Олам ва одамлар
🌏Кувайт давлати билан танишамиз
Пойтахти: Ал-Кувайт шаҳри.
Расмий тили: араб тили.
Аҳолиси: 4 349 380 киши. (2024 –йилги).
Давлат бошлиғи: Амир, шайх Мишъал Аҳмад Жобир ас-Сабоҳ
Бош вазир: Аҳмад Абдуллоҳ ас-Сабоҳ.
Шаҳарлари: Сулайбия, Фирдавс, Сабаҳ ас Салим, Жаҳра, Фарвония, Аҳмадия, Финтас ва бошқалар.
Мустақиллик куни: 19 июнь. 1961-йил. (Буюк Британиядан),
Майдони: 17 818 km².
Дини: Ислом- 85% ва 15% бошқа динлар.
Халқаро ташкилотларга аъзолиги: БМТ -1963 йилдан, OPEC-1960 йилдан (нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти), Араб давлатлари лигаси 1961 йилдан.
Ал-Кувайт шаҳрига 1613 йилда асос солинган бўлиб, алоҳида бадавий қабилаларининг Бани Утуб номли қабилага бирлашиши натижасида юзага келган. 1962 йилга келибгина кичик давлат ташкил қилинган ва Кувайтнинг биринчи амири сифатида Сабоҳ Биринчи тарихга кирган.
19 июнь, 1961-йил мустақилликка эришган Қувайт 1970-1980 йиллар давомида нефть экспорти сабаб, энг бой дунё давлатларидан бирига айланиб, мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси дунёдаги энг юқори ўринларга кўтарилиб олди.
Қувайт давлати 6 вилоятга бўлинган, улар ўз навбатида районларга ажратилган. Аҳмадия, Фарвания, Асима, Жаҳра, Хаваллий, Муборакул Кабирлар шулар жумласидандир. Қувайт давлати ўз ҳисобларига кўра жуда катта нефть заҳираларига эга, бу тахминан- 102 миллиард баррел демак, яъни дунё нефть заҳирасининг 9 % га эга эканини англатади.
2009 йилда Қувайт давлатининг ЯИМ 146 миллиард долларни ташкил этиб, жон бошига 54,1 минг долларни ташкил этган. Бу кўрсаткичи билан ушбу араб давлати дунёда 7- ўриндадир.
Қувайтда таълим даражаси бошқа араб давлатларидан фарқланади. Қувайт болалари мактабдан то университетгача бепул таълим олишади. Мактаб таълими -мажбурийдир. Таълим тизими 12 йиллик. Булар уч босқич- бошланғич, тўлиқсиз ўрта ва тўлиқ ўрта таълимлар.
Ўрта мактаб базасида, техника, иқтисод, медицина ва педагогик соҳаларга ихтисослашган махсус коллежлар тизими ҳам жорий қилинган. Мамлакатдаги энг йирик Қувайт университетидан ташқари билим олиш истагидаги ёшлар Иордания, Миср, Англия ва АҚШда ҳам олий маълумот бўйича таҳсил олиб қайтишади.
Бобур Аҳмад тайёрлади.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti