Буюк сиймолар
📖 9 - феврал - мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони -
Алишер Навоий таваллудига 584 йил тўлди
“Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила”.
Улуғ шоир ижодининг шоҳ асари «Хамса» 5 достондан иборат. Булар «Ҳайрат ул-аброр» («Яхшилар ҳайрати»), «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи сайёр» («Етти сайёра»), «Садди Искандарий» («Искандар девори») достонларидир. Алишер Навоий ҳаётининг охирларида «Маҳбуб ул-қулуб» насрий асарини ёзди. Асар 3 қисмдан иборат. Асарда Алишер Навоийнинг инсон ахлоқига ва тарбиясига доир энг ноёб панд ва насиҳатлари халқ мақоллари ва ҳикматли сўзлари шаклида баён қилинган.
«Лисон ут-тайр» — Алишер Навоийнинг сўнгги достони «Хамса»дан 14 йил кейин — 1498—99 йилда яратилган. Мазкур асар болалигида севиб ўқигани — Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» («Қушлар тили») достонига жавоб тарзида, шоирнинг ўз таъбири билан айтганда, «таржима расми била» юзага келтирган шеърий асари эди.
✅ Тарихчи Хондамирнинг қайд қилишича, Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, «Дорул-ҳуффоз» биноси, Марвдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.
🔹Алишер Навоий ҳақли суратда жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан ўрин олган. Унинг асарлари жаҳондаги юзлаб тилларга таржима қилинган. Дунё аҳли унинг мероси билан қизиқмоқда, асарларида тараннум этилган олижаноб ғоялар ва фалсафий мушоҳадаларидан завқ олмоқда.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti