Китоб – илм манбаи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида.
Маълумот олинганда канал линкини кўрсатиш шарт.
https://ibnuyusuf.taplink.ws/
Реклама бўйича: @Hubbuna_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Нечанчидир асрга келиб одамлар профил номи билан гаплашса керак. 😁

#Табассум

@Kitaabun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Китобларнинг устида инсон ўтирган расмни ёқтирмайман, сиз-чи?

#Китоб

@Kitaabun


Энг кўп хато ёзиладиган сўзлардан бири...

#Имло

@Kitaabun


ЎЗГАРТИШ ЁКИ ЎЗГАРТИРИШ

Бу сўзларнинг ўзаги "ўзгармоқ" сўзи бўлиб, уларга орттирма нисбат қўшимчаси қўшилишининг ҳисобига "ўзгартмоқ" ёки "ўзгартирмоқ" сўзлари ҳосил бўлади.

Орттирма нисбат "-т" қўшимчаси билан ҳам, "-тир" қўшимчаси билан ҳам ясалиши мумкин. Бошқа қўшимчалари ҳам бор (-дир/-газ/-гиз/-қаз/-қиз/-ғаз/-ғиз...)

Масалан,

ўқи + т + моқ = ўқитмоқ
ўс + тир + моқ = ўстирмоқ

Баъзи ҳолларда битта ўзакка 2 та орттирма нисбат қўшимчаси ҳам қўшилиши мумкин.

Масалан,

ўқи + т + тир + моқ = ўқиттирмоқ
яса + т + тир + моқ = ясаттирмоқ

Баъзи сўзларда эса орттирма нисбатни "-тир" қўшимчаси билан ҳам, "-т" қўшимчаси билан ҳам ясаш мумкин. Бу пайтда маъно ўзгармайди.

Масалан,

ўзгар + т + моқ = ўзгартмоқ
ўзгар + тир + моқ = ўзгартирмоқ

Демак, "ўзгартиш" сўзи ҳам, "ўзгартириш" сўзи ҳам морфемик жиҳатдан тўғри ҳисобланаверади. Тилимизда иккала сўз ҳам учрайди. Лекин "ўзгартмоқ" шакли бадиий адабиётда кўпроқ учрайди.

Бундай сўзлар тилимизда саноқли.

Масалан,

озайтмоқ = озайтирмоқ
кўпайтмоқ = кўпайтирмоқ
қисқартмоқ = қисқартирмоқ
кучайтмоқ = кучайтирмоқ
оқартмоқ = оқартирмоқ
сарғайтмоқ = сарғайтирмоқ

Хулоса:

"Ўзгартиш" сўзи ҳам, "ўзгартириш" сўзи ҳам морфемик жиҳатдан хато эмас.

Лекин бир нарсани инобатга олиш керак. Орттирма нисбат қўшимчаларининг айримлари ҳозирги ўзбек тили учун баъзан архаик (эскирган), баъзан эса шева шакл ҳисобланади.

Масалан,

кирғазмоқ = киргизмоқ = киритмоқ
юрғизмоқ = юргазмоқ = юргизмоқ = юритмоқ

Буларнинг ҳеч бирини тилшунослик қоидалари жиҳатдан хато деб ҳисобламаймиз.

Ўзгартмоқ, озайтмоқ, кўпайтмоқ, оқартмоқ ... сўзлари ҳам ҳозирги ўзбек тили учун архаиклашиб боряпти холос.

@kitaabun
@Yolqinmuqimov


Эркакларни ҳам ўйлайдиганлар бор экан-ку! 😁

#Табассум

@Kitaabun

1.4k 0 19 10 63

Изоҳсиз...

@Kitaabun


"Лолазор" романидаги "ошна"нинг исми нима эди?
Опрос
  •   Қорун
  •   Ҳорун
  •   Сайфиқул
  •   Назар
641 голосов


Қай бири тўғри?
Опрос
  •   Вахт | vaxt
  •   Вақт | vaqt
  •   Воқт | voqt
808 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар бирор кишини бахтли қилмоқчи бўлсангиз...

