ўйинлар ягона давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади. Реестрда ўйинчилар ва молиявий транзакциялар ҳақида маълумотлар сақланади.

Бу қоидалар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг кучга киради.

https://t.me/PI_MADAD

Показано 20 последних публикаций.