Ёзиш билан ёзишни фарқи бор
Баъзи одамлар саводхон бўлган ҳолларида изоҳларда ўз фикрларини билдиришади. Баъзилар эса ш, ч, ў ҳарфларининг ўрнига ҳали ҳам “w”, “4”, “6” ларни ишлатишади. Бугунги кунда эса сал “4” ни алмаштиришган: “c” га.
Аммо ўзларини саводли деб билганлар ҳам баъзида ёки аксар ҳолатларда ўз ёзувларида “и” ҳарфини тушириб қолдиришади. Бу эса “Z” авлод учун саводлилик даражасини янада пасайтириши мумкин. Чунки улар шу каби ёзувларни кўриб, улғайишмоқда.
Бироқ, саводсизликни олдини олиш, халқ орасида саводхонликни кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш учун енг шимариб, дадил ҳаракатлар қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Улар орасида @tahrirchi_uz жамоасини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Бундан ташқари, @xatoliklar канали муаллифи Абдуъазим ака, @kitaabun канали муаллифи Ғиёсиддин Юсуф ака ва @oriftolib акалар ўзларининг катта ва беқиёс ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Tahrirchi.uz ва юқорида исмлари зикр этилган акаларимизни ҳамма кузатиши шарт. Айниқса, бугунги кунда.
Ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам улашинг.
@fikri_ojizimcha