@Kitaabun


Эса сўзидан кейин вергул қўйилмайди. Бу ерда -са қўшимчаси шарт маъносида эмас.

#Қоида

@Kitaabun


Репост из: 1% Bilim
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“1% Yaxshiroq” chellenj-guruhiga qo’shiling.
👇
https://t.me/+tkU35OlzUzE1MDNi

@birfoizbilim


Кимлар ёзувчи бўлиши мумкин?

Ёзувчи бўлиш учун кишида қобилият ва илм бўлиши лозим. Албатта, бунда устознинг ҳам ўрни бор. Лекин қайсидир ОТМда бу бўйича ўқиш зарур эмас. Тўғри, ҳозирги кунда диний мавзудаги китоб нашр қилдириш учун шу соҳада ўқиган бўлиши талаб этиляпти, келажакда бошқа мавзулардаги китоблар учун ҳам шу каби цензура бўлиши мумкин. ОТМда ўқисангиз яхши, албатта. Мен ёзувчиликни ўрганиш учун ўқиш зарур эмас демоқчиман. Бу кўпроқ қобилиятга, ўз устида ишлашга боғлиқ. Кўпроқ ўқиш, изланиш, устозлар ўгитини олиш лозим.

Камина ҳатто мақола ёзишни ҳам устоздан ўрганганман. Таҳрир ва тасҳиҳни ҳам. Китоб ёзишда ўқиш орқали услубларни ўрганишга ҳаракат қилганман. Бахтиёр Абдуғафур, Зиёвуддин Раҳим, Аҳмад Муҳаммад Турсун, Эркин Малик домлалардан маслаҳат олганман. Кўпроқ шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларининг услубларида ёзишга ҳаракат қиламан.

#китоб

@Kitaabun


"Агар сиз китобнинг 300 саҳифасини ўқиган бўлсангиз, демак, сизнинг кўзларингиз 1 км масофани босиб ўтган бўлади", — дейилган экан.

Мен Адҳам Шарқовийнинг "Набавий тарбия" китобининг 338-бетига келдим. Сиз қайси китобнинг нечанчи бетидасиз?

#Китоб #мутолаа

@Kitaabun

1.7k 0 14 22 37

— Нега хонага кираётиб телефонингни отиб юбординг?
— "Учириб киринг" дебди-ку.

#табассум

@Kitaabun


Гумма — тери-таносил касаллиги, яра-чақа.

Гўмма — ичига гўшт ёки сабзавот солиб қовурилган хамир.

Мавлон Марасулов саҳифасидан

#Сўз_маъноси

@Kitaabun каналини кузатиб боринг!

2k 0 18 10 39

Андижондаги илк "ов" 😊

❌ иҳлос
✅ ихлос

❌ ihlos
✅ ixlos

#Имло

@Kitaabun


Муҳаррир холис бўлиши керак 💡

“Муҳаррир” сўзи таҳрир қилувчи маъносини билдиради. Таҳрир эса тузатишдир. Муҳаррир деганда одатда сўзларнинг грамматик жиҳатдан хато жойлашувини, сўз қўллаш билан боғлиқ хатоларни тузатувчи киши тушунилади. Бу турдаги муҳаррирлар айтилаётган фикрни тўғри етказиб беришга, уни тушунарли бўлишига катта хизмат қилади. Шу билан бирга, бошқа турдаги муҳаррирлар ҳам бор. Масалан, илмий муҳаррир, бадиий муҳаррир, техник муҳаррир, масъул муҳаррир...

Зарурат бўлса, китоб илмий жиҳатдан ҳам таҳрир қилинади. Бунда китоб ёзилган мавзуда мутахассис бўлган киши китобни ўқиб, илмий жиҳатдан тузатишлар қилади. Бирор китобни илмий жиҳатдан таҳрир қилаётган киши муаллифга нисбатан холис бўлиши ўта муҳимдир. Агар у муаллифга мухлислик қилиб, унга бўлган ҳурмат-муҳаббатида ғарқ бўлса, унинг ҳар бир ёзган гапини тўғри деб билади ва илмий омонатга ҳам риоя қила олмай қолади. Агар аксинча бўлиб, муаллифга нисбатан ғарази бўлса, тўғри ёзилган маълумотдан ҳам нимадир қилиб хато топишга интилади. Масалан, бирор ихтилофли нарса ёзилган бўлса, қарши томоннинг фикрини тўғри деб билиб, муаллифни хатода айблаши мумкин. Бу эса холисликдан йироқдир.

Бадиий муҳаррир китобнинг ички дизайни, ўлчами каби масалаларни ҳал қилади. У саҳифаловчи ва дизайнер билан маслаҳатлашиши ёки уларга кўрсатма бериши мумкин.

📚 «Мен ҳам китоб ўқийман» китобидан #иқтибос

@Kitaabun


Қачонки сенга «шўўрва» савол беришса. ))

Ноўрин | Nooʻrin ✅
#Табассум

@Kitaabun


ИЛТИМОС, ТАРЖИМА ҚИЛМАНГ!

Одатда нашриётдаги ишимдан ташқари қўшимча иш олмасликка ҳаракат қиламан. Маошим кўп ёки камлигидан эмас, шундоқ ҳам зўриқиб ишлайдиган мияга арзимас пул учун ортиқча юк юклагим келмайди. Қолаверса, фарзандлар, аҳли оила учун ҳам вақт ажратиш керак. Лекин бир киши яхши инсонларни далолат қилиб, бир таржима китобни таҳрир қилиб беришимни илтимос қилди. Китобнинг тили енгил туюлгани учун ўртадаги акамизнинг ҳурмати розилик билдирдим.
«Таржима»ни олиб, танишиб чиқишни бошладиму, розилик билдириб қаттиқ янглишганимни тушундим. Google таржималиги билиниб тургани бир ён, «таржимон» эплолмаган жойларини оғзига нима келса ёзиб ташлайверган. Китобнинг аслиятида йўқ нарсаларни киритиб ташлайверган. Айниқса, ҳозиргина келган жойимдаги «9-12 ay arası uyku rehberim» деган жумла «9-12 ОЙЛАРДА УЙҚУ МЕНГА РАҲБАРДИР!» деб «таржима қилинганини» кўриб, кошки тил билмаганимда эди, деб юборай дейсиз. Бир неча ойдан бери вақтимни ўғирлаётган бу «таржима» сабаб соч-соқолда оқ кўпайганини ҳам сездим. Қарасам бўлмайдиган, таржимани ўзим бошқатдан қилишни бошладим.
Ўрни келганда янги чиқаётган «таржимонлар»га илтимосим бор эди. Илтимос, китоб ТАРЖИМА ҚИЛМАНГ! Фойдадан кўра зарари кўпроқ бундай «таржималар»нинг. Таржима бу сиз ўйлагандек, бошқа тилдаги жумлани ўзбекчага ўгириб қўйиш билан битадиган иш эмас. Устозларимиз ўргатишганидек, ўша сиз таржима қилаётган тилнинг кайфиятини, аслиятда айтилаётган гапни ифодаламас экан, бир тийинлик фойдаси йўқ.

Маҳмуд Маҳкам

#таржима_тажрибалари

@Kitaabun


У энди ҳеч қачон ойисига ёлғон гапирмасликка сўз берди.

У ойисига энди ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка сўз берди.

Битта сўзнинг ўрни ўзгариши билан маъно ўзгариб кетяпти.

#Сўз_қўллаш
#Таҳрир

@Kitaabun

2.2k 0 12 12 58
Показано 20 последних публикаций.