Huquqiy axborot TVIIBB.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар. @Huquqiy_ahborot_TVIIBbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

🚫 Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

📝 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.


Репост из: Huquqiy axborot
Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига неча соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас?
Опрос
  •   36 соатдан
  •   38 соатдан
  •   40 соатдан
  •   41 соатдан
7393 голосов


#ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК

РУХСАТ ЭТИЛМАГАН ЙИҒИЛИШЛАР, МИТИНГЛАР, КЎЧА ЮРИШЛАРИ ВА НАМОЙИШЛАРГА ДАЪВАТ ҚИЛИШ, ИШТИРОК ЭТИШ ВА ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ❗️


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади

Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

✅ Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

📢 Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади

🔰Фармонга кўра, Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади.

🔘Шунингдек, қуйидагилар белгиланди:

🔸Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган этиб;
🔸Кадастр агентлиги – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган этиб;
🔸Миллий марказ – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ижро этувчи орган этиб.

📝 Оммавий баҳолаш тизимини норматив-ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан таъминлаш учун “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти” белгиланган тартибда тасдиқланади.

🗓 2026 йил охиригача Тошкент шаҳридаги эксперимент натижалари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🌐 2025 йил 1 ноябргача кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига асосан қуйидагилар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади:

▪️“Кўчмас мулк бозори мониторинги” автоматлаштирилган ахборот тизими;
▪️“Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш” автоматлаштирилган ахборот тизими


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилади

“Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-43-сон, 05.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлашнинг замонавий усуллари ва механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш, аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий активлари ўсиб бориши учун қулай шарт-шароит яратишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹республикадаги мавжуд 8 миллиондан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 миллионга яқин ер участкаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;

🔹 кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди-сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш;

🔹 кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва даврий равишда янгиланиб борадиган ахборот базани яратиш;

🔹 солиқ солишда адолатлилик тамойилини янада кенг жорий этиш.

🗓 2025 йилдан босқичма-босқич барча кўчмас мулк объектлари уларнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилади.

✅ Оммавий баҳолаш ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

▪️2025–2026 йилларда – эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;
▪️2026–2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
▪️2027 йил ва ундан кейинги йилларда – қолган ҳудудларда.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-91-сон, 04.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси Ҳукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

🗓 Битим 2024 йил 15 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

🏢 Шартномани амалга ошириш учун, Миграция агентлиги ташқи меҳнат миграцияси қисми бўйича, Ички ишлар вазирлиги реадмиссия қисми бўйича масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

✔️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ-1042-сон, 03.03.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔰 Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔘 Бунда:

🔹Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш:

➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

Қонун (ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰 Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

✅ Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.

Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.

✔️ Шунингдек, уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (130-сон, 28.02.2025 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

1️⃣ Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

2️⃣ Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

✅ Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият йўналишлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади:

➖“Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш бўйича;

➖ “ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича;

➖ “Миллий PR-маркази” ДУКнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматларини, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича;

➖ “Sag agro МТП” МЧЖнинг ёнғоқ ишлаб чиқарувчиларга агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича механизация хизматларини кўрсатиш бўйича;

➖“Ўзбекистон стандартлар институти” давлат муассасасининг миллий стандартларни шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиш бўйича.

🗓 “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУКнинг туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги устидан инспекция назоратини ўтказиш вазифаси Туризм қўмитасига ўтказилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади

“Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-35-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади:

🔹қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат (ҳуқуқ);

🔹умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома).

❕Бунда танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди.

🗓 2025 йил 1 апрелдан эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:

▪️ конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;

▪️ табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.


#2025_йил_1_мартдан

🗓1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🔹Айрим боғчаларнинг педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Янги тажриба жорий этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Ер қаъридан фойдаланиш мониторинги “Геомониторинг” АТ орқали амалга оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг малакаси янгича тизим орқали оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Судда иш юритиш тарафлар келишуви сабабли тугатилганда давлат божи қайтариб берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим трактор ва комбайнларга GPS қурилмаси ўрнатилмаса давлат рўйхатидан ўтказилмайди ➖БАТАФСИЛ.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сув ресурсларини бошқариш ривожлантирилади

“Осиё тараққиёт банки иштирокида “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-81-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

💧йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4,8 мингта ҳисоблагичларни ҳамда 2,8 мингта телеметрия тизимларини ўрнатиш ҳисобига ишлаб чиқарилган ичимлик сувининг аниқ ҳисобини юритиш;

💧12,7 мингта сув иншоотлари ҳамда 80 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқларининг рақамли харитасини (GIS) жорий этиш орқали инфратузилмани янгилаш ишлари самарадорлигини ошириш;

💧 5,1 миллион истеъмолчини қамраб олган биллинг тизимини такомиллаштириш, сув таъминоти корхоналари молиявий ҳисоботининг халқаро стандартларига ўтиш ва консолидациялашган ҳисоб-китобини юритиш;

💧республика ва 14 та ҳудудий сув таъминоти корхоналарида ягона ситуацион марказ ташкил этиш орқали аварияларни тезкор бартараф қилиш тизимини жорий этиш.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий статистика тизимини трансформация қилиш офиси ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-75-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Миллий статистика қўмитаси тузилмасида “Миллий статистика тизимини трансформация қилиш” офиси ташкил этилади.

✅ Трансформация офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ички ва ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган статистик маълумотларни, шу жумладан, аҳоли даромадлари ва уларнинг манбаларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;

🔹 микро даражада кузатувларни амалга ошириш ва статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш;

🔹 статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали қайта алоқани (мижозга йўналтирилганликни) жорий этиш.

📝 Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси тўғрисидаги низом ҳамда Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий статистика қўмитаси ташкил этилади

“Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-27-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

✔️ Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

🔹макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

🔹 интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

🔹“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

🖥 2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.

📁 2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар уч йилда бир маротаба статистик ҳисобот топширилиши белгиланди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим транспорт воситаларига VIN рақамини шакллантириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Ҳукумат қарори (127-сон, 27.02.2025 й.) билан “Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

🔰Регламент транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

📝 Мазкур Регламент Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент билан тартибга солинадиган ғилдиракли транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилади.

🖥 Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

❕Бунда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантиришни таъминлайди.

✅VIN коди учта бўлимдан иборат:

▪️ишлаб чиқарувчининг халқаро идентификация коди (WMI коди);
▪️тавсифловчи қисми (VDS);
▪️кўрсатувчи қисми (VIS).

▶️ VIN коди транспорт воситаларини идентификация мақсадида бериладиган белгиларнинг таркибий комбинацияси ҳисобланади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилди

🔰 Қарорга кўра, енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔹биринчи марта огоҳлантириш;

🔹огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;

🔹сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;

🔹сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хизматлар соҳаси ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилади

“Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-78-сон, 27.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

▪️ хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
▪️соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
▪️ 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.

✅ Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.

🗓 2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади:

🔹хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
🔹хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм.

📢 Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун 1 триллион сўм йўналтирилади:

➖72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
➖ 62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
➖154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
➖ 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектлари.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-76-сон, 27.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши муносабати билан ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

✔️Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

🔹эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;

🔹оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;

🔹атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка.

Показано 20 последних публикаций.