➖@ijtimoiyaxborot➖2025 йил учун давлат дастурида қуйидаги устувор вазифалар белгиланмоқда.
б) “яшил” иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий этиш доирасида:саноат корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг
“углерод изи”ни қисқартириш бўйича чораларини
рағбатлантириш ва субсидиялар ажратишнинг таъсирчан механизмларини
жорий қилиш;
экологик жиҳатдан масъулияти юқори бўлган замонавий
“яшил” тадбиркорлар қатламини шакллантириш, экологик, ижтимоий ва бошқарув тамойиллари
(ESG)га асосланган
бизнесни қўллаб-қувватлаш;
“яшил” жамоат транспорти тизимини жадал ривожлантириш, ҳудудларда камида
2 мингта янги электробуслар қатновини йўлга қўйиш;
шаҳарсозлик ва урбанизация жараёнларида
“яшил қурилиш” тамойиллари, экологик
“дизайн-код” ва бошқа
“яшил” стандартлардан кенг фойдаланишни таъминлаш ҳамда мазкур стандартларга жавоб берадиган янги объектлар улушини камида
50 фоизга етказиш;
1 минг километр каналлар бетон қопламага ўтказилиб, сув тежовчи технологиялар қамровини
1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча
2,5 миллиард метр куб сувни тежашга эришиш таъминлаш.
2025 йилдан бошлаб:шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг
10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб –
25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб –
50 фоизи “яшил лойиҳалар” бўлиши лозим.
Бунда, мазкур ҳужжатлар
Экология вазирлигида экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича
хулоса олинади;
ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва яшил технологияларни жорий қилиш бўйича
“экологик рейтинги” юритиб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot