#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-114-сон, 04.03.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари
миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида
2024 йил якунига қадар:🔹расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари
Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилади;
🔹 БМТ томонидан тавсия этилган
сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилади.
🔘Бунда:
➖расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада
сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади;
➖БМТ томонидан маъқулланган қўлланма (NQAF) асосида
Миллий сифатни бошқариш қўлланмаси ишлаб чиқилади;
➖миллий статистика тизимини
глобал баҳолашдан ўтказиш ташкил этилади ва натижалари эълон қилинади.
🗓
2025 йил 1 январдан статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари,
олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.
🗂 2024 йил якунига қадар “Статистика” интеграллашган ахборот тизими ва
“Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot