Репост из: Ijtimoiy axborot
➖@ijtimoiyaxborot➖
2025 йил учун давлат дастурида қуйидаги устувор вазифалар белгиланмоқда.
б) “яшил” иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий этиш доирасида:
саноат корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг “углерод изи”ни қисқартириш бўйича чораларини рағбатлантириш ва субсидиялар ажратишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш;
экологик жиҳатдан масъулияти юқори бўлган замонавий “яшил” тадбиркорлар қатламини шакллантириш, экологик, ижтимоий ва бошқарув тамойиллари (ESG)га асосланган бизнесни қўллаб-қувватлаш;
“яшил” жамоат транспорти тизимини жадал ривожлантириш, ҳудудларда камида 2 мингта янги электробуслар қатновини йўлга қўйиш;
шаҳарсозлик ва урбанизация жараёнларида “яшил қурилиш” тамойиллари, экологик “дизайн-код” ва бошқа “яшил” стандартлардан кенг фойдаланишни таъминлаш ҳамда мазкур стандартларга жавоб берадиган янги объектлар улушини камида 50 фоизга етказиш;
1 минг километр каналлар бетон қопламага ўтказилиб, сув тежовчи технологиялар қамровини 1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сувни тежашга эришиш таъминлаш.
2025 йилдан бошлаб:
шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб – 25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб – 50 фоизи “яшил лойиҳалар” бўлиши лозим.
Бунда, мазкур ҳужжатлар Экология вазирлигида экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича хулоса олинади;
ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва яшил технологияларни жорий қилиш бўйича “экологик рейтинги” юритиб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot