#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат Қарори (731-сон, 01.11.2024 й.) билан
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди⚡️Унга кўра,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ҳамда йўналишлар бўйича талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини
баҳолаш мезонлари белгиланди.
➡️Талабгорлар
8 та йўналиш —
фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.
✅Мукофот ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган
14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун берилади.
🔰Йўналишлар бўйича ҳар бир ўринга
муносиб талабгорларни танлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
➖
туман (шаҳар) босқичи —
2 сентябрдан 20 октябрга қадар;➖
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи —
21 октябрдан 30 ноябрга қадар;➖
республика босқичи —
1 декабрдан 31 декабрга қадар ўтказилади.
🥇Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига —
жами 28 нафар талабгорга берилади.
📃Совриндорларга мукофотланганлик ҳақидаги
диплом, кўкрак нишони ҳамда БҲМнинг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти ҳар йили
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